Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

18

Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиши.


Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш бўйича 2019 йил 2-ярим йиллик режасига асосан Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов томонидан 2019 йил 17 октбярь куни Янгиобод туман Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказилди. Қабул жараёнида  10 та фуқароларнинг 15 га яқин мурожаатлари қабул қилиниб, уларга тушунтиришлар берилди ҳамда айрим мурожаатлар бошқарманинг иш юритувига қабул қилинди. Шунингдек, сайёр қабул жараёнида Янгиобод туман ҳокимлиги, туман Давлат нотариал идораси, Жиноят ишлари бўйича туман суди, Халқ қабулхонаси, туман Мажбурий ижро буюроси раҳбарларининг ҳам иштироки таъминланиб, мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.