Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

04

Жиззах вилоят юридик коллежида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.


Хабарингиз бор 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан адлия тизими тасарруфида ҳар бир худудда биттадан Юридик коллежлари ташкил этилди. Педогог кадрлар салоҳияти, ўқитиш тизимининг сифати, моддий техник базаси жихатдан янада бойитилган мазкур ўқув даргохларига ўқувчиларни қабул қилиш жараёнларида ҳам тартиб-тамойиллар бирмунча ўзгарганлигини кузатишимиз мумкин. Бу йил мазкур коллежга 504 нафар ёшлар ўқиш истагида ҳужжат топширган. Ўз билими ва салоҳиятига ишонган 180 нафар ёшлар эндиликда мазкур коллежда ўқиш имкониятига эга бўлишди. Бугун мазкур билим даргоҳида 2019-2020 ўқув йилининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси билан очилиб, мамлакатимизнинг мустақиллик байрами ҳамда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи – юридик коллеж директори Ш. Саидов ўқитувчи ва ўқувчиларни самимий муборакбод этиб, келгусида фанларни яхши ўзлаштириш ва кўплаб муваффақиятларга эришишни тилади.