Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

12

Жиззах вилоятида "Ёш сайловчилар ҳуқуқ минбари" лойиҳасига старт берилди.


Жорий йил декабр ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шахар, туман кенгашлари депутатлари сайловида иштирок этадиган юртдошларимиз биринчи навбатда ўз келажаклари ва мамлакат тараққиёти учун овоз беришларини тўла англаб етган холда қатнашишлари лозим. Шу жумладан эътибор қаратишимиз керак бўлган муҳим вазифалардан бири илк маротаба сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ёшларнинг мазкур жараёнга нисбатан билим ва кўникмаларини ошириш ҳисобланади. Айнан шу мақсадда Жиззах вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Жиззах вилоят хокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ҳамкорлигида. “Ёш сайловчилар ҳуқуқ минбари” лойиҳасига старт берилди. Жиззах шахрининг маркази “Ёшлар шахарчасида” намунавий тарзда ташкил этилган байрам тадбири минглаб ёшларни ўзида жамлай олди. Тадбирда сўз олганлар мазкур сиёсий жараёнларнинг бевосита иштирокчиси бўлаётган ёшларни самимий табриклар экан, уларга келажакда омадлар, зафарлар ёр бўлишини тиладилар. Бунинг учун эса тинмай ўқиб ўрганишлари, Ватан олдидаги бурчларини бажаришлари учун эса дахлдорлик туйғуси билан харакат қилишлари таъкидлаб ўтилди. Тадбирда сайлов жараёнлари акс эттирилган роликлар намойиши, слайдлар орқали мазкур жараён хақида тўлиқ маълумотларнинг акс этиши иштирокчилар учун катта тажриба ва билим олишга имконият яратди. Мавзуга алоқадор кўрсатма материаллари барча иштирокчиларга тарқатиб чиқилди. Йигит-қизлар сайлов муҳитини аниқ тасаввур этишлари учун тадбирда шартли равишда сайлов участкаси ҳам ташкил этилган. Энг асосийси ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишлари ва керакли жавобларни олишлари учун барча шароитлар яратилган. “Ёш сайловчилар ҳуқуқ минбари” акцияси ҳар бир туманда ўз фаолиятини давом эттиради.