Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

12

"Коррупцияга қарши муросасиз бўлайлик"


Ёшлар инновацион марказида Харбий прокуратура, Миллий гвардия, Мудофаа ишлари, Адлия бошқармаси ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармони мазмун-моҳияти юзасидан учрашув ташкил этилди. Коррупция бугунда нафақат мамлакатимизда балки жахон миқиёсида  ҳам ўта хавфли иллат сифатида бахоланмоқда. Давлатлар тараққиёти кушандаси хисобланган бу иллатни йўқ қилиш учун барча бирдек масъул. Шу сабаб ёшларни коррупцияга қарши муросасиз рухда тарбиялашимиз лозимки, келажакда улар давлат бошқаруви, жамият тараққиётида хал қилувчи ахамиятга эга шахс бўлиб етишади. Тадбирда сўз олганлар ҳам айнан мана шу жихатларга алохида эътибор қаратишди.