Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

27

Адлия органлари коронавирусга қарши қандай курашмоқда?


Биринчи навбатда, одам кўп тўпланадиган жойларда вирусдан ҳимояланиш тадбирлари ишлаб чиқилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги 11 та Давлат хизматлари марказларида Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутахассисларини жалб қилган ҳолда профилактик дизинфекция ишлари амалга оширилди. Ходимлар тиббиёт ниқоблари ва зарур гигиена воситалари билан таъминланди, келувчиларга ҳам дезинфекцияловчи гел, спирт ва тиббиёт ниқоблари таклиф қилинмоқда.
ДХМларга бевосита мурожаат қилувчилар сонини камайтириш учун хизматларни онлайн олиш мумкинлиги фуқароларга тавсия қилинмоқда. Бунинг учун my.gov.uz сайтидан фойдаланиш мумкин. Айрим хизматларни олишда (масалан, СТИР рақами ҳақидаги маълумотномани) электрон рақамли имзо ҳам талаб қилинмайди.
Бундан ташқари, адлия органларига фуқаролар мурожаатини “call-center” ёки виртуал тарзда, яъни сайт орқали амалга ошириш мумкинлиги эслатилмоқда. Бевосита ўзи мурожаат қилган фуқаролар билан тиббий ниқоб таққан ҳолда мулоқот қилинмоқда.

Шунингдек:

- вирусга қарши тарғибот чоралари кучайтирилди. Хусусан, бу борадаги тавсияларни, инфекция аломатлари ва унга қарши чоралар ҳақидаги инфографикаларни алоҳида плакатларда иш жойларида кўзга кўринарли жойларда осиб қўйилди;

- адлия органлари ва муассасалари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилди;

- ҳужжатлар билан ишлашда имкон қадар масофадан туриб (локал тармоқ, ижтимоий тармоқ орқали) ишлаш йўлга қўйилди;

- карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган, одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар борлиги ҳақида тарғибот қилиш йўлга қўйилди;

- иш жойлари, шу жумладан давлат хизматлари марказларида биноларни дезинфекция қилиш чора-тадбирлари амалга оширилди.

Бундан ташқари,

- ходимларнинг меҳнат қилиш, дам олиш тартибига доир санитария ва гигиена нормативларига риоя этиш ишлари қаттиқ назорат остига олинди;

- айрим шахслар вақтинча ишдан четлаштирилди (больничний);

- меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларни бузганликда айбдор ходимлар интизомий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Адлия органлари ва муассасаларида коронавирусга қарши юқори даражада огоҳлик режими давом этмоқда.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими