Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

14

Бепул ҳуқуқий ўқув курслари ташкил этилди.


Жиззах вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан давлат орган ва ташкилотлари, идора ва муассасаларининг матбуот котиблари ҳамда ҳуқуқий тарғибот учун масъул этиб белгиланган ходимларига бепул ҳуқуқий ўқув курслари ташкил этилди.
Бунинг учун вилоятдаги барча туман(шаҳар) ҳокимликлари, давлат орган ва ташкилотлари ҳамда муассасаларига вилоят ҳокимининг топшириқ хабарномалари юборилиб, иштирок этиши лозим бўлган ходимлар Жиззах юридик коллежига бепул ҳуқуқий ўқув курсига келиши таъминланди.
Биринчи ўқув соатида Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ҳуқуқий асослари мавзу сифатида танланиб, «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 8 февраль куни қабул қилинган ПҚ-2761-сон Қарорининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ўқув курсининг 2 босқичи 14 февраль куни бўлиб ўтади. Унда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5618 сон Фармони ҳамда 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4551-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 342-сонли қарори юзасидан мастер-класс ўтказилади.
Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилади.