Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

15

Аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди


Жорий йилнинг 15 май куни Галлаорол туманида  Халкаро оила кунига багишланган "Оила мукаддас кургон. Унинг мустахкамлиги жамият баркарорлиги, ватан равнаки" мавзусида хамда китоблар куни тадбир  утказилди. Тадбирда туман адлия булими, оила маркази, туман ФХДЁ булими, бошка хамкор ташкилотлар ва уч юздан ортик фукаролар иштирок этдилар. Тадбир давомида китобхонлар фахрий ёрликлар билан такдирланди. Шунингдек тумандаги намунали оилаларга хам алохида эътибор курсатилиб кимматбахо совгалар билан мукофотландилар. Тадбир давомида булим томонидан катнашчиларга "Хар бир оила - тадбиркор" давлат дастури буйича хамда "Бола хукукларининг кафолатлари тугрисида"ги конун, шунингдек Узбекистон Республикаси Президентининг ПК-4296-сон карори мазмун-мохияти буйича тушунтиришлар берилди.