Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

17

Ўрда экологик боғида сайлов бурчаклари ташкил этилди.


Вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 октябридан 22 октябрига қадар "Ўрда боғи"да ташкил этилган "Сайлов ҳуқуқшуноси бурчаклари" тарғибот акциясида Жиззах шаҳар адлия бўлими ходимлари иштирок этиб, боғга ташриф буюрганларга декабр ойида ўтказиладиган сайловлар ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар беришди. Тарғибот акциясида аҳолининг турли ёш тоифасидагилар, турли касб эгалари қатнашишди. Хусусан, биринчи марта сайловда қатнашувчи ёшлар, талабалар, ёш оилалар, кекса ёшдаги кишиларга Сайлов кодекси ҳақида, сиёсий партиялар ҳақида ва бошқа сайлов билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларда тушунтиришлар берилди ва буклетлар тақдим қилинди.