Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

27

Пандемия даврида нотариуслар қандай фаолият олиб бормоқда


Мамалакатимизда  COVID-19 тарқалиши  республикамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш жараёнида ҳам нотариуслар халқ хизматида фидокорона меҳнатлари орқали ўз  ҳиссаларини қўшишмоқда.

Кечиктириб бўлмайдиган,  зарур нотариал харакатларни (васиятнома, ишончнома ва бошқаларни) расмийлаштириш учун, албатта, нотариал харакатлар зарурлиги ва фуқароларнинг нотариал идорага бевосита ташрифисиз буларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас. Жумладан, 2020 йил 01 апрель кунидан  Тошкент шаҳридан янги қурилган ва бошқа уй-жойларни сотиб олишга бўлган чекловларнинг бекор қилиниши муносабати билан бир неча йиллардан буён ўз ҳисобидан Тошкент шахрида сотиб олинган уй-жойларни ўз номига расмийлаштириб ололмай юрган фуқароларнинг уйларини ўз номига расмийлаштириб олиш учун эхтиёж ошганлиги ва пандемия даврида йўл харакати қатновларида чекловлар ўрнатилиши муносабати билан  йўлда харакатланиш учун  махсус лицензия ва рухсатнома олиш учун  автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун ишончнома, ижара ҳамда ссуда шартномаларини расмийлаштириш, васиятнома ва бошқа нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш учун нотариусга бўлган эхтиёжлар ошганлигини сабабли Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги 21-сон баёни қабул қилинди. Мазкур махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ нотариуслар карантин талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига ва ишлаётган нотариуслар сонини кўпайтирилишига руҳсат берилди. Шунингдек, фуқароларнинг талаблари ва нотриусга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган холда Республикамизда ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг иш бошлашига руҳсат берилди.

Карантин даврида кўплаб ташкилотлар иш фаолиятини тўхтатган ёки масофавий режимга ўтган бир вақтда, ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш имконияти мавжудлигини инобатга олиб,  тирбандликларнинг олдини олиш учун фуқаролар электрон навбатга ёзиш орқали қабул қилинди. Шуниндек, e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва нотариус колькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имконияти яратилган  ҳамда нотариал харакатлар юзасидан маслахат ва саволларга жавоб олиш учун                                @notariusmaslahatibot канали орқали нотариуслар томонидан доимий ҳуқуқий тушунтиришлар бериб борилди.

Бугунги кунда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг иш бошлаши аҳолига анча қулайлик яратди, жамиятда нотариусларнинг фаоллиги ошди, эндиликда нотариал идораларда навбат кутиш муаммоси бартараф этилди, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига барҳам берилди, нотариат соҳасида эркин рақобат муҳити шакилланди ва нотариуслар янада сифатли хизмат кўрсатишни бошлади. Нотариуслар  сонининг кўпайиши сабаб, аҳолида нотариусни танлаш имконияти пайдо бўлди.

Ҳозирда масофадан туриб айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда видиоконфиренцалоқадан фойдаланган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширишни йўлга қўйиш ишлари ҳам олиб борилаяпти.

        

Жиззах вилояти Жиззах шахрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус : Мухамедова Нодира Эргашевна.