Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

18

Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маъданиятини оширишда ҳамкорлик тадбири


Жиззах вилоят адлия бошқармаси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тест маркази вилоят бўлими, халқ таълими бошқармалари ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги иқтидорли болалар академик лицейида ўқувчи ёшлар учун ҳуқуқий тарғибот тадбирини ташкил этди.
Тадбирда иштирокчиларга мутахассислар томонидан қонунчиликдаги янгиликлар, уларнинг ижроси бўйича маълумотлар ва тавсиялар берилди. Ушбу учрашув кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди. Тадбир маҳаллий телевиденияда ёритилиши учун ёзиб олинди.