Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

19

"Таълимга этибор-келажакка эътибор"


Муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Албатта, мактабларда “ҳуқуқ” дарслари ўтилади, лекин уларнинг мазмуни юзаки ўқитишдан иборат бўлиб, ҳуқуқнинг тарбиявий аҳамияти иккинчи ўринга тушиб қолгани ҳам сир эмас” деб такидлаган эдилар.
Шунга кўра, Жиззах вилоят адлия, халқ таълими бошқармалари ва вилоятнинг барча судлари томонидан халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида ўқитувчи ва ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун устиворлиги, ҳуқуқ ва эркинликлар хақидаги асосий тушунчаларни шакллантириш мақсадида Ўқув-семинар режаси ҳамда Ўқув-семинар дастури ишлаб чиқилди ва ушбу дастурларга асосан вилоятдаги мавжуд 534 нафар ўқитувчини туманлардаги таянч мактабларда ўқитиш йўлга қўйилди.