Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

13

Ҳамкорлик меморандуми


Жиззах вилоят адлия ва ички ишлар бошқармаси ўртасида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. Мазкур Меморандум жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш, ушбу соҳадаги мавжуд  муаммоларни бартараф этиш, фуқаролар тинчлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш каби йўналишларда бир қатор вазифалар белгиланди.
Меморандум асосида Жиззах вилоят туман (шаҳар)ларида профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзолари ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзоларининг янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ошириш бўйича ўтказиладиган ўқув машғулот режаси  ишлаб чиқилди.
Режага мувофиқ ҳар ойда бир маротаба ички ишлар бўлимларининг мажлислар залида туман адлия бўлимлари томонидан профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзолари ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзоларига муҳум қонун-ҳужжатлари, ой давомида қабул қилинган норматив-ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилмоқда ҳамда ой давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинмоқда. 
Шундай тадбирлар жорий йилнинг 12 март куни барча туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ички ишлар бўлимларида ўтказилди.