Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

22

“Мен келажакда ҳуқуқшунос бўламан”.



Жиззах вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан Зомин туманида жойлашган Амир Темур номидаги дам олиш масканида "Мен келажакда ҳуқуқшунос бўламан" шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Келажагимиз эгаларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касбга йўналтириш, шу билан бирга ҳуқуқшунослик соҳасига қизиқтириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят судлари, прокуратура органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари иштирок этишди.
Ҳуқуқшунослик касбига оид кўргазмали чиқишлар ёшларга таништирилиб ҳуқуқшуносга қўйилган талаблар батафсил тушунтирилиб берилди.
Бундан ташқари, болаларга Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган "Бола ҳуқуқлари. уз" веб сайти таништирилиб, мазкур сайтда фойдаланиш тартиби тушунтирилди.
Болаларга берилган ахборотлардан келиб чиқиб "Ҳуқуқий ахборот таксиси" лойиҳаси доирасида савол-жавоб ўйинлари ташкил этилиб, бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.