Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

09

Зомин туманида сайёр қабул ташкил этилди.


2019 йил 9 сентябрь куни Зомин тумани "Мустақиллик" МФЙда туман адлия бўлими, "Ермулккадастр" ДК Зомин тумани филиали, туман солиқ инспекцияси, туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг, ҳусусан, "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПФ-5780 -сон Фармони  мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда аҳолининг солиқ, кадастр, ва бошқа соҳаларда учраётган муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ташкил этилди. Ташкил этилган сайёр қабулда 40 дан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Шундан 10 нафар фуқаронинг мурожаати Зомин туман адлия бўлими назоратига олинди, қолган 30 дан зиёд фуқароларга мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.