Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

13

“Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги қонунларнинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.


2019 йил 13 июнь куни Жиззах вилоят адлия бошқармаси катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги қонунларнинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги масъул ходимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари жами 35 нафар иштирокчи қатнашди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга (Женева, 1971 йил 29 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 февралдаги “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни мазмун моҳиятини тушунтиришдан иборат.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Э.Холбутаев “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги қонунларнинг асосий қоидалари” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, Интеллектуал мулк агентлиги бўлими бош мутахассиси О.Сайидумаров томонидан “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида бир қатор халқаро шартномаларга қўшилиши муносабати билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда бошқа субъектларга юклатилган мажбуриятлар” мавзусидаги чиқишлари тингланди.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини белгилашни назарда тутувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги юзасидан маълумотлар берилди.
Тадбир сўнгида Интеллектуал мулк агентлиги томонидан иштирокчиларга интеллектуал мулк соҳасидаги тарқатма материаллар, буклетлар тарқатилди.
Семинар қизғин савол-жавоблар асосида, конструктив рухда ўтди.                                                                                                                              Тадбир оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиши таъминланди.