Савол: Алимент тўлаш тўғрисида келишув қай тартибда тузилади ва расмийлаштирилади, шу ҳақда маълумот берсангиз?
К.Расулова, Жиззах тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 130-модасига кўра, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув (алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби) алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида тузилади. Агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, келишув унинг қонуний вакили билан тузилади.
Шунингдек, мазкур кодекснинг 131-моддага кўра алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.
Алимент тўлаш тўғрисида келишув тузишнинг қонунда белгиланган шаклига риоя қилмаслик, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган оқибатларга олиб келади.
Нотариал тартибда тасдиқланган алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.
Савол: Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш мумкинми?
А.Саидова, Жиззах шаҳри
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 132-модасига кўра, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув тарафларнинг ўзаро розилиги билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳам ўша шаклда амалга оширилади.
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувнинг бажарилишини бир тарафлама рад қилишга ёки унинг шартларини бир тарафлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволида жиддий ўзгаришлар юз берганда ҳамда алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида улар ўзаро келиша олмаганда, манфаатдор тараф келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Суд алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш масаласини ҳал қилишда тарафларнинг эътиборга лойиқ ҳар қандай манфаатини ҳисобга олишга ҳақли.
Савол: Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан алимент тўлаш усуллари ва тартиби қандай амалга оширилади?
М.Камолова, Зарбдор тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 134-модасига кўра, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича алимент тўлаш усуллари ва тартиби шу келишув билан белгиланади.
Алиментлар: алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушларда; вақти-вақтида пул билан тўланадиган қатъий суммада; бир йўла пул билан тўланадиган қатъий суммада; мол-мулк билан ёки келишувда қайд этилган бошқа усулларда тўланиши мумкин.
Алимент тўлаш ҳақидаги келишувда алимент тўлашнинг турли усулларини бирга қўшиб қўллаш назарда тутилиши мумкин.
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича тўланадиган алимент миқдорини индексация қилиш шу келишувга мувофиқ амалга оширилади.
Саволларга Зарбдор туман ДНИ нотариуси Ирода Артиқмуродова жавоб берди.
Савол: Васийлик ва ҳомийликни белгилаш қандай амалга оширилади, шу ҳақда маълумот берсангиз?
З.Хасанова, Жиззах тумани
Жавоб: “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”гиЎзбекистон Республикаси Қонунининг 7-модасига кўра васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари жумласига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
Васийлик ва ҳомийлик бўйича фаолият:
туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан — вояга етмаганларга нисбатан;
туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан — суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга нисбатан;
туман, шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан — соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга нисбатан амалга оширилади.
“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”гиЎзбекистон Республикаси Қонунининг 19-модасига кўра Васийлик ва ҳомийлик туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.
Васийлик ёки ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойи бўйича, агар шахс муайян яшаш жойига эга бўлмаса, васийнинг ёки ҳомийнинг яшаш жойи бўйича белгиланади.
Савол: Ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда васийлик ёки ҳомийлик қандай белгиланади?
М.Баратова, Жиззах шаҳри
Жавоб: Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”гиЎзбекистон Республикаси Қонунининг 20-модасига кўра ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда, агар бола улар томонидан олти ойдан ортиқ муддатга қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдирилган бўлса, мазкур шахсларнинг болага нисбатан васийлиги ёки ҳомийлиги белгиланади.
Ота-она яшаш жойида олти ойдан кам муддатга вақтинча бўлмаганда, башарти бола улар томонидан қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдирилган бўлса, васийлик ёки ҳомийлик, агар бу боланинг манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланади.
Саволларга Зафаробод туман ФҲДЁ бўлими мудираси Гулзода Хайдарова жавоб берди.
Савол: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби деганда нима тушунилади?
Т.Саидов, Тошкент шаҳри
Савол: Қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат ҳисоби юритилиши керак ва қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат ҳисоби юритилмайди?
С.Чориев, Сурхондарё вилояти
Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат ҳисоби юритилиши керак:
а) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари;
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
д) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;
е) Қорақалпоғистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;
ж) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
Қуйидагилар давлат ҳисобига олинмайди:
а) «Махфий» ва «Ўта махфий» белгиси қўйилган ҳужжатлар;
б) якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган ҳужжатлар:
шахсий тусдаги (лавозимга тайинлаш, бошқа лавозимга ўтказиш ёки лавозимдан озод қилиш, комиссия ва бошқа коллегиал органлар таркибини тасдиқлаш, орден ва медаллар билан мукофотлаш, фахрий ва ҳарбий унвонлар бериш, муайян шахсларга имтиёзлар бериш тўғрисидаги ва бошқа шу кабилар);
муайян корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга ер участкаларини бериш (реализация қилиш) тўғрисидаги ҳужжатлар;
тезкор-фармойишли тусдаги (бир марталик топшириқлар);
в) лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар;
г) муқаддам белгиланган тартибни ижро этишни ташкил этишга йўналтирилган ҳамда янги ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаган, шу жумладан, бутун мазмуни бошқа органлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари тўғрисида хабардор қилишдан иборат бўлган ҳужжатлар;
д) техник ҳужжатлар, агар улар ўз ичига ҳуқуқий нормаларни олмаса;
е) тавсия тусидаги ҳужжатлар;
ж) сессия, йиғилиш, конференцияларни чақириш тўғрисидаги ҳужжатлар;
з) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳужжатлар;
и) умумий мажбурий тусга эга бўлмаган бошқа ҳужжатлар.
Савол: Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби реестрларини қайси орган юритади ва ушбу реестрларга қайси маълумотлар киритилади?
М.Маматов, Самарқанд тумани
Жавоб: Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби реестрларини (кейинги ўринларда матнда реестрлар деб юритилади) юритади. Адлия вазирлигига ва адлия бошқармаларига келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни реестрларга киритиш билан давлат ҳисобига олинади.
Адлия бошқармалари ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 3-кунигача, давлат ҳисобига олинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида реестрдан кўчирма шаклида олинган қоғоз ва электрон шакллардаги маълумотларни Адлия вазирлигига жўнатади.
Реестрга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киритилади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реестрдаги тартиб рақами;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни реестрга киритиш санаси;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган(лар);
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш санаси ва унинг рақами (вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари учун уларнинг Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган рақами ва санаси);
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга кириш санаси ва амал қилиш муддати;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий нашрларда эълон қилиниши тўғрисидаги маълумотлар;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификатори бўйича коди;
бошқа маълумотлар (изоҳ).
Савол: Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби реестрларида жойлаштирилган маълумотлардан жисмоний шахслар ҳам ахборот олишлари мумкинми?
Г.Гаримова, Бухоро шаҳри
Жавоб: Барча юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобиреестрларида жойлаштирилган маълумотлардан ёзма мурожаатлар асосида ёки Адлия вазирлигининг расмий сайтидан ахборот олишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин.Реестрлардан маълумот тақдим этиш аризачининг ёзма мурожаати асосида тегишлича Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади. Реестрларда маълумот олиш учун ёзма мурожаатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қидириш учун керакли бўлган маълумотлар кўрсатилиши лозим.
Г. Эргашева, Адлия вазирлиги масъул ходими
Савол: Мамлакатимизда ташкил этилган эркин индустриал-иқтисодий зоналар ҳақида маълумот беринг. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан солиқ соҳасида қандай имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар белгиланди?
К.Эрматов, Жиззах тумани
Савол: Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкларга қандай имтиёзлар берилган?
А.Ахмедова, Пахтакор тумани
Савол: Инвестицияга оид низолар қандай тартибда ҳал этилади?
И.Болтаев, Жиззах шаҳри
Жавоб: “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ чет эл инвестициялари билан бевосита ёки билвосита боғлиқ низо(инвестицияга оид низо), тарафлар келишувига кўра, улар ўртасидаги маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилиши мумкин. Агар тарафлар келишилган ҳал қилувга эриша олмасалар, бундай низо Ўзбекистон Республикасининг хўжалик суди томонидан ёхуд ҳакамлик воситасида инвестицияга оид низоларни ҳал этишга доир Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномаларнинг (битимлар ва конвенцияларнинг) қоидалари ва тартиботига мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Инвестицияга оид низога жалб этилган тарафлар ўзаро келишувга кўра бундай низони кўриб чиқувчи органни, шунингдек инвестицияга оид низо бўйича ҳакамлик судловини амалга оширувчи мамлакатни аниқлашлари мумкин.
Саволларга Жиззах вилояти адлия бошқармаси маъсул ходими Бахтиёр Муртозов жавоб берди.
Оилавий тадбиркорлик фаолияти юритиш тартиби.
Савол: Оилавий тадбиркорлик фаолияти ва оилавий корхона тўғрисида маълумот беринг.
Б.Эшмонова, Жиззах шаҳри
Жавоб: “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолият бўлиб, ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади. Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхонадир.Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ушбу корхона иштирокчилари ва ёлланма ходимларининг умумий сони кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ўртача йиллик сонидан кўп бўлиши умкин эмас. Бунда оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони икки кишидан оз бўлмаслиги керак.
Савол: Оилавий корхона иштирокчилари бўлиб ким иштирок этиши мумкин ва униниг фаолиятини амалга ошириш шартлари нимадан иборат?
Э.Қобилов,
Зарбдор тумани
Бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўла олмайди.
Оилавий корхона фаолиятнинг айрим турларини фақат махсус рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлганда амалга ошириши мумкин.
Оилавий корхона акциз солиғи тўланадиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмалар кавлаб олишни, шунингдек юридик шахслар учун қатъий белгиланган солиқ ёки ягона ер солиғи тўлаш назарда тутилган фаолиятни амалга ошириши мумкин эмас.
Оилавий корхона фаолиятида заҳарли, радиоактив моддалар ва материаллардан, юқори босимли асбоб-ускуналардан ҳамда инсон ва атроф-муҳит учун катта хавф туғдирадиган бошқа асбоб-ускуналардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Оилавий корхона фойдаланиши мумкин бўлмаган моддалар, материаллар ва асбоб-ускуналарнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган.
Шунингдек, оилавий корхона томонидан саноат тусидаги фаолиятни кўп квартирали уйнинг турар жойларида амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Саволларга Жиззах вилояти адлия бошқармаси масъул ходими Мақсуда Савапова жавоб берди.
А.Болибеков, Жиззах тумани
Суднинг зарарни қоплаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори зарар қопланиши учун асос ҳисобланади.
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси буюртманома тушган кундан бошлаб икки кун мобайнида буюртманомада кўрсатилган маблағларни адлия бошқармасининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказади.
Маблағлар шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига тушган кундан бошлаб бир кун мобайнида адлия бошқармаси ушбу маблағларни зарарни қоплаш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли банк ҳисоб рақамларига ўтказади.
Суднинг зарарни қоплаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори асосида адлия бошқармаси томонидан нотариусни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масала ҳал қилиниши керак.
Нотариус адлия бошқармаси томонидан зарарни қоплаш учун юридик ва жисмоний шахсларга ўтказилган маблағларнинг тўлиқ суммасини қоплайди.
Юридик ва жисмоний шахсга зарар қоплангандан сўнг икки кундан кечикмай адлия бошқармаси нотариусга тўланган қоплаш миқдорида аксинча талаб (регресс) билан мурожаат қилади. Нотариус ўзи томонидан юридик ва жисмоний шахсга етказилган зарар суммасини адлия бошқармасига белгиланган тартибда ихтиёрий равишда қоплаш ҳуқуқига эга. Нотариус томонидан зарарни қоплаш адлия бошқармасининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига пул маблағлари киритиш йўли билан амалга оширилади.
Зарарнинг нотариус томонидан бошқа шаклда қопланишига йўл қўйилмайди.
Агар нотариусдан ундирилиши керак бўлган етказилган зарар суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлса ёки адлия бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахсга зарар қопланган кундан сўнг бир ойлик муддат тамом бўлса, ундириш суд тартибида амалга оширилади.
Суднинг тўланган қоплаш миқдорида етказилган зарарни нотариусдан ундириш тўғрисидаги қарори белгиланган тартибда ижро этилиши керак.
Саволларга Жиззах шаҳар 5-сон ДНИ нотариуси Н.Мухамедова жавоб берди.
Савол: Ўриндошлик асосида ишлашим учун асосий иш жойимдаги иш берувчининг, асосий иш жойимдаги касаба уюшмаси (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинадими-йўқми?
Э.Тошбоев, Жиззах тумани
Жавоб: Ўриндошлик асосида ишлашингиз учун иш берувчингизнинг, асосий иш жойингиздаги касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди.
Савол: Ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишларга қайси ишлар киради?
Ғ.Отабеков, Зомин тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишларга қуйидаги ишлар киради:
1.Илмий фаолиятни ёки ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш, агар бундай фаолият асосий иш жойи бўйича бажариладиган иш ҳисобланмаса.
2. Фан, адабиёт ва санъат асарлари яратиш.
4. Муаллифлик гонорари шаклида ҳақ тўланадиган адабий иш, шу жумладан алоҳида асарларни таҳрир, таржима қилиш ва уларга тақриз ёзиш бўйича ишлар.
5. Меҳнатга бир марта ҳақ тўланган ҳолда техник, тиббий, бухгалтерия, ҳуқуқий ва бошқа экспертиза (маслаҳат бериш).
6. Умумтаълим мактаблари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ўқитувчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари усталари, мактабгача таълим муассасаларининг педагог ходимлари, таълим муассасалари концертмейстерлари ва аккомпаниаторларининг айнан бир таълим муассасасидаги ўқув юкламасининг белгиланган нормасидан ортиқча иши.
7. Соғлиқни сақлаш муассасаларида ойига 24 соатдан ортиқ бўлмаган ҳажмда, меҳнатга бир марта ёки соатбай ҳақ тўланган ҳолда, тиббиёт маслаҳатчилари вазифаларини бажариш.
8. Илмий-тадқиқот муассасаларида ва олий таълим муассасаларида ушбу таълим муассасалари штатида турмаган илмий ходимлар томонидан катта илмий ходимларга – изланувчиларга раҳбарлик қилиш.
9. Ходим томонидан сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва жамоат бирлашмалари марказий ва ҳудудий органларининг сайлаб қўйиладиган лавозимларида раҳбар ходим, Кузатувчи кенгаш ёки Директорлар (бошқарувчилар) кенгаши раиси ёки аъзоси, Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида қўмитани бошқарувчи, ишончли бошқарувчи ёки ташкилотда давлатнинг ишончли вакили сифатида бажариладиган иш.
10. Жамоатчилик асосида бажариладиган ишлар.
Саволларга Жиззах вилояти адлия бошқармаси бўлим бошлиғи ДИЛМУРОД ЭГАМОВ жавоб берди.
Савол: Риэлторлик фаолияти қандай фаолият, ушбу фаолият қандай қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади?
К.Арифходжаев, Пахтакор тумани
Жавоб: Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир. Риэлторлик фаолияти риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан бериладиган риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширилади. Риэлторлик фаолият Ўзбекистон Республикасининг “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом ва ушбу фаолиятга оид бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Савол:Риэлторлик хизматларига нималар киради. Мен жисмоний шахс сифатида риэлторлик фаолияти билан шуғулланишим мумкинми?
В.Усмонов Жиззах тумани
Жавоб: “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга кўра риэлторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади, жумладан, кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик, кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш, кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш, кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. Бунда жисмоний шахсга — риэлторга лицензия фақат кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига берилади.
Савол: Мен фаолият кўрсатаётган риэлторлик ташкилоти кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш хизматларини кўрсатиш учун лицензия олмоқчи. Бунинг учун қанча миқдорда устав капиталига эга бўлиши керак?
И.Бўриева, Жиззах шаҳар
Жавоб:Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомда риэлторлик фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун талаб этиладиган устав капиталининг миқдори кўрсатилган. Унга кўра, кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатадиган риэлторлик ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 бараварига тенг миқдорда, кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш чоғида воситачилик қиладиган риэлторлик ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 500 бараварига тенг миқдорда, кўчмас мулк объектларини ишончли бошқаришни амалга оширадиган риэлторлик ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1000 бараварига тенг миқдорда, кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар савдосини ташкил этадиган риэлторлик ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3000 бараварига тенг миқдорда устав капиталига эга бўлиши керак.
Риэлторлик хизматларининг бир неча турларини амалга оширмоқчи бўлган лицензия талабгори риэлторлик хизматларининг устав капиталини максимал миқдорда шакллантириш назарда тутилган тури бўйича шакллантирилган устав капиталига эга бўлиши керак.
Саволларга Жиззах вилояти адлия бошқармаси маъсул ходими Ж.ОДИЛОВ жавоб берди.
— МЕН тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятидаман. Шунга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари нималардан иборатлиги ҳақида тушунча берсангиз?
О.АҲМЕДОВ, Юнусобод тумани
— “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан, тадбиркорлик фаолияти субъектлари қуйидагиларга ҳақли:
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга;
юридик шахс бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишга;
мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилишга, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга;
ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга;
тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга, бундан товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари мустасно;
ўз товарларини (ишларини, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга;
барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) эркин тасарруф этишга;
кредитлар олишга, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ҳамда ўзга мол-мулкини шартнома шартлари асосида жалб этишга, шу жумладан, биноларни, иншоотларни, ускуналарни ва ўзга мол-мулкни олишга ва (ёки) текин, ижарага (лизингга) олишга ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга йўналтиришга;
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга ҳақли.
Волида АХТАМОВА, Тошкент шаҳар хўжалик суди судьяси
— ХЎЖАЛИК судлари томонидан чиқарилган қандай ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилади?
О.АЛИМБЕКОВА, Юнусобод тумани
— Хўжалик процессуал кодексига асосан, давлат, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳужжатларини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорлари, шунингдек, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримлари, хўжалик судининг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилади.
Назокат АББАСОВА, Тошкент шаҳар хўжалик суди судьяси
— МУЛК ҳуқуқи қачондан бошлаб вужудга келиши мумкин?
Б.САЛИМОВ, Чилонзор тумани
— Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига кўра, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат:
меҳнат фаолияти;
мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан, мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш;
давлат мол-мулкини хусусийлаштириш;
мерос қилиб олиш;
эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар.
Мол-мулк олиш-сотиш, айрибошлаш, ҳадя қилиш шартномалари, ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олиниши мумкин.
Башарти, қонунларда бошқача кўрсатилмаган бўлса, мол-мулк янги мулкдорга ўтганида, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида собиқ мулкдорнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳам унга ўтади.
Шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса — рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини олади.
Анвар ОМОНОВ, Тошкент шаҳар хўжалик суди судьяси
— УМРБОД таъминлаш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга бериш шартномасини тузиш тартиби ҳақида батафсил билмоқчи эдим.
Н.ИМОМОВ, Каттақўрғон шаҳри
— Умрбод таъминлаш шарти билан уйни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Умрбод таъминлаш шарти билан уйни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасининг предмети бўлган тураржойдан фойдаланиш шу шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади. Шартномада тураржойдан фақат тураржойни бошқа шахсга бераётган ва уни олаётган шахс фойдаланиши назарда тутилиши, тураржойдан фойдаланиш тартиби белгилаб қўйилиши ёки белгиланмаслиги ёхуд тураржойни фойдаланиш учун учинчи шахсга (учинчи шахсларга) бериш ёки қонун йўл қўядиган бошқача усулда фойдаланиш белгиланиши мумкин.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасига мувофиқ бир тараф (олувчи) ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган бошқа тараф (бошқа шахсга берувчи)ни натура ҳолида (уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва зарур ёрдам кўрсатиш тарзида) умрбод моддий таъминлаш мажбуриятини олади, бошқа шахсга берувчи эса олувчига уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани мулк қилиб бериш мажбуриятини олади.
Саволга Каттақўрғон шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси Нодира ЭРГАШЕВА жавоб берди.
Савол: Ёлғиз онадан туғилган боланинг туғилишини қайд этиш учун қаерга мурожаат қилиш ва қандай ҳужжатларни тақдим этиш лозим бўлади?
К.Арзибекова, Жиззах шахри
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага асосан ёлғиз онадан туғилган боланинг туғилишни қайд этиш учун ёлғиз (қонуний никоҳда бўлмаган) она томонидан ФҲДЁ органига онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма ариза тақдим этилади.
Агар туғилган боланинг онаси вояга етмаган бўлса, туғилишни қайд этиш боланинг туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотнома ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг аризасига асосан онанинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади. Бунда болани туққан онанинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, шунингдек яшаш ва ўқиш жойидан расми елимланган ҳолдаги маълумотномалар тақдим этилиши лозим.
Савол: ФҲДЁ органида ёлғиз оналарнинг аризалари бўйича иш юритиш тартиби қандай, боланинг туғилганлиги ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилгач ёлғиз онага қандай ҳужжат тақдим этилади?
Д.Бегматова, Арнасой тумани
Жавоб: Ёлғиз оналарнинг аризалари ФҲДЁ органидаги ёлғиз оналарнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтарига қайд этилиб, аризанинг пастки ўнг бурчагига кирим қилинган сана ва кирим рақами ёзиб қўйилади ҳамда кетма-кетлиги бўйича тикиб борилади. Аризанинг юқори ўнг бурчагига далолатнома ёзуви рақами ва санаси, берилган гербли гувоҳнома серияси ва рақами ёзиб қўйилади. Ёлғиз онага фарзандининг туғилганлиги ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.
Савол: Фарзандимнинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви менинг ёлғиз она сифатида ёзган аризамга асосан қайд этилган, мен ҳозирги кунда эрим билан қонуний никоҳдан ўтиб эримнинг фамилиясини олганман, фарзандимга оталикни белгилаш учун нима қилишим керак?
Я.Мингбоева, Дўстлик тумани
Жавоб: Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви ёлғиз онанинг аризасига асосан қайд этилгандан кейин боланинг ота-онаси қонуний никоҳдан ўтиб, она эрининг фамилиясига ўтган бўлса ва улар оталикни белгилаш ҳақида биргаликдаги ариза билан мурожаат этса, далолатнома ёзувининг она устунидаги онанинг фамилияси ҳақидаги ёзувга ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда онадан қўшимча ариза олиш талаб этилмайди.
Оталик белгилангандан кейин ариза берувчиларга Оталик белгиланганлиги ҳақида маълумотнома берилади.
Саволларга Бахмал туман ФҲДЁ бўлими мудираси Д.Умматова жавоб берди.
Савол: Мен 1-гуруҳ ногирониман, бир неча йилдан буён юролмайман, номимдаги квартирани ўртоғимга сотмоқчиман, квартира олди-сотди шартномаси уйимда нотариал расмийлаштирилиши мумкинми?
К.Аббасов, Жиззах тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни 30-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 30 мартда 2090-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 9-бандида нотариал ҳаракатлар нотариал идораларнинг биноларида амалга оширилиши, фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмайдиган айрим ҳолларда нотариал ҳаракатлар мазкур фуқаро турган жойда амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.
Савол: Мен оғир касалликка чалиниб уйда ётиб қолганман, фарзандларим йўқлиги сабабли яшаб турган уй-жойимни бир қариндошимга васият қилиб қолдирмоқчиман, туманимизда нотариус йўқлиги учун уй-жойимни қариндошимга васият қилишим қайси нотариус томонидан амалга оширилади?
О.Темиров, Бахмал тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни 16-моддасида ҳар бир фуқаро ёки юридик шахс нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги, нотариуснинг нотариал ҳаракатни белгиланган фаолият ҳудудидан ташқарида амалга ошириши бу ҳаракатни ҳақиқий эмас, деб топишга асос бўлмаслиги, нотариус мавжуд бўлмаган ҳудуддаги васият қилувчи оғир касал бўлган ҳолларда васиятномани тасдиқлаш учун нотариус ўзи хизмат кўрсатадиган ҳудуддан ташқарига чиқишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шунга кўра, Сиз ушбу масалада бошқа тумандаги нотариусга мурожаат қилишингиз мумкин.
Саволларга Зомин туман 1-сон ДНИ нотариуси Б.БЕРДИЁРОВ жавоб берди
Савол: Лизинг асосида олинган мулкимни бошқа бир хўжалик юритувчи субъектга қўшимча лизингга беришим мумкинми?
Ф.Умаров, Зомин тумани
Жавоб: Сиз лизинг асосида олган мулкингизни бошқа бир хўжалик юритувчи субъектга қўшимча лизингга беришингиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 596-моддасига кўра, лизинг олувчи лизинг берувчи олдида шартнома юзасидан жавобгар бўлиб қолгани ҳолда, лизинг шартномаси бўйича олган мол-мулкини лизинг берувчининг розилиги билан қўшимча лизингга топширишга ҳақли.
Савол: Фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг шартномаси асосида қанча муддатга берилади?
Д.Умматов, Зарбдор тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 276-сонли қарорининг 5-бандида фермер хўжаликлари учун лизинг шартномаси муддати 10 йил қилиб белгиланган.
Савол: Менинг лизинг шартномаси асосида олган ҳайдов тракторимдан лизинг берувчи “Ўзқишлоқ хўжаликмашлизинг” АК Жиззах вилоят филиали гаров таъминоти сифатида фойдаланмоқчи. Айтингчи лизинг берувчининг ушбу ҳолатдаги хатти-ҳаракатлари тўғрими? Мен ҳам лизинг шартномаси асосида олинган тракторимдан гаров таъминоти сифатида фойдалансам бўладими?
К.Ахмедов, Жиззах тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига асосан, лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслиги, лизинг олувчи лизинг объектини гаров сифатида ишлатишга ҳақли эмаслиги белгиланган.
Саволларга Жиззах вилоят адлия бошқармаси масъул ходими И.БЎРИБОЕВ жавоб берди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари.
Савол-жавоб
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари нималардан иборат? Бу жараёнда қандай йўналишларда ишлар олиб борилади?
О.Шойимов, Бухоро вилояти
Жавоб:
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш, ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар фаолиятининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат.
2010 йилда мамлакатимизда “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган эди. Жорий йилда эса, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ҳар икки қонуннинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
А.Мадумаров, Тошкент шаҳри
Жавоб:
Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган ёки илгари ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларга нисбатан бевосита қандай профилактик тадбирлар амалга оширилади?
Ш.Содиқова, Фарғона вилояти
Жавоб:
Мазкур йўналишдаги ишлар ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини ташкил этади. Якка тартибдаги профилактика чора-тадбирлари профилактика суҳбати, расмий огоҳлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш, ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш, профилактик ҳисобга олиш, мажбурий даволанишга юбориш ва ички ишлар органларининг маъмурий назорати шаклида олиб борилади.
Саволларга Адлия вазирлиги етакчи маслаҳатчиси Элдор Ҳамроев жавоб берди
Савол: Мен олий маълумотли ҳуқуқшуносман, нотариус стажёрлигига ишга қабул қилинишим учун қаерга мурожаат қилишим, қайси ҳужжатларни тақдим этишим лозим бўлади? Стажировка қандай ташкил этилади ва муддати қанча этиб белгиланган? Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.
Ш.Акромова, Жиззах тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунига асосан нотариус стажёрини ишга қабул қилиш вилоят адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади, шунга кўра Сиз вилоят адлия бошқармасига ариза билан мурожаат қилишингиз ва аризага белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақни, фуқаролик паспортингиз нусхасини, таржимаи ҳолингизни (биринчи марта ишга кираётган бўлсангиз талаб этилмайди), ўқиш (аввалги иш) жойингиздан тавсифномани илова тариқасида тақдим этасиз.
Стажёр стажировкани қайси нотариал идорада ўтаётган бўлса, шу нотариал идора унинг асосий иш жойи ҳисобланади.
Стажировка ўташ муддати камида икки йилдир.
Узоқ муддат (касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ҳарбий йиғинларга чақирилганлик ва шу кабилар билан боғлиқ ҳолда) ишда бўлмаган вақт стажировка муддатига қўшилмайди.
Адлия бошқармасида ҳар бир стажёрнинг шахсий иши юритилади.
Нотариал идораларда стажёрлар меҳнатига белгиланган тартибда адлия бошқармаси томонидан ҳақ тўланади.
Иш вақти, меҳнат таътили, ижтимоий суғурта ва бошқа меҳнат қонунчилигига оид масалаларда нотариуслар учун белгиланган қоидалар стажёрларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Саволларга Жиззах шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси М.Маликов жавоб берди.
Савол: Кимлар адвокат бўлиши мумкин ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ким томонидан берилади?
Ж.Каримов, Жиззах шаҳар
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасига мувофиқ олий юридик маълумотга эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга Ўзбекистон Республикасининг фуқароси адвокат бўлиши мумкин. “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан тегишли малака комиссияларининг қарорлари асосида берилади.
Савол: Адвокатлар палатаси нима ва у қандай принцип асосида фаолият юритади, қандай адвокатлик тузилмалари давлат рўйхатидан ўтказилади?
Э.Ортиқбоева, Жиззах тумани
Жавоб: Адвокатлар палатаси Ўзбекистон Республикаси барча адвокатларининг мажбурий аъзолигига асосланган нотижорат ташкилотидир. Адвокатлар палатаси ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий бошқармалари билан биргаликда адвокатуранинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади. Адвокатлар палатаси адвокатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи асосида фаолият кўрсатади.
Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари давлат рўйхатидан ўтказилади. Рўйхатдан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Савол: Адвокатлик бюроси нима, адвокатлик сиричи?
З.Холбўтаев, Зарбдор тумани
Жавоб: “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига мувофиқ, адвокатлик фаолиятини якка тартибда амалга ошириш учун адвокат томонидан таъсис этилган, нотижорат ташкилоти бўлган адвокатлик тузилмаси адвокатлик бюроси ҳисобланади.
Адвокатлик сири жумласига ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) адвокатдан ёрдам сўраб мурожаат этганлигининг ўзи, ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ёрдам сўраб мурожаат этган масалалар, адвокатдан ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) олган маслаҳатлар, насиҳатлар ва тушунтиришларнинг моҳияти, адвокатнинг ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан ўтказган суҳбатида тўхтаб ўтилган барча масалалар киради.
Савол: Қандай ҳолатларда адвокат мақоми тўхтатиб турилиши мумкин?
Л.Искандаров, Пахтакор тумани
Жавоб: “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 131-моддасига мувофиқ қуйидаги ҳолларда адвокат мақомини тўхтатиб туриш мумкин:
- адвокат адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга сайланганда ёки тайинланганда – иш даврига;
- адвокат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилганда – бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарор суд томонидан бекор қилингунига қадар бўлган даврга;
- адвокат ҳарбий хизматга чақирилганда – ҳарбий хизматни ўташ даврига;
- ушбу Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганда – лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган даврга;
- адвокатлик тузилмаси тугатилганда ёки адвокат ундан чиққанида – адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган даврга.
Савол: Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш қандай амалга оширилади?
Э.Чинниқулов, Зарбдор тумани
Жавоб: Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
- адвокат жиноий жавобгарликка тортилганда, у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар;
- адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги аниқланганда (малака комиссиясининг қарорига асосан);
- адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармасининг ёки адлия органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган, шу жумладан адвокатнинг зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлари адвокат томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда (малака комиссиясининг қарорига асосан).
Саволларга Жиззах вилоят адлия бошқармаси бўлим катта маслахатчиси С.Рахимов жавоб берди.
Савол: Фарзандликка олиш қайси қонун ҳужжатига асосан ва ким томонидан амалга оширилади?
А.Қорабекова, Жиззах тумани
Жавоб: Фарзандликка олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексига асосан қайд этилади. 2013 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг “Фарзандликка олиш” деб номланган 20-бобига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Унга кўра фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади. Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослиги ва фарзандликка олиётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.
Савол: Кимларфарзандликка олиш мумкин бўлган шахслар ҳисобланади ва кимлар фарзандликка олиш ҳуқукига эга эмас?
Р.Собирова, Жиззах шаҳри
Жавоб: Қонунда фарзандликка олиш мумкин бўлган шахслар кўрсатилган бўлиб, унга кўра вояга етган эркак ёки аёл фуқаролар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар, қонун билан белгиланган тартибда муомилага лаёқатсиз ёки муомила лаёқати чекланган деб топилганлар, асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар қасддан содир қилган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинганлар фарзандликка олиш ҳуқукига эга эмас.
Савол: Фарзандликка олиш сир сақланадими ва неча ёшдан болани фарзандликка олишда учун унинг розилиги талаб қилинади?
А.Алимбеков, Бахмал тумани
Жавоб: Фарзандликка олишни сир сақлаш қонун билан ҳимоя қилинади. Ўн ёшга тўлган болани фарзандликка олиш учун унинг розилиги талаб қилинади. Суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун ичида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари фарзандликка олинаётганнинг туғилиши қайд этилган дафтарга зарур ўзгартиишлар киритиши лозим. Фарзандликка олишни расмийлаштириш учун ФҲДЁ органига суднинг ҳал қилув қарори, фарзандликка олувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, шунингдек фарзандликка олувчи(лар)нинг шахсини тасдиқловчи хужжатлари тақдим этилади. Суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган маълумотларда номувофиқлар аниқланган холларда фарзандликка олишни расмийлаштириш мазкур номувофиқликлар бартараф этилганидан кейин амалга оширилади.
Савол: Васийлик ва ҳомийлик тайинлаш тартиби қандай?
Б. Адхамбоев, Арнасой тумани
Саволларга Дўстлик туман ФҲДЁ бўлими мудираси Ш.Муллабоева жавоб берди
Савол: Ипотека шартномаси қандай тартибда тузилади?
С.Болқибоева, Жиззах тумани
Жавоб: Барча фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари каби ипотека шартномаси ҳам фуқаролик қонунчилиги умумий қоидаларига асосан икки шахс (тараф) - гаровга олувчи (ёки ипотекага олувчи деб ҳам аталади) ва гаровга қўювчи (ипотекага қўювчи деб ҳам юритилади) ўртасида тузилади. Ипотека шартномаси бўйича одатда банк муассасаси гаровга олувчи тараф ва қарзга олувчи эса гаровга қўювчи тараф бўлади. Ипотека шартномаси тузиш учун тарафлар ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқатига эга бўлишлари, яъни шартнома тарафи бўлган фуқаро 18 ёшдан кичик бўлмаслиги, юридик шахс эса - кўчмас мулкни гаровга қўйиш бўйича чеклашлардан ҳоли бўлиши керак.
Савол: Ипотека шартномаси мазмунига қўйиладиган талаблар нималардан иборат?
Қ.Тоштемиров, Пахтакор тумани
Савол: Ипотека шартномаси қачон тузилган ҳисобланади?
К.Эшонқулов, Жиззах шаҳри
Жавоб: Агар ипотека шартномаси тарафлари бўлган гаровга олувчи (ипотекага олувчи) ва гаровга қўювчи (ипотекага қўювчи) ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган ва шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.
Савол: Ипотека шартномасини давлат рўйатидан ўтказиш қай тартибда амалга оширилади?
Ж.Турсунбоев, Зомин тумани
Жавоб: Ипотека шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва уларга доир битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади. Шартнома асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ипотека тўғрисидаги шартнома асос бўлади.
Савол: Қайси ҳолларда ипотека шартномаси ҳақиқий эмас деб топилади?
П.Муталлибов, Фориш тумани
Жавоб: Агар ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланмаса ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этилмаса, ҳақиқий эмас деб топилади. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Саволларга Жиззах вилоят адлия бошқармаси шўъба мудири Б.Азизов жавоб берди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳга кириши ҳақида батафсил маълумот берсангиз?
И.Мубораков, Зомин тумани
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар оилавий муносабатларда мамлакатимиз фуқаролари билан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканликлари Оила кодексининг 234-моддасида ўз аксини топган.
Никоҳ тузиш тартиби ва уни расмийлаштириш учун белгиланган шартлар республикамиз фуқаролари билан бир қаторда чет эл фуқаролари учун ҳам тааллуқлидир. Шунга кўра, Оила кодексининг 13-17-моддаларида белгиланган нормаларга зид ва никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлса, никоҳни қайд этишга йўл қўйилмайди.
Масалан, агар чет эл фуқароси никоҳ ёшига етмаган бўлса, Ўзбекистон фуқароси билан никоҳ муносабатларига киришишига йўл қўйилмайди, ёки чет эл фуқаросининг ўз ватанида кўп никоҳлилик тақиқланмаган ва у бошқа никоҳда бўла туриб, Ўзбекистон фуқароси билан оила қуриш истагида бўлса, амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ бундай никоҳга рухсат этилмайди.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон фуқароси билан чет эл фуқароси ўртасида никоҳ тузишга монелик қилувчи ҳолатлар йўқлиги ФҲДЁ органи ходимлари томонидан аниқланади ва буни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилиб олинади.
Никоҳ шахсан никоҳга кирувчиларнинг иштирокида, улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органга ариза берган кундан бошлаб бир ой ўтгандан кейин тузилади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш учун берилган йўлланмалар ФҲДЁ органларида никоҳ тузиш тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида қайд этилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан никоҳланаётган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзларининг вақтинча яшаш жойида тиббий кўрикдан ўтадилар.
Яна бир муҳим ҳолат, МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ва Ўзбекистон Республикасининг хорижда яшовчи фуқароларининг никоҳини қайд этишда агар ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.
Саволга Зарбдор тумани ФҲДЁ бўлими мудираси М.Ортиқова жавоб берди.
Савол: Битим нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
А.Рахмонов, Жиззах тумани.
Жавоб: Битим деб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 101-102-моддаларига асосан фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади. Битимлар бир тарафлама, икки тарафлама ёки кўп тарафлама (шартномалар) бўлиши мумкин. Битим тузиш учун қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлса, бундай битим бир тарафлама битим ҳисобланади. Шартнома тузиш учун икки тараф (икки тарафлама битим) ёки уч ёхуд ундан кўп тараф (кўп тарафлама битим) келишиб хоҳиш билдирган бўлиши керак.
Савол: Битимлар қандай тартибда нотариал тасдиқланади?
М.Абдуллаев, Жиззах шаҳар.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 110-моддасига асосан битимни нотариал тасдиқлаш фуқаролик Кодекснинг 107-моддаси талабларига мос келадиган ҳужжатда нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан тасдиқловчи устхат ёзиб қўйиш йўли билан амалга оширилади. Қуйидаги ҳолларда битимларни нотариал тасдиқлаш шарт:
1) қонунда кўрсатилган ҳолларда;
2) тарафлардан бирининг талаби бўйича.
Савол: Битим қандай ҳолларда ҳақиқий эмас деб ҳисобланади?
С.Тошмуродов, Зомин тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 127-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топилган битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас ҳисобланади. Битимнинг мазмунидан унинг фақат келажак вақт учун бекор қилиниши мумкинлиги англашилса, ҳақиқий эмас деб топилган битим келажак вақт учун ҳаракатдан тўхтайди.
Саволларга Жиззах тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси И.Нуриддинов жавоб берди.
Ота-она ва болаларнинг алоҳида-алоҳида мулки
Савол: Ота-она ва болаларнинг алоҳида-алоҳида мулки тўғрисидаги норма қайси қонун ҳужжатида белгиланган ?
С.Бекинова, Зафаробод тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-боби Ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари деб номланиб, кодекснинг 91-моддасида ота-она ва болаларнинг алоҳида-алоҳида мулки бўлиши мумкин ва бирга яшаб турганда улар бир-бирларининг розилиги билан бундай мулкка эгалик қилишлари ва ундан фойдаланишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган.
М.Пўлатов, Мирзачўл тумани
Жавоб: Оила кодексининг 90-моддасида ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмаслиги, ота-она ҳам ўз навбатида вояга етмаган болаларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмаслиги, ота-она ва болаларнинг улар ўртасидаги умумий мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси билан белгиланиши, вояга етмаган болалар ўз ота-онасидан ва бошқа шахслардан қонунда назарда тутилган миқдорда ва тартибда таъминот олиш ҳуқуқига эгалиги, вояга етмаган болалар таъминоти учун олинган маблағ, пенсия, нафақа унинг отаси ёки онаси тасарруфида бўлиб, боланинг таъминоти, тарбияси ва таълим олиши учун сарфланиши лозим лиги, Вояга етмаган болаларнинг мол-мулкини тасарруф этишга доир ваколатлар амалга оширилаётганда фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланилиши белгиланган.
Савол: Мен яшаб турган ҳовли уй-жой 13 ёшли фарзандим билан ўртамизда умумий мулк ҳисобланиши мумкинми?
С.Амирқулова, Пахтакор тумани
Жавоб:Оила кодексининг 92-моддасига кўра Ота-она ва ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаган болалар ўртасида қонунда белгиланган тартибда умумий мулк ҳуқуқи вужудга келиши мумкин. Ота-она ва вояга етмаган болалар умумий мол-мулкни вужудга келтириш тўғрисида келишув тузишлари мумкин.
Юқоридагиларга кўра, фарзандингиз 14 ёшга тўлмаганлиги сабабли у тўғридан-тўғри ховли уй-жойга нисбатан умумий мулк ҳуқуқига эга эмас, фақат қачонки ўрталарингизда ўзаро келишув бўлгандагина фарзандингиз ховли уй-жойга нисбатан умумий мулк ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.
Савол: Вояга етмаган болалар ҳам хусусий мулк эгаси бўлиши мумкинми ва нималар хусусий мулки ҳисобланади?
Э.Холибоева, Жиззах шаҳри
Жавоб: Оила кодексининг 93-моддасига кўра вояга етмаган болалар қонунда белгиланган тартибда хусусий мулк эгаси бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Вояга етмаган болаларнинг қонунда белгиланган тартибда ҳадя, мерос тариқасида олган мол-мулки, шунингдек шахсий меҳнати ва тадбиркорлик фаолияти натижасида орттирган мол-мулки уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Вояга етмаганларнинг тадбиркорлик фаолиятига қўшган маблағи ва ундан орттирган даромади, агар бола билан ота-она ёки оиланинг бошқа аъзолари ўртасида бошқача тартибни белгиловчи шартнома бўлмаса, вояга етмаганларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Вояга етмаганларнинг шахсий фойдаланишидаги буюмлари (кийим-кечак, пойабзал, ишлаб чиқариш қуроллари, ўқув анжомлари ва бошқалар) уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Саволларга Мирзачўл тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Санобар Бобобекова жавоб берди.
КЎЧМАС МУЛКНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗИШ ҲАҚИДАГИ БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ
Савол: Кўчмас Мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш тартиби қайси қонун ҳужжатида белгиланган ва қандай битимлар тасдиқланади?
С.Болтабоева, Зафаробод тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан 2010 йил 30 мартда тасдиқланган “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага асосан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимлар ёзма равишда тарафлар томонидан имзоланган битта ҳужжат тузиш йўли билан амалга оширилади.
Фуқаролик кодексининг 110-моддасига мувофиқ кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги битимлар жумладан, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимлар, корхонани сотиш шартномаси, кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси, рента шартномаси, умрбод таъминлаш шарти билан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга бериш шартномаси ва қонунларда назарда тутилган бошқа битимлар нотариал тасдиқланиши шарт.
Савол: Кўчмас Мулкни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларга қўйиладиган қандай талаблар мавжуд?
Л.Мусаев, Мирзачўл тумани
Жавоб: Битимларнинг матнида у қандай битим эканлиги (битимнинг номи), битимни тасдиқлаган нотариал идора жойлашган ернинг (почта манзилининг) тўлиқ номи ва нотариуснинг исми, фамилияси, отасининг исми, битим имзоланган сана сўзлар билан қайд қилиниши, тарафларнинг фамилиялари, исмлари ва оталарининг исмлари тўлиқ ёзилиши, доимий рўйхатга олинган манзиллари ҳақидаги, юридик шахсларнинг номлари ҳеч бўлмаганда бир маротаба тўлиқ ёзилиши ҳамда уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва жойлашган ерлари (почта манзили), шунингдек СТИРи тўғрисидаги маълумотлар, тарафлар қариндош бўлса, уларнинг қариндошлик даражаси, битим тарафларидан бири чет эл фуқароси бўлса, унинг фуқаролиги, битим предмети, унинг таркиби ва тавсифи, битим предмети уни бошқа шахсга ўтказувчига қайси ҳужжатга асосан тегишли эканлиги ва бу ҳужжатларнинг ким томонидан ва қачон берилганлиги ёки тасдиқланганлиги, мулкка бўлган ҳуқуқни ва у ҳақда тузиладиган битимларни рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумот, битим предмети бошқа шахсга ўтказилиши тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги, битим предметининг инвентар қиймати ва тарафлар томонидан келишилган баҳо, битим предмети учун ҳақ тўлашнинг шакли ва зарур ҳолларда муддатлари, битим предметига нисбатан уни олувчида мулк ҳуқуқининг вужудга келиши, битим предметига нисбатан мажбуриятларни олувчига ўтиши ёки бошқа ҳолатлар, битим предмети уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўлганида, мазкур уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий рўйхатга олинган шахсларнинг рўйхатини кўрсатган ҳолда, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидан фойдаланиш ёки рўйхатдан ўчиш муддати, битимда юридик шахснинг раҳбари иштирок этса, битимга юридик шахснинг муҳри қўйилиши, эр-хотиннинг мулкни никоҳга қадар олганлигини аниқлашда никоҳнинг қачон ва қайси ФҲДЁ бўлимида қайд этилганлиги ҳақидаги ёзув, кўчмас мулк бошқа шахсга ўтказилганда, у жойлашган ер участкасининг фойдаланиш майдони, шартнома бўйича сотиб олувчига топширилиши лозим бўлган кўчмас мулкни аниқ белгилаш имконини берадиган маълумотлар, шу жумладан кўчмас мулк тегишли ер участкасида ёки бошқа кўчмас мулкнинг таркибида қандай жойлашганлигини белгилаш имконини берадиган маълумотлар, бошқа шахсга ўтказилаётган кўчмас мулкнинг баҳоси ўз аксини топиши керак.
Битимнинг барча нусхаларини тарафлар (уларнинг қонуний вакиллари, васий ёки ҳомийлари) фамилиялари, исмлари ва оталарининг исмларини тўлиқ ёзиб шахсан имзолайдилар.
Битимнинг барча нусхаларига нотариус тегишли тасдиқловчи ёзувни ёзиб, реестрга қайд қилинган тартиб рақамини, ундирилган давлат божи (тариф бўйича ҳақ) миқдорини кўрсатиб имзолайди ва муҳрини қўяди.
Савол: Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга бериш бўйича битимлар қай тарзда амалга оширилади?
К.Маматқулов, Жиззах шаҳри
Жавоб: Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимлар мулк жойлашган ҳудуддаги нотариал идорада тасдиқланади. Бундай битимларни нотариал тасдиқлашда нотариуслар бу мулклар мулкдорга тегишлилигини текширади.
Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бошқа шахсга ўтказилаётганда, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб қуйидагилардан жумладан, умрбод таъминлаш шарти билан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга бериш, олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя тўғрисидаги нотариал тасдиқланган шартнома, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат далолатномаси, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома, эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушига мулк ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳнома, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи суднинг ҳужжати, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўлинганлиги тўғрисидаги битим, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқини тан олганлиги тўғрисидаги қарори, тугатилаётган юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулкни унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаш (бўлиш) тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишуви, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини очиқ савдода сотиб олинганлиги тўғрисида гувоҳномалардан бири бўлиши мумкин.
Саволларга Зафаробод тумани ДНИ нотариуси Нурқул Завқиев жавоб берди.
Қарз шартномаси ва унга қўйиладиган талаблар
Савол: Қонунчиликда қарз шартномаси ва уни расмийлаштиришга оид талаблар тўғрисида тушунча берсангиз?
Д.Каримов, Дўстлик тумани
Қарз қайтариш муддати шартномада кўрсатилмаган тақдирда, қарзга олинган пуллар Қарз берувчининг талаб қилинган кунидан бошлаб ўттиз кун ичида Қарз олувчи томонидан қайтарилиб берилиши шарт.
Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Фоизларни тўлаш муддатлари ва тартиблари Қарз шартномаси билан белгиланади.
Савол: Қарз олувчи олган қарзини қайтариш муддатини кечиктирган тақдирда, нотариус қандай ҳаракатларни амалга оширади?
И.Бўрибоева, Мирзачўл тумани
Жавоб: Қарз шартномаси бўйича қарз олган шахс томонидан тўлов муддати ўтқазиб юборилганда, Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги қонунининг 73-моддасига мувофиқ қарз берувчининг илтимосига кўра нотариус қарздорга мулкни қайтариш ёки қарз суммасини қайтариб бериш тўғрисидаги қарз берувчининг аризасини қарз олган тарафга аризани топшириш нотариал ҳаракатини амалга ошириш ва бу ҳакда гувоҳнома бериши мумкин. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда эса нотариус Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрсида»ги қонунининг 76-80 моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги Қарори билан тасдиқланган Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ ижро хатини ёзади.
Саволларга Дўстлик тумани ДНИ нотариуси О.Темиров жавоб берди.
Савол: Мен коллеж ўқувчисиман. Яқиндан бизнинг коллеждан бир ўқувчини ўқишдан четлаштиришди. Коллеж ўқувчиси ҳам ўқишдан четлатилиши мумкинми?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига асосан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчилари қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:
а) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида) академик таътил олганда;
б) ўқиши бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
в) доимий яшаш учун бошқа давлатга чиқиб кетганда;
г) суднинг қарори билан озодликдан маҳрум этилганда;
д) вафот этганлиги сабабли.
Савол: Мен бир корхонада ишлайман. Яқинда меҳнат дафтарчамнинг асл нусхаси зарур бўлиб қолганлиги сабабли, уни бериб туришларини сўраганимда корха раҳбариятидан сўраганимда, улар меҳнат дафтарчасининг асл нусхасини ходимга берилмаслигини айтишни. Уларнинг бу гапи тўғрими?
Ходимнинг ёзма равишдаги илтимосномасига кўра, қайтариб бериш шарти билан меҳнат дафтарчаси унинг эгасига 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатга бериб турилиши мумкин. Бунда меҳнат дафтарчасига охирги иш жойи ва лавозими ҳақида киритилган маълумотларнинг тасдиғи сифатида ташкилот томонидан маълумотнома берилиши лозим. Бу даврда қонун ҳужжатларида белгилангандан ўзгача тартибда меҳнат дафтарчасига қўшимча ёзувлар киритиш, уни ўзгартириш, гаровга бериш ёки йўқ қилиш қатъиян ман этилади ва барча жавобгарлик ходимнинг зиммасига юклатилади.
Савол: Никоҳдан ўтувчилар учун тиббий кўрик натижаси бўйича берилган маълумотноманинг амал қилиш муддати белгиланганми?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 11-бандига мувофиқ тиббий маълумотноманинг амал қилиш муддати – уч ой қилиб белгиланган.
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олмоқчи эдим. Мен қанча муддатгача ушбу таътил турини олишим мумкин?
Меҳнат кодексининг 150-моддасига асосан ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Савол: Уч ёшга тўлмаган фарзандим бор. Давлат ташкилотида ишлайман. Менга нисбатан иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланиши борми?
Жавоб: Ўзбекистон РеспубликасиМеҳнат кодексининг 2281-моддасига асосан уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади. Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида ушбу тоифадаги аёллар меҳнатига ҳақ ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланади.
Савол: Олий таълим муассасалари талабалари қандай ҳолларда академик таътил олишлари мумкин? Академик таътил қандай муддатларга берилади?
Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:
ҳарбий хизматни ўташ учун – қонун ҳужжатларида белгиланган ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;
ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун – қонун ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.
Биринчи курс талабаларига академик таътил, истисно тариқасида, фақат уларнинг касаллиги туфайли берилиши мумкин.
Тошкент юридик коллежини тугатганман. Мутахассислигим бўйича қайси соҳаларда ишлашим мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2006 йил 4 октябрдаги 117, 12, 37/ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари – ёш мутахассисларнинг ишга жойлашиши учун лавозим, касблар рўйхатида (рўйхат рақами 1631, 2006 йил 18 октябрь) ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларини “ҳуқуқ” йўналиши бўйича тугатган шахсларнинг қуйидаги лавозимларда ишлаши мумкинлиги кўрсатилган:
– хўжалик ташкилотларида ҳуқуқшунос;
– ижтимоий масалалар бўйича ҳуқуқшунос;
– меҳнат муҳофазаси бўйича инспектор;
– пенсия тайинлаш ва тўлаш бўйича инспектор;
– ижтимоий кўмак ва ижтимоий хизмат ходими;
– ФҲДЁ органларида инспектор;
– адвокат ёрдамчиси;
– нотариус ёрдамчиси (референт);
– ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича инспектор;
– вояга етмаганлар билан ишлаш инспектори;
– суд ижрочиси;
– суд мажлиси котиби;
– девонхона ходими.
Ҳуқуққа ихтисослашган коллежни тугатганман. Давлат ташкилотларида ҳуқуқшунос сифатида ишлашим мумкинми?
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридадавлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органлари ҳамда давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган шахс ишлаши мумкинлиги, қайд этиб ўтилган ташкилотлардан бошқа хўжалик юритувчи суъбектлар учун эса, ушбу талаблар тавсиявий хусусиятга эгалиги белгиланган.
Савол: Мулк билан боғлиқ ижара шартномаларини нотариал тасдиқлаш тартиби қайси қонун ҳужжатида белгиланган ва қандай турлари мавжуд?
С.Бобоёрова, Жиззах шаҳри.
Савол: Мен шахсий автомобилимни яқин танишимга мулк ижараси шартномаси асосида бермоқчиман, шунга кўра давлат нотариал идорасига қайси ҳужжатларни тақдим этишим лозим бўлади?
К.Маратов, Жиззах шаҳри.
Жавоб: Сиз шахсий автомобилингизни яқин танишингизга мулк ижараси шартномаси асосида бермоқчи бўлсангиз, давлат нотариал идорасига қуйидаги ҳужжатларни, жумладан, автомобилга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади)ни, ижарага берилаётган автомобилингизни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотни, автомобилингиз хотинингиз билан умумий биргаликдаги мулк бўлса, хотинингизнинг розилиги, Сиз ва ижарага олувчи ўртасида тузилган мол-мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномасини тақдим этишингиз лозим.
Савол: Мулк ижараси шартномаси қанча муддатга тузилади, шартномани қачон бекор қилиш мумкин?
Л.Мухаммадов, Жиззах шаҳри.
Жавоб: Мулк ижараси шартномаси шартномада белгиланган муддатга тузилади, агар мулк ижарасининг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда, тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса — уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин.
Савол: Мен номимдаги фойдаланилмай турган новойхона дўконимни бир танишимга кўчмас мулк ижараси шартномаси асосида бермоқчиман, шунга кўра давлат нотариал идорасига қайси ҳужжатларни тақдим этишим лозим бўлади?
Ф.Раупова, Жиззах шаҳри.
Жавоб: Сиз номингиздаги фойдаланилмай турган новойхона дўконини танишингизга кўчмас мулк ижараси шартномаси асосида бермоқчи бўлсангиз давлат нотариал идорасига қуйидаги ҳужжатларни, жумладан, дўконнинг Сизга мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади)ни, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси ва Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади)ни, ижарага берилаётган дўкон хотинингиз билан умумий биргаликдаги мулк бўлса хотинингизнинг розилигини, дўкон гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилигини тақдим этишингиз лозим.
Саволларга Жиззах шаҳар 1-сон ДНИ катта нотариуси Қўчқаров Рустам жавоб берди.
“Бола ҳуқуқлари – давлат ҳимоясида” мавзусида
САВОЛ-ЖАВОБЛАР
1-савол: Мамлакатимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга. Келажагимиз эгалари бўлган ёшларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қандай ҳуқуқий асослар яратилган?
Жавоб: Мустақиллик йилларида Муҳтарам Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида ёшлар камолотига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратила бошланди. Барча соҳалар каби таълим тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Хусусан, халқимизнинг бой интеллектуал мероси ҳамда умумбашарий қадриятлари асосида замонавий фан ва техниканинг илғор ютуқларига асосланган кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизими яратилди.
Бугунги кунда юртимизда болаларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли ҳуқуқий база шаклланган десак ҳеч муболаға бўлмайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Оила кодекси, Фуқаролик кодекси, Меҳнат кодекси, Жиноят кодекси ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар ўз ифодасини топган.
1989 йилда имзоланган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин ратификация қилган энг биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлардан ҳисобланади. 1992 йилда мазкур Конвенцияга қўшилиб, Ўзбекистон бола ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича бир қанча халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларни ўз зиммасига олди. Бундан ташқари, Конвенция қоидаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар ташкилотининг бола ҳуқуқлари бўйича Қўмитасига Конвенциянинг бажарилиши тўғрисида доимий равишда ҳисоботлар ҳам тақдим этиб туради.
Шуни таъкидлаш жоизки, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қабул қилинган халқаро мажбуриятларни бажариш учун Ўзбекистон халқаро ҳуқуқий нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш йўлида катта ишларни амалга оширмоқда. Амалдаги қонунчиликда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига, шунингдек уларнинг ҳимоясига алоҳида эътибор берилмоқда.
Маълумки, бола ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликнинг асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил этади. Унга мувофиқ болада туғилиши биланоқ инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ, эркинликлари вужудга келади ҳамда улар давлат томонидан кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра болалар ота-оналарининг келиб чиқиши ва фуқаролик ҳолатидан қатъий назар қонун олдида тенгдирлар.
Болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалда бўлган қонунчилик Конституциямиз нормаларини Бола ҳуқуқлари ҳақидаги Конвенцияга мувофиқ ҳолда такомиллаштиришга йўналтирилган.
Конвенция талабларига мувофиқ бола ҳуқуқларини мустаҳкамлаган ва уларнинг ҳимоя килиниш шаклларини такомиллаштирган Фуқаролик ва Оила Кодексларининг қабул қилиниши бола ҳуқуқлари ҳимояси бўйича қонунчилик ривожига жиддий ҳисса қўшди.
Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция БМТнинг болаликни муҳофазалаш бобидаги энг универсал ҳужжати ҳисобланади. Унда мустаҳкамлаб қўйилган бола ҳуқуқ ва манфаатларининг барча қирраларини “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қамраб олган.
“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг энг асосий жиҳатларидан бири, унда бола ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қарийб барча қоидаларнинг жам қилинганлигидир. Мазкур қонун ҳужжати Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган бола ҳуқуқларининг асосий ва қўшимча кафолатларини ўз ичига олган.
Жавоб: Юртбошимизнинг 6 февраль куни “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниши мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашга, уларнинг таълим-тарбиясини янада яхшилашга қаратилган улкан қадам бўлди.
Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди ва олдимизда турган вазифалар белгилаб берилди.
Дастур 7 бўлим, 67-банддан иборат.
Дастурнинг 1-йўналиш 1-бандида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланганлиги ҳам бугунги кунда ёшлар камолотига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради.
3-савол: “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари қай даражада бўляпти?
Жавоб: Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия томонидан 2014 йил 19 февралда масъул ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилди.
Адлия вазирлиги томонидан янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги хорижий мамлакатларнинг қонунчилик тажрибаси ўрганилиб, шу асосда таҳлилий маълумот ҳамда қиёсий жадвал тайёрланди.
Шунингдек, ҳозирда Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ҳамда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик марказидан олинган маълумотлар асосида қонун лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилди.
Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан Қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.
4-савол: Ёшлар орасида, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, аслида бу қандай лойиҳа?
Жавоб: 2014 йил 19 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Дастурнинг 53-банди бўйича, яъни ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби, лойиҳа концепцияси, уни амалга оширишнинг чора-тадбирлар режаси ҳамда хисобот шакли тасдиқланди.
Мазкур тадбир – ёшлар, шу жумладан, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳасини амалга оширишдир.
Ушбу тадбир кенг қамровли бўлиб, уни амалга оширишда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.
Лойиҳа умумтаълим мактабларида, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
“Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳаси доирасида муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилиб, гуруҳ аъзолари ҳудудларга бириктирилди ва чора-тадбирлар режасининг тегишли бандларига масъул этиб белгиланди ҳамда йиғилиш баёни ижрога қаратилди.
Шунингдек, лойиҳа юзасидан тарғибот материаллари яъни, маъруза матнлари, тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари видеороликлар тайёрланиб, тарғибот тадбирларида фойдаланиш ҳамда барча таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда талабалари эътиборига етказиш учун ҳудудий ишчи гуруҳларига, Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликларига ҳамда Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказига юборилди.
5-савол: Мазкур тарғибот лойиҳасининг айрим бандларида белгиланган вазифаларга изоҳ берсангиз. Уларда аниқ қандай мақсадлар кўзда тутилган?
Жавоб: Лойиҳа умумтаълим мактабларида, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Бундан ташқари, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида барча таълим муассасаларида жорий йилнинг апрелига қадар “Ҳуқуқий саводхонлик бурчаги” ташкил этилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 8 февралдаги 42-сонли буйруғи қабул қилинган ва Маънавият-маърифат хонаси ҳамда Ахборот ресурс маркази бўғинидан кенг фойдаланиш, бу борада фаолият самарадорлигини кўриб чиқиш, ушбу ташкил этилаётган бурчакка ёшларга оид, эгаллаётган касбга доир конун ҳужжатлари, юридик адабиётлар ва бошқа тегишли маълумотларни жамлаш, жиҳозлаш ҳамда ёшларнинг эътиборини кучайтириш чораларини кўриш вазифаси таълим муассасаларига юклатилган.
Шунингдек, “Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш”, “Ватан меҳридан юксалаётган авлод”, “Ўсмир ва қонун”, “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – барчамизнинг бурчимиздир” мавзуларида оммавий ахборот воситаларида чиқиш белгиланган.
Дастурда ўқувчи ёшларни мамлакатда бола ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш борасида ҳамда юридик таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш, билим ва малакаларини ошириш мақсадида Тошкент шаҳридаги юридик коллежлар ҳамда ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейи ўқувчилари билан учрашув ўтказиш белгиланган.
Шунга кўра, 14 март ва 9 апрель кунларида Бош прокуратурада Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия томонидан бошқа манфаатдор идоралар билан ҳамкорлиқда Тошкент шаҳридаги ҳуқуқшуносликка ихтисослашган коллежлар ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ўқувчилар иштирокида учрашув ўтказилди.
Бундан ташқари, 2 апрелда Адлия вазирлигида Тошкент юридик колежи ўқувчиларини адлия органларининг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасидаги фаолияти ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ушрашув ташкил этилиб, шу куни Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Наманган вилоятларидаги коллеж ўқувчилари иштирокида ҳам ўтказилди.
Шу каби учрашувлар 8 апрелда Бухоро, Жиззах ва Фарғона вилоятларида ташкил этилиб, ҳуқуқшуносликка ихтисослашган коллежларнинг 595 нафардан ортиқ ўқувчилари иштироки таъминланди.
Учрашувларда битирувчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилиб, эсдалик совғалар тарқатилди, тадбир тафсилотлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.
6-савол: Тарғибот лойиҳаси ишга тушганига уч ойдан ошиқ вақт ўтди. Мана шу муддат мобайнида қандай амалий чора-тадбирлар кўрилди?
Жавоб: “Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2014 йил 19 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Дастурнинг 53-банди бўйича, яъни ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ишчи гуруҳ таркиби, лойиҳа концепцияси, уни амалга оширишнинг чора-тадбирлар режаси ҳамда хисобот шакли тасдиқланди.
Бугунги кунда “Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳаси доирасида муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилиб, гуруҳ аъзолари ҳудудларга бириктирилди ва чора-тадбирлар режасининг тегишли бандларига масъул этиб белгиланди ҳамда йиғилиш баёни ижрога қаратилди.
Шунингдек, лойиҳа юзасидан тарғибот материаллари яъни, маъруза матнлари, тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари видеороликлар тайёрланиб, тарғибот тадбирларида фойдаланиш ҳамда барча таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда талабалари эътиборига етказиш учун ҳудудий ишчи гуруҳларига, Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликларига ҳамда Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказига юборилди.
Шунга кўра 2 130 нафар мутахассислардан иборат таркибда 233 та ишчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан 2 668 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирларнинг 1 635 таси давра суҳбати, 6 таси конференция, 438 таси семинар шаклида амалга оширилиб, 179 та матбуотда материал эълон қилинди, 101 та радиода эшиттириш берилиб, 257 та кўрсатув эфирга узатилди. Электрон ахборот тизимида эса 52 та материал жойлаштирилди.
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган ишларни кенг ёритиш мақсадида 50 дан ортиқ номдаги тайёрланган теле, радиороликлар телерадиокомпания тизимидаги телерадиоканаллар орқали кундалик тарзда мунтазам эфирга бериб борилмоқда.
Шу каби, жорий йилнинг 13 мартида Бош прокуратурада халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, маънавият тарғибот маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, Тошкент давлат юридик ва Тошкент давлат педагогика университетларининг профессор-ўқитувчилари иштирокида илмий-амалий семинар ташкил этилди.
7-савол: Ёшлар ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳақида сўз юритганимизда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган эртамиз эгалари иштирокидаги тадбирларга кўпроқ эътибор қаратамиз. Лекин уюшмаган ёшлар қатлами ҳам борки, улар билан ишлаш бугунги куннинг асосий талабларидан ҳисобланади. Лойиҳа доирасида бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Жавоб: Юқорида таъкидланганидек, “Ёшлар қа қонун” тарғибот лойиҳаси концепциясида тарғибот тадбирларини кенг қамровли тарзда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Бугунги кунда тарғибот Лойиҳасини амалга оширишга масъул бўлган гуруҳлар томонидан республикамизнинг барча худудларини, айниқса чекка худудларида ҳам тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Масалан, 12 мартда Амударё туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабида, 18 март кунида Жиззах вилояти Фориш туманидаги “Нурак” маҳалла фуқаролар йиғинида, 8 апрелда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Меҳнат” маҳалласида, 11 апрелда Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 1-сон умумтаълим мактабида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
8-савол: Вояга етмаганлар ҳуқуқларига оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига, айниқса ёшларга тушунтириш борасида қандай сайъи ҳаракатлар амалга оширилмоқда?
Жавоб: Вояга етмаганлар ҳуқуқларига оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига, айниқса ёшларга тушунтириш бўйича адлия органлари ва муассасалари томонидан биргина жорий йилнинг биринчи чораги давомида 2306 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Тадбирларнинг 401 таси оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилиб, 65 та телекўрсатув, 125 та радиоэшиттириш ташкил этилди. Газета ва журналларда 176 та мақолалар чоп этилиб, мавзуга оид 35 та мақола ВЕБ саҳифага жойлаштирилди.
“Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш”, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари”, “Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Гиёҳвандлик – аср вабоси”, “Одам савдосига қарши кураш – давр талаби” мавзуларида 730та тушунтириш маърузалари, 855 та давра суҳбатлари, 197 та семинарлар ташкил этилди. Мавзуга оид 2 та рисолалар чоп этилиб, 2 та мақолалар тўпламга киритилди.
Тадбирларда жами 93.033 нафар тингловчилар иштироки таъминланиб, улар учун 115 турдаги плакат ва буклетлар 3481 нусхада тайёрланиб, тарқатилди.
Саволларга
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ МАСЪУЛ ХОДИМИ ЛОЛАХОН КАРИМОВА жавоб берди.
Савол:
Суд қарори билан никоҳни бекор қилиш тартиби хақида тушунча берсангиз?
А.Икромов, Пахтакор тумани
Жавоб:
Никоҳдан ажралишни суднинг қонуний кучга кирган никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори асосида қайд этиш эр ёки хотиннинг никоҳдан ажралишни қайд этиш тўғрисидаги аризаси асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади.
Эр-хотинларнинг ўзаро розилиги асосида ёки эр(хотин) уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми асосида эр(хотин) томонидан берилган аризалар асосида қайд этилади.
Судларнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарорлари ёки эр(хотин) нинг муомалага лаёқатсиз ёки бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида никоҳдан ажралиш ҳақидаги аризалар ҳам ФҲДЁ органида амалга оширилади.
Савол:
Турмуш ўртоғим содир қилган оғир жинояти учун 2011 йилда озодликдан маҳрум қилинган, никоҳдан ажралиш учун кимга мурожаат қилишим мумкин?
Ф.Абдужалилова, Ғаллаорол тумани
Жавоб:
Содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган эрингиз билан никоҳдан ажралишни қайд этиш учун эрингиз (махкум)нинг жазони ўтаётган жойи кўрсатилган маълумотнорма ва суднинг қонуний кучга кирган хукмининг нусхаси билан никоҳларингиз қайд этилган ФҲДЁ органига мурожаат қилишингиз мумкин.
Савол:
Мен чет эллик фуқаро билан никоҳдан ўтганман, оилавий келишмовчиликлар туфайли 1 нафар вояга етмаган фарзандимиз борлиги сабабли никоҳимиз бошқа давлат суди орқали бекор қилинган, суд қарорига асосан никоҳдан ажраганлик ҳақидаги гувонома олиш учун ФҲДЁ органига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
А.Соатов, Дўстлик тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикасида қайд этилган никоҳдан чет эл судининг қарори асосида ажрашган шахслар мазкур қарорнинг легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ксеронусхаси унинг таржимаси ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан бирга никоҳ тузилган ФҲДЁ органига мурожаат этилади, чет эл судининг қарори асосида никоҳдан ажралганлиги хақида гувоҳнома олиш мумкин.
Саволларга Пахтакор туман ФҲДЁ бўлими мудираси М.Ўразалиева жавоб берди.
Судда иш қўзғатишнинг процессуал тартиби
Савол: Фуқаролик ишлари бўйича судида фуқаролик ишлари қандай қўзғатилади?
Жавоб: Судда фуқаролик ишлари ёзма шаклда ариза бериш йўли билан қўзғатилади.
Савол:Фуқаролик ишини қўзғатиш бўйича аризасининг мазмунида нималар кўрсатилиши лозим?
Жавоб: Фуқаролик ишини қўзғатиш бўйича аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) даъвогарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи ва қаерда жойлашганлиги, шунингдек агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва манзили;
3) жавобгарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми), яшаш жойи ёки агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи ва қаерда жойлашганлиги;
4) даъвогарнинг талаби;
5) агар даъвони баҳолаш лозим бўлса, унинг баҳоси;
6) даъвогар ўзининг талабларига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва бу ҳолатларни тасдиқлайдиган далиллар;
7) аризага илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати.
Савол: Фуқаролик ишини қўзғатиш бўйича ариза ким томонидан имзоланади? Ариза вакил томонидан берилган бўлса, аризага қандай қўшимча ҳужжатлар илова қилиниши лозим?
Жавоб: Ариза даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, аризага ишончнома ёки унинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим.
Савол: Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурор, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ёки айрим фуқаролар томонидан бериладиган аризаларда яна нималар кўрсатилиши лозим?
Жавоб: Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурор, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ёки айрим фуқаролар томонидан бериладиган аризаларда, шу моддада санаб ўтилган маълумотлардан ташқари, ариза кимнинг манфаатини кўзлаб берилган бўлса, ўша шахснинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва манзили кўрсатилиши лозим.
Савол: Судга ариза қанча нусхада берилади?
Жавоб:Судга ариза жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари билан берилади.
Савол: Судья даъвогарни аризага илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини ҳам жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда тақдим этишга мажбур қилиши мумкинми?.
Жавоб: Судья ишнинг мураккаблиги ва хусусиятига қараб, даъвогарни аризага илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини ҳам жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда тақдим этишга мажбур қилиши мумкин.
Савол: Фуқаролик ишини қўзғатиш бўйича аризалар ким томонидан қабул қилинади? Фуқаролик иши қўзғатиш масаласини ким ҳал қилади ва бу ҳақда суд нима чиқаради?
Жавоб: Аризалар судларда суднинг раиси, унинг ўринбосари ёки судья томонидан қабул қилинади.
Фуқаролик иши қўзғатиш масаласини судья ҳал қилади ва бу ҳақда суд ажрим чиқаради.
Савол:Қандай ҳолларда суд аризани қабул қилишни рад этади?
Жавоб: Суд қуйидаги ҳолларда аризани қабул қилишни рад этади, агар:
1) ариза судда кўришга тегишли бўлмаса;
2) суднинг айнан ўша тарафлар ўртасида, айнан бир предмет тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан қабул қилиниб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёхуд даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилиш ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса;
3) суд айнан ўша тарафлар ўртасида, айнан бир предмет тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан иш юритаётган бўлса;
4) тарафлар ўртасида ушбу низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш ҳақида ҳакамлик битими тузилган бўлса;
5) иш шу суднинг судловига тааллуқли бўлмаса;
6) ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;
7) манфаатдор шахс номидан аризани иш юритиш ваколатига эга бўлмаган шахс берган бўлса.
Савол:Аризани қабул қилишни рад этиш қандай расмийлаштирилади ва бу ҳақда суд томонидан қандай ҳужжат чиқарилади?
Жавоб: Судья ариза судда кўришга тегишли бўлмаса; суднинг айнан ўша тарафлар ўртасида, айнан бир предмет тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан қабул қилиниб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёхуд даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилиш ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса; суд айнан ўша тарафлар ўртасида, айнан бир предмет тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан иш юритаётган бўлса; тарафлар ўртасида ушбу низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш ҳақида ҳакамлик битими тузилган бўлса; иш шу суднинг судловига тааллуқли бўлмаса; ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса; манфаатдор шахс номидан аризани иш юритиш ваколатига эга бўлмаган шахс берган асосларга кўра аризани қабул қилишни рад этар экан, бу ҳақда ариза тушган кундан эътиборан ўн кун ичида асослантирилган ажрим чиқаради.
Савол: Иш судга тааллуқли бўлмаса, судья ажримда нималар кўрсатилиши шарт ва даъвогарга қандай ҳужжатлар қайтарилади?
Жавоб: Башарти иш судга тааллуқли бўлмаса, судья ажримда аризачи қайси органга мурожаат қилиши кераклигини ёки иш қўзғатишга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни қандай бартараф этишни кўрсатиши шарт.
Ариза иловалар ва ажримнинг нусхаси билан биргаликда даъвогарга қайтарилади.
Савол:Қандай ҳолларда ариза ҳаракатсиз қолдирилади ва бу ҳақда суд томонидан қандай ҳужжат чиқарилади?
Савол: Агар даъвогар белгиланган муддатда судьянинг кўрсатмаларига мувофиқ Фуқаролик процессуал кодекснинг 149 ва 150-моддаларидаги талабларни бажарса ва давлат божини тўласа, ариза қайси куни берилган ҳисобланади?
Жавоб: Агар даъвогар белгиланган муддатда судьянинг кўрсатмаларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 149 ва 150-моддаларидаги талабларни бажарса ва давлат божини тўласа, ариза судга дастлаб тақдим этилган куни берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, ариза берилмаган ҳисобланиб, даъвогарга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Савол: Даъвогар аризада бир неча талабни бирлаштириш ҳақлими?
Жавоб: Даъвогар бир аризада ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни бирлаштиришга ҳақли.
Савол: Судья бир турдаги ишларни бирлаштиришга ҳақлими?
Жавоб: Судья шу судда айнан бир тарафлар иштирок этаётган бир турдаги бир неча иш юритилаётганлигини ёхуд бир шахснинг турли жавобгарларга ёки бир неча даъвогарнинг айнан битта жавобгарга нисбатан аризалари бўйича бир неча иш юритилаётганлигини аниқласа, агар бу ишларни бирлаштириш ишнинг ўз вақтида ва тўғри ҳал қилинишига ёрдам берса, уларни биргаликда кўриш учун битта ишга бирлаштиришга ҳақли.
Савол: Судья бирлаштирилган талаблардан бирини ёки бир нечасини алоҳида иш юритиш учун ажратишга ҳақлими?
Жавоб: Агар аризани қабул қилаётган судья талабларни алоҳида кўришни мақсадга мувофиқ деб топса, бирлаштирилган талаблардан бирини ёки бир нечасини алоҳида иш юритиш учун ажратишга ҳақли.
Савол: Бир неча даъвогар томонидан ёки бир неча жавобгарга нисбатан талаблар тақдим этилса, улардан бири ёки бир нечасини алоҳида иш юритиш учун ажратишга судья ҳақлими?
Жавоб: Бир неча даъвогар томонидан ёки бир неча жавобгарга нисбатан талаблар тақдим этилса, аризани қабул қилаётган судья, агар талабларни алоҳида кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ деб топса, улардан бири ёки бир нечасини алоҳида иш юритиш учун ажратишга ҳақли.
Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходими Н.Каримова жавоб берди.
Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестицияларни жалб қилишга яратилган шарт-шароитлар
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқароларининг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулклар бўйича қайси қонунда қандай имтиёзлар берилган?
– “Бож тарифи тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси ҳамда “Чет эл инвестициялари тўғрисида” ги Қонуннинг 12-моддасида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинади. Чет эллик инвесторларнинг ва чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқароларининг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкдан бож ундирилмаслиги белгиланган.
Мамлакатимизда ташкил этилган эркин индустриал-иқтисодий зоналар ҳақида маълумот беринг?
Чет эл инвестицияларини қандай амалга ошириш шакллари мавжуд?
– Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига асосан чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестицияларни қуйидаги йўллар билан амалга оширишлари мумкин:
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва (ёки) жисмоний шахслари билан биргаликда ташкил этилган хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарнинг устав жамғармаларида ва бошқа мол-мулкида улуш қўшиб қатнашиш;
чет эллик инвесторларга тўлиқ қарашли бўлган хўжалик жамиятлари ва ширкатларини, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарни барпо этиш ва ривожлантириш;
мол-мулк, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қарз мажбуриятларини сотиб олиш;
интеллектуал мулкка, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номлари ва ноу-хауга, шунингдек ишчанлик нуфузига (гудвиллга) ҳуқуқлар киритиш;
концессиялар, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, ишлаб чиқиш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга бўлган концессиялар олиш;
савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари объектларига, турар жой биноларига улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда мулк ҳуқуқини, шунингдек ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш (шу жумладан ижара асосида фойдаланиш) ҳамда табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш орқали.
Чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестицияларни амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда ҳам амалга оширишлари мумкин.
“Чет эл инвестициялари” бирламчи ёки такроран амалга оширилаётган шаклларининг ўзгартирилиши уларнинг инвестиция сифатидаги моҳияти ўзгаришига олиб келмайди.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари ташкил этиши мумкинми?
– Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шўъба корхоналар, филиаллар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ваколатхоналар ва бошқа алоҳида бўлинмалар ташкил этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг шўъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа алоҳида бўлинмалари ташкил этилиши мумкин.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкларга қандай имтиёзлар берилган?
– “Бож тарифи тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси ҳамда “Чет эл инвестициялари тўғрисида” ги Қонуннинг 12-моддасида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинади. Чет эллик инвесторларнинг ва чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқароларининг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкдан бож ундирилмаслиги белгиланган.
Инвестицияга оид низолар қандай тартибда ҳал этилади?
– “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ чет эл инвестициялари билан бевосита ёки билвосита боғлиқ низо (инвестицияга оид низо), тарафлар келишувига кўра, улар ўртасидаги маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилиши мумкин. Агар тарафлар келишилган ҳал қилувга эриша олмасалар, бундай низо Ўзбекистон Республикасининг хўжалик суди томонидан ёхуд ҳакамлик воситасида инвестицияга оид низоларни ҳал этишга доир Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномаларнинг (битимлар ва конвенцияларнинг) қоидалари ва тартиботига мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Инвестицияга оид низога жалб этилган тарафлар ўзаро келишувга кўра бундай низони кўриб чиқувчи органни, шунингдек инвестицияга оид низо бўйича ҳакамлик судловини амалга оширувчи мамлакатни аниқлашлари мумкин.
Чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низоларни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади, шартномада низоларни ҳал қилишнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ўзга тартиби назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни рўйхатдан ўтказишда қанча миқдорда давлат божи тўланади?
Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходими А.Эранов жавоб берди
САВОЛ; Кўчмас мулкка ва атомототранспорт воситаларига тақиқ қўйиш тўғрисида тушунча беринг?
ЖАВОБ; Қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда, шунингдек банклар (бошқа кредит ташкилотлари), тегишли ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқа кўчмас мулк сотиб олиш ёки қайта таъмирлаш ва бошқа мақсадларда берилган қарзларнинг қайтарилишини таъминлаш учун кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса, гаров шартномаларини тасдиқлаш вақтида мазкур кўчмас мулк жойлашган ҳудуддаги давлат нотариуси кўчмас мулкка нисбатан тақиқ қўяди ва бу ҳақда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасига хабарнома юборади. Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатга нотариус томонидан тақиқ қўйилганлиги ҳақида белги қўйилади ва тақиқлар ҳисобини олиб борилиши белгиланган давлат нотариал идорасига (курьер ёки буюртма хатлар орқали) маълумот юборилади.
САВОЛ; Мол-мулкларга тақиқ қўйиш қайси органлар томонидан амалга оширилади?
ЖАВОБ; Мол-мулкга тақиқ қўйиш суд, тергов, прокуратура органлари, суд ижрочилари ва давлат нотариуслари томонидан амалга оширилади.
Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланганлиги ва хатланганлиги тўғрисидаги хабарлар давлат нотариал идорасида мавжуд тақиқлар ва хатловларни рўйхатга олиш китоби ва алифбо китобига ёзиб қўйилади.
САВОЛ; Мол-мулкга қўйилган тақиқни олиб ташлаш кандай тартибда амалга оширилади?
ЖАВОБ; Давлат нотариуслари банклар (бошқа кредит ташкилотлари), тегишли ташкилотларнинг қарз мажбуриятлари бажарилганлиги ҳақидаги ёхуд гаров (ипотека) тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақидаги хабарни олганларидан сўнг кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасининг бошқа шахсга ўтказилишига қўйилган тақиқни олиб ташлайдилар.
Тақиқ олиб ташланганлиги ҳақида тегишли идораларга хабар қилинади, бу ҳақда алифбо китобига ёзиб қўйилади.
Давлат нотариуси суд, тергов, прокуратура органлари ва суд ижрочисининг тақиқ ва хатловни олиб ташланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда юборган хабарномаларини олгандан кейин бу ҳақда тақиқлар ва хатловларни рўйхатга олиш китобига ва алифбо китобига ёзиб қўяди.
Саволларга Жиззах вилоят Зомин туман 2 сон давлат нотариал идораси нотариуси
Одил Бахритдинов жавоб берди.
Савол: Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 мартда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниб, унга кўра, юридик шахс сифатида ташкил этилган оилавий тадбиркорлик фаолияти юзасидан тартиб ва қоидалар кўрсатилган. Юридик шахс ташкил этмасдан ҳам оилавий тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мумкинми ва у қандай тартибда амалга оширилади?
А.Маҳмудов, Арнасой тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонунга кўра оилавий тадбиркорликнинг юридик шахс сифатида ташкил этилиши ва фаолият юритиши юзасидан тартиб қоидалар кўрсатилган бўлса, мазкур Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда якка тартибдаги тадбиркор фаолияти билан тенглаштирилган юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган оилавий тадбиркорлик субъектининг ташкил этилиши ва фаолият юритиши тўғрисида тартиб қоидалар кўрсатилган.
Унга кўра, юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрувчи жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги туман( шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияга келган ҳолда, почта алоқаси ёки Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза-хабарнома берилиши, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза-хабарномага илова қилиб, юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг 3х4 см ўлчамдаги иккита фотосурати; давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати, икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари (юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра), паспортлар нусхалари ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг қариндошлик даражасини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилиши белгиланган.
Бундан ташқари юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрувчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида унга берилган гувоҳномада кўрсатилган юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъекти қатнашчилари таркиби ўзгарган тақдирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Рўйхатдан ўтказувчи орган хабарнома олинган пайтдан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгаришлар тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига хабар қилади, тегишли давлат реестрларига ўзгартиришлар киритади, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги янги гувоҳномани расмийлаштиради, тадбиркорлик субъектини хабардор қилади ва унга давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги ушбу гувоҳномани беради.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида янги гувоҳномани беришда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида аввалги берилган гувоҳнома рўйхатдан ўтказувчи органга қайтарилади ва йўқ қилинади.
Мақсуда Савапова, Жиззах вилоят адлия бошқармаси бўлими бош маслаҳатчиси
Савол: ННТ тушунчаси?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Конуннинг 2 моддасига асосан нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари турлари қандай?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10 моддасига қўра жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа шаклда ташкил этилиши мумкин.
Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузиши мумкин.
Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчаси?
Жавоб: Ўз уставига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда битта ёки ундан кўпроқ чет эл давлати ҳудудида фаолият олиб бориши мумкин бўлган халқаро ташкилот халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти деб ҳисобланади.
Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига нималар киради?
Жавоб: Муассислар (аъзолар) томонидан тасдиқланган устав ва қатнашчилар томонидан тузилган таъсис шартномаси ва улар тасдиқлаган устав — уюшма (иттифоқ) учун.
Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш йўллари?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 20 моддасига қўра нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш унинг юқори органи қарорига биноан бирлашиш, қўшилиш, бўлиниш, ажралиб чиқиш ва ўзгартириш йўли билан амалга оширилади.
Савол: Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари қайси давлат органида рўйхатдан ўтказилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатга олувчи органга қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
Жавоб: - Мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбар-органи аъзолари ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, яшаш жойи ҳамда манзилини кўрсатган ҳолда улар томонидан имзоланган ариза;
- нодавлат нотижорат ташкилотининг икки нусхадаги устави;
- таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилишнинг нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги, муассислари хусусидаги, унинг уставини тасдиқлаш ҳақидаги, раҳбар органлари ва бошқа органларини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар албатта мавжуд бўлган баённомаси;
- давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.
Савол: Нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятининг турлари?
Жавоб: Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун билан тақиқланмаган ҳамда ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларга мувофиқ бўлган фаолиятнинг ҳар қандай турини амалга ошириши мумкин.
Савол: Диний ташкилотлар деб нималар ҳисобланади?
Жавоб: Диний жамиятлар, диний ўқув юртлари, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар.
Савол: Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотни тузиш тартиби?
Жавоб: Диний ташкилот Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган юз нафардан кам бўлмаган фуқаролари ташаббуси билан тузилади.
Савол: Қайси орган диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш ваколатига эга?
Жавоб: Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органларини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотларни эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашшаклларини санаб беринг?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклида қўллаб-қувватлаши мумкин.
Савол: 2012 йил 12 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасининг бешинчи йўналиши Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш деб номланади. Мана шу соҳадаги қайси янги қонун лойиҳалар бўйича Президентимиз ўз таклифларини берган?
Жавоб:
-"Ижтимоий шериклик тўғрисида"
-"Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида"
-"Экологик назорат тўғрисида"ги қонунлар.
Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи қонунлар номларини санаб беринг?
Жавоб:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (13 боб – Жамоат бирлашмалари);
2. “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун;
3. “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонун;
4. “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун;
5. “Жамоат фондлари тўғрисида”ги Қонун;
6. “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун;
7. “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун;
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 мартдаги Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмаларини рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш тўғрисида 132-сонли қарори;
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 мартдаги Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўйимча чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-2085-сонли қарори;
Савол: Жамоат бирлашмасининг жамоат фондидан нима фарқи бор?
Жавоб:
- жамоат бирлашмасида аъзолик мавжуд, жамоат фондларида эса йўқ;
- жамоат фондлари фаолияти фақат суд томонидан тугатилади, жамоат бирлашмалари фаолияти эса ихтиёрий равишда тугатилиши мумкин;
- жамоат бирлашмаларининг аъзолари камайса тугатилиши мумкин, жамоат фондларига бундай норма тадбиқ этилмайди.
- Жамоат фондларининг молия йили тугаганда аудиторлик текширувидан ўтказиш шарт, жамоат бирлашмаларига бундай норма тадбиқ этилмайди.
- Жамоат бирлашмаларининг ҳудудий бўлимлари ўз уставига эга бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилса, юридик шахс бўлиши мумкин. Жамоат фондларининг ваколатхона ва бўлимлари юридик шахс бўлмайди.
- Жамоат фондлар юридик ва жисмоний шахсларининг муассислигида тузилиши мумкин. Жамоат бирлашмалари фақат камида 10 та фуқаронинг ташаббуси билан тузилади.
- Жамоат фонди воситачилик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган. Жамоат бирлашмасига бундай норма тадбиқ этилмайди.
Савол: Қонунчиликда нодавлат нотижорат ташкилотларига имтиёзлар берилганми, бўлса қанақа?
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси “Нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда:
1. Нодавлат нотижорат ташкилотлари қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият турини ўз уставларида белгиланган мақсадлари доирасида амалга ошириши мумкин;
2. Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлашга бўлган ҳуқуқини таъминлайди;
3. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг мол-мулки национализация, реквизиция ва мусодара қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
4.Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда давлат божи тўлашдан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан:
Нодавлат нотижорат ташкилотлар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғларидан озод этилган.
Савол: Ўзбекистон Республикасида сиёсий партиялар нечта ва улар қандай номланади?
Жавоб:
1) Ўзбекистон халқ демократик партияси;
2) Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси;
3) Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси;
4) Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси.
Савол: Нодавлат нотижорат ташкилоти тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкинми?
Жавоб:
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз устав мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
Савол: Нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини тугатиш тартиби қандай?
Жавоб:
Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш унинг юқори органи қарорига биноан ёки суд тартибида амалга оширилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) ёки нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган орган давлат рўйхатидан ўтказувчи адлия органи билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини тайинлайди.
Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзув уни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органи томонидан қуйидаги ҳужжатлар асосида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади:
нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзувни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза (ихтиёрий равишда тугатилаётган тақдирда);
тегишли органнинг нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги қарори;
нодавлат нотижорат ташкилотининг устави ва бошқа таъсис ҳужжатлари ҳамда у давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
тугатиш баланси ёки топшириш ҳужжати ёхуд тақсимлаш баланси.
Кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк ташкилот қатнашчилари (аъзолари), шунингдек раҳбар органларнинг аъзолари ёки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ҳамда ундан белгиланган тартибда фойдаланилади.
Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш мумкинми?
Жавоб:
Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти у Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларини бузган тақдирда суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган, шунингдек устав мақсадларига зид ҳаракатлар содир этилган тақдирда прокуратура органлари ёки адлия органлари кўрсатилган қоидабузарликлар тўғрисида мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбар органларига тақдимнома киритади ҳамда бу қоидабузарликларни бартараф этиш муддатини белгилайди. Агар бу қоидабузарликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти прокуратура ва адлия органларининг тақдимномаси асосида суднинг қарори билан олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган тақдирда нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбаларини санаб беринг?
Жавоб:
- кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса;
- муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар;
- ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар;
- тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);
- қонунларда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Савол: Жамоат бирлашмалари фаолиятининг принципларини санаб беринг?
Жавоб:
“Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Конунга кўра жамоат бирлашмалари ўз аъзолари (қатнашчилари)нинг ихтиёрийлиги, тенг ҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва ҳаракат қилади.
Савол: Сиёсий партияни тузиш учун ......
Жавоб: Камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган ҳамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида йигирма минг фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилади.
Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгиларга нималар киради ва улар қайси орган томонидан рўйхатга олинади?
Жавоб:
Нодавлат нотижорат ташкилоти байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзий белгиларга эга бўлиши мумкин. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари давлат рамзий белгиларига ўхшамаслиги керак.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари адлия органлари томонидан рўйхатга олинади.
Қонунлардаги ҳаволаки нормаларни амалга ошириш механизми
билан таъминлашнинг долзарб масалалари
Ҳаволаки норма деганда қандай нормалар тушунилади?
Жавоб. Қонун ҳужжатларидаги моддаларда бошқа моддаларга ёки илгари қабул қилинган қонун ҳужжатларига ҳавола қилиш ёки нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш, яъни агар норманинг ўзида юриш-туриш, феъл атвор қоидалари белгиланган бўлмаса, шу қоидаларни ўзида мужассам этган бошқа нормага ҳавола этиш тушунилади. Нормалардаги ҳаволалар фақат амалдаги ва қонуний кучга кирган қонун ҳужжатларга кўрсатилиши мумкин.
Қонун ҳужжатларида ҳаволаки нормалардан нима мақсадда фойдаланилади?
Жавоб. Ҳаволаки нормалар қонун ҳужжатининг моддалари, қисмлари, бандлари, кичик бандлари, хатбошиларида унинг бошқа моддалари, қисмлари, бандлари, кичик бандлари, хатбошиларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари ва уларнинг айрим қоидаларига ҳаволалар норматив кўрсатмаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш зарурати бўлган ҳолларда ёхуд такрорлашларга йўл қўймаслик учун қўлланилади.
Қонун ҳужжатларда ҳаволаларнинг қўлланилиши нормада тартибга солинган муносабатни қайта такроран тартибга солишни олдини олишда катта аҳамиятга эга.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда адлия органларининг роли нимадан иборат?
Жавоб: 2012 йил 24 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунининг 22-моддасига асосан Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизаси – норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текшириш масадида ўтказилади.
Кейинги йилларда адлия органларининг фаолиятини янада такомиллаштирилиши муносабати билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти”га 2013 йил 7 декабрда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, адлия органларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.
Унга кўра, Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига шунингдек уларда ҳаволаки нормалар қўлланилишининг мақсадга мувофиқлигини ва асослилигини аниқлаш ҳамда қонунлар лойиҳаларини мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги, уларда коррупциянинг юзага келиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида бошқа ҳуқуқ бузилишларининг содир этилиши учун шарт-шароитлар яратувчи, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни киритувчи ҳамда тадбиркорлик субъектларининг асосланмаган харажатлари юзага келишига олиб келувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаш юзасидан таҳлил қилиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни амалга ошириши белгиланди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда қонунлардаги ҳаволаки нормаларни амалга оширишга қаратилган қандай амалий чоралар кўрилди?
Жавоб: Бу борада 2013 йил 15 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2003-сон қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси қонунларида мавжуд бўлган ҳаволаки нормаларни амалга ошириш механизмларини таъминлашга қаратилган 105 та ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилди. Бу эса ўз навбатида, қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқлар ва “оқ доғлар”ни бартараф этишда муҳим амалий аҳамият касб этади.
Саволларга Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш
бош бошқармаси бош маслаҳатчиси Юнус Ходжиев жавоб берди.
Савол:
Нодавлат нотижорат ташкилотлари қандай шаклларда ташкил этилиши мумкин?
Т.Латипов, Зомин тумани
Жавоб:
1999 йил 14 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунининг 10-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа шаклда ташкил этилиши мумкин.
Савол:
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш қайси орган томонидан амалга оширилади?
М.Худайқулов, Фориш тумани
Жавоб:
Мазкур қонуннинг 21-моддасига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, Республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
Вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудларида фаолият олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтказилади.
Савол:
Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулки қандай манбалар ҳисобидан шакллантирилади?
А.Ражабов, Пахтакор тумани
Жавоб:
Ушбу қонунининг 29-моддаси мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
- кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса;
-муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар;
- ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар;
- тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);
- қонунларда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Савол:
Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти қандай асосларга кўра тўхтатиб қўйилиши мумкин?
Ж.Болтаев, Дўстлик тумани
Жавоб:
Мазкур қрнуннинг 34-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти у Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларини бузган тақдирда суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган, шунингдек устав мақсадларига зид ҳаракатлар содир этилган тақдирда прокуратура органлари ёки адлия органлари кўрсатилган қоидабузарликлар тўғрисида мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбар органларига тақдимнома киритади ҳамда бу қоидабузарликларни бартараф этиш муддатини белгилайди. Агар бу қоидабузарликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти прокуратура ва адлия органларининг тақдимномаси асосида суднинг қарори билан олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб қўйилади.
Саволларга Жиззах вилоят адлия бошқармасининг бўлим бошлиғи Ш.Шерназаров жавоб берди.
Савол:
Автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси қандай тартибда расмийлаштирилади?
Қ.Валиев, Пахтакор тумани
Жавоб:
Автотранспорт воситаларини ва ўзиюрар машина ҳамда механизмларни, уларнинг номерли агрегат ва тиркама ярим тиркамаларнинг бошқа шахсга ўтказиш битимларини тасдиқлашда хар бир фуқаро ёки юридик шахс хоҳлаган нотариусга мурожат қилишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7-мартдаги 38-сонли қарори билан тасдиқланган автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тўғрисидаги низомига асосан, автомашина олди-сотди шартномаларини нотариус томонидан нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қатъий ҳисобда турадиган ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ҳудудий жойга эга бўлган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади. Бунда олди-сотди шартномаси бўйича битимнинг биринчи нусхаси гербли (махсус) бланка олувчига берилади, биринчи нусхаси нотариал идорада сақлаш учун қолдирилади.
Савол:
Агарда автотранспорт воситаси мулк эгаси мерос тариқасида никоҳ қайд этилгунга қадар олинган бўлса, қандай расмийлаштирилади?
Ш.Нарзуллаев, Жиззах шаҳри
Жавоб:
Никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган, мерос тариқасида ёки хадя шартномаси бўйича олинган, шунингдек никоҳ давомида сотиб олинган автотранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса ёки эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса, автотранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди.
Саволларга Ғаллаорол тумани давлатнотариал идораси нотариуси Р.Абдиев жавоб берди.
Савол:
Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворисликда нима тушунилади?
З.Рашидов, Дўстлик тумани
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1140-моддасига мувофиқ, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади, бунда улуш тақдим қилинаётган қонун бўйича меросхўр билан бир хил даражада қариндош бўлган авлодлар ўртасида тенг тақсимланади.
Бола, невара, чевара, эвара меросхўрлигида тақдим қилиш ҳуқуқи қариндошлик даражаси чекланмаган холда амал қилади, ён қариндошлик бўйича меросхўрликда тақдим қилиш ҳуқуқига мерос қолдирувчининг туғишган ака-укалари (опа-сингиллари) номидан унинг жиянлари ёхуд мерос қолдирувчининг туғишган амакиси (тоғаси) ёки аммаси (холаси) номидан унинг амакиваччалари (тоғаваччалари) ва аммаваччалари (холаваччалари) эга бўладилар.
Савол:
Мерос трансмиссияси (Меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқининг ўтиши) қандай маънони англатади?
Ф.Назаров, Ғаллаорол тумани
Ушбу кодексининг 11401-моддасига кўра, агар васиятнома ёки қонун бўйича ворисликка чақирилган меросхўр мерос очилганидан кейин уни қабул қабул олишга улгурмасдан вафот этган бўлса, унга тегиши керак бўлган меросни қабул қабул олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича меросхўрларига, агар барча мерос мол-мулк васият қилинган бўлса, унинг васият бўйича меросхўрларига ўтиши — мерос трансмиссияси дейилади. Мерос трансмиссияси тартибида меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи бундай меросхўрнинг вафотидан кейин очилган мерос таркибига кирмайди.
Вафот этган меросхўрга тегишли меросни қабул қабул олиш ҳуқуқи унинг меросхўрлари томонидан умумий асосларда амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, мазкур моддада, меросхўрнинг ушбу кодекснинг 1142-моддасида назарда тутилган, яъни мулкидан олинадиган мажбурий (мерос колдирувчининг вояга етмаган ёки мехнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан, фарзандликка олган болалари, шунингдек, мехнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан, уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан катъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан хар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар) мероснинг бир қисмини мажбурий улуш сифатида қабул қабул олиш ҳуқуқи унинг меросхўрларига ўтмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Савол:
Фарзанд васият қилинган ердан фойдаланишни рад этса, васият қилувчининг бошқа меросхўри бўлмаса, мулк қандай тасарруф этилади?
М.Саломов, Пахтакор тумани
Ушбу кодексининг 1157-моддасига кўра, агар қонун бўйича хам, васиятнома бўйича хам меросхўрлар бўлмаса ёхуд меросхўрлардан ҳеч қайси ворислик хуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг хаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб хисобланади.
Мерос мол-мулк маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтганидан кейин суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади. Мерос мол-мулк, агар уни қўриқлаш ва бошқариш билан боғлиқ ҳаражатлар унинг қийматидан ошиб кетса, кўрсатилган муддат ўтишидан олдин эгасиз деб топилиши мумкин.
Эгасиз мол-мулк у турган жойдаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи тасарруфига, бу олган мол-мулкдан воз кечган тақдирда эса давлат тасарруфига ўтади.
Саволларга Жиззах вилоят Пахтакор туман давлат нотариал идораси катта нотариуси А.Исақулов жавоб берди.
— Ўғлимнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси йўқолган эди. Ҳозирда ўғлим фуқаролик паспорти олиш учун ички ишлар идорасига мурожаат қилганида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тиклашимиз кераклигини айтишди. Гувоҳномани тиклаш қандай амалга оширилади?
Т.НОМОЗОВА, Зарбдор тумани
— Оила кодексининг 231-моддасига асосан туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса, фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.
Агар ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса, ёзув боланинг ота-онаси, васий, ҳомий, болалар муассасаси маъмуриятининг ва ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида тикланади.
Саволга Зарбдор тумани ФҲДЁ бўлими
мудири Муқаддас Ортиқова жавоб берди.
Савол:
Никоҳ тузиш қандай тартибда амалга оширилади?
Э.Нарзуллаев, Зомин тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасига асосан никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига ариза берган кундан бошлаб бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.
Узрли сабаблар бўлганида ФҲДЁ органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин, алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.
Савол:
Қандай ҳолатларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди?
Д.Одилов, Пахтакор тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига мувофиқ қуйидаги ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида белгиланган:
- никоҳланувчи шахсларнинг лоақал биттаси рўйхатга олинган пайтда бошқа никоҳда турган бўлса;
- насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
- никоҳланувчи шахсларнинг лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.
Саволларга Жиззах тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Д.Норқулова жавоб берди.
Савол:
Боланинг насл-насабини белгилашда қандай асослар мавжуд шу ҳақда маълумот берсангиз?
А.Суярова, Янгиобод тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 60-моддасига асосан боланинг шу онадан туғилганлиги (оналик) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органи томонидан тиббий муассасанинг ҳужжатларига кўра, бола тиббий муассасада туғилмаган ҳолда эса, бошқа далилларга асосан белгиланади.
Аёлнинг никоҳ тузилгандан кейин ёки эрининг ўлими, никоҳдан ажратилганлиги ёхуд никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги туфайли никоҳ тугаганидан сўнг уч юз кун ичида туғилган боласи никоҳда туғилган бола ҳисобланади.
Агар никоҳ тугаганидан кейин уч юз кун ичида бола туғилса ва бу даврда аёл янги никоҳга кирган бўлса, бола янги никоҳда туғилган ҳисобланади. Бундай ҳолларда собиқ эр ёки унинг ота-онаси боланинг насл-насаби хусусида низолашиш ҳуқуқига эга.
Савол:
Мен никоҳдан ўтмасдан фарзандли бўлдим, фарзандимнинг насл-насабини белгилаш ота-онанинг аризаси асосида амалга оширса бўладими, шу ҳақда тушунча берсангиз?
Р.Хусанова, Зомин тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 61-моддасига асосан боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган шахснинг оталиги ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс ва онанинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органига биргаликда топширган аризасига биноан белгиланади.
Она вафот этганда, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда, онанинг қаердалигини аниқлаш имконияти бўлмаганда ёки у оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, оталик васийлик ва ҳомийлик органи билан келишилган ҳолда ўзини боланинг отаcи деб тан олаётган шахснинг аризасига биноан белгиланади.
Боланинг отаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, оталикни белгилаш тўғрисидаги аризани унинг номидан васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан унинг ҳомийси бериши мумкин.
Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза боланинг туғилганлигини қайд этиш вақтида, шунингдек бола туғилганлиги қайд этилгандан кейин ҳам берилиши мумкин. Агар оталикни белгилаш тўғрисида бола туғилгандан сўнг эр-хотин биргаликда ариза беришининг имкони бўлмай қолиши ёки мушкул бўлишини кўрсатувчи асослар мавжуд бўлса, туғилажак боланинг ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онаси шундай аризани она ҳомиладорлик вақтида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига беришга ҳақли.
Оталикни белгилаш рад этилганда, ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс суд тартибида шикоят қилиши мумкин.
Савол:
Оталик (оналик) тўғрисида маълумотларга эътироз билдирса бўладими?
К.Нориев, Зарбдор тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 63-моддасига асосан туғилишни ёзиш дафтаридаги туғилишга оид ёзув боланинг унда кўрсатилган ота-онадан туғилганлигини тасдиқловчи далил ҳисобланади.
Боланинг отаси ёки онаси деб ёзилган шахс унга бундай ёзув маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлган вақтдан эътиборан бир йил мобайнида ана шу ёзув тўғрисида суд тартибида эътироз билдиришга ҳақлидир. Агар шу вақтга келиб, боланинг отаси ёки онаси деб ёзилган шахс вояга етмаган бўлса, бир йиллик муддат мазкур шахс ўн саккиз ёшга тўлган вақтдан бошлаб ҳисобланади.
Саволларга Янгиобод тумани ФҲДЁ бўлими мудираси
Гулзода Ҳайдарова жавоб берди.
Жамиятда хуқуқий маданиятни юксалтиришда хуқуқий ахборотлар тизимининг ўрни ва вазифалари
Савол:
Ҳуқуқий ахборот тизимининг тушунчаси ҳақида маълумот берсангиз?
Б.Сафаров, талаба
Жавоб:
Ҳуқуқийахборот тизими бу – ҳуқуқий ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ҳуқуқий ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларидир.
Савол:
Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар қандай ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади?
К.Насимов, шифокор
Жавоб:
Ўзбекистон Республикасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологиялари самарадорлигини ошириш, давлат ва жамият қурилиши соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида бир неча қарорлар қабул қилинган.
Жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини Ўзбекистон Республикасида ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2005 йил 8 июлдаги, 5 сентябрдаги, 28 сентябрдаги, 2012 йил 21 мартдаги, 2013 йил 20 сентябрдаги Қарорлари асосида амалга оширилади.
Савол:
«Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури» қачон қабул қилинган ва ушбу Дастур қандай мақсадни кўзлаб қабул қилинган?
А.Валиев, ўқитувчи
Жавоб:
Ушбу Дастур Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1997 йил 29 августдаги Қарори билан тасдиқланган бўлиб, унинг асосий мақсади аҳолининг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, мансабдор шахслар ва мутахассисларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий, илмий-оммабоп ва юридик маълумотнома адабиётлар нашр этишни кўпайтириш шунингдек, мактабгача тарбия муассасалари, умумий ўрта мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида ва олий ўқув юртларида ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбия бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Савол:
Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишда ҳуқуқий ахборотлар тизимининг қандай аҳамиятли жиҳатлари мавжуд?
Х.Жалилова, журналист
Жавоб:
Аҳолини ҳуқуқий ахборотлардан тўсиқларсиз, тўла-тўкис ва эркин фойдалана олишини таъминлаш ва уларга керак бўлган маълумотларни тақдим этиш шунингдек қонунчиликда рўй бераётган янгиликлардан хабардор қилиш ҳамда шу орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва саводхонлигини юксалтиришдан иборатдир.
Савол:
“LexUz” ҳуқуқий ахборот тизими қачон ва қандай мақсадда ташкил этилган?
У.Мадаминов, тадбиркор
Жавоб:
Мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатларни тезкор ва ишончли тарзда оммага етказиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан кенг фойдаланишини таъминлаш, миллий қонунчилигимизда рўй бераётган янгиликлардан хабардор қилиш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳукуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилган.
Савол:
“LexUz” ҳуқуқий ахборот тизимининг бошқа ҳуқуқий ахборот тизимларидан фарқи ва афзаллик жиҳатлари ҳақида маълумот берсангиз?
Б.Фармонов, пенсионер
Жавоб:
“LexUz” ҳуқуқий ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли бўлиб, барча ҳужжатлар фақат расмий манбалардан киритилиши шунингдек, тизимдан фойдаланишнинг бепуллиги, тизимда мавжуд ҳужжатларнинг доимо янгиланиб бориши, мобиллик яъни, бунинг учун интернет тармоғига уланган компьютер (ёки бошқа қурилма ) керак бўлади.
Саволларга Адлия вазирлиги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази бош маслаҳатчиси
У. Маҳмудов жавоб берди.
Савол:
Касаба уюшмалари меҳнат низоларини кўриб чиқишда қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Г.Эгамбердиева, ўқитувчи
Жавоб:
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” гиқонунининг 12-моддасига кўра, касаба уюшмалари касаба уюшмаси аъзоси билан маъмурият ўртасида пайдо бўлган якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқади ва улар юзасидан қонунларга мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилади.
Касаба уюшмалари меҳнатга доир амалдаги қонунларнинг жамоа шартномаси, битим шартларининг бузилиши, меҳнат ва турмушнинг янги ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларини белгилаш ёки мавжуд шарт-шароитларини ўзгартириш билан боғлиқ масалаларга доир жамоа меҳнат низоларини кўриб чиқишда қатнашади.
Савол:
Касаба уюшмаларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя этиш соҳасидаги ҳуқуқлари ҳақида маълумот берсангиз?
Ў.Жалилов, шифокор
Жавоб:
“Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” гиқонунининг 8-моддасига кўра, касаба уюшмалари ўз аъзоларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя этадилар, аҳолини иш билан таъминлаш давлат сиёсати ишлаб чиқилишида қатнашадилар. Корхоналарда ишдан ҳоли этиб олинадиган шахсларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишнинг қонунлар асосида жамоа шартномасида белгилаб қўйиладиган чораларини таклиф этадилар.
Маъмурият, мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идорасининг ташаббуси билан иш жойларининг қисқартирилиши ёки иш шароитининг ёмонлашувига олиб келадиган корхонани ва ундаги таркибий бўлинмаларни тугатиш, ишлаб чиқаришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш тегишли касаба уюшмалари камида уч ой олдин хабардор қилиб қўйилган ва улар билан меҳнаткашларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларига риоя этиш юзасидан музокара ўтказилган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин.
Касаба уюшмалари аҳолини иш билан таъминлашнинг аҳволини ва бу соҳадаги қонунларга риоя этилишини назорат қилиб боради.
Меҳнат шартномаси маъмуриятининг ташаббуси билан бекор қилинишига Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ тегишли касаба уюшма қўмитаси билан олдиндан келишилган тақдирдагина йўл қўйилади.
Савол:
Маъмурият, давлат ва хўжалик идоралари, жамоат ташкилотлари ва мансабдор шахсларнинг касаба уюшмаларига нисбатан қандай мажбуриятари мавжуд?
З.Алиева, журналист
Жавоб:
“Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” қонунининг 17-моддасига кўра, давлат ва хўжалик идораларининг маъмурияти, жамоат ташкилотлари, мансабдор шахслар касаба уюшмаларининг ҳуқуқларига риоя этишлари, уларнинг фаолият кўрсатишларига кўмаклашишлари шарт. Бу идоралар ва шахслар касаба уюшмалари ҳуқуқларини бузганликлари ёки уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганликлари учун қонунларда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Давлат ва хўжалик идораларининг маъмурияти жамоат ташкилотлари, мансабдор шахслар касаба уюшмаларининг вакиллари шу касаба уюшмаси аъзолари ишлаётган корхоналарга уставда белгиланган вазифаларни ва қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқларни амалга ошириш учун киришларига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас.
Савол:
Ишлаб чиқаришдаги ишдан озод қилинган ҳолда меҳнаткашларнинг касаба уюшмалари идораларига сайланган ходимлар учун қандай кафолатлар берилиши мумкин шу ҳақда маълумот берсангиз?
Р.Бозоров, ўқитувчи
Жавоб:
“Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” қонунининг 19-моддасига кўра, касаба уюшма идораларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод қилинган ходимларга сайлов ваколатлари тугаганидан сўнг аввалги ўз иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) бўлмаган тақдирда ўша корхонада ёки ходимнинг розилиги билан бошқа корхонада аввалгисига тенг келадиган бошқа иш (лавозим) берилади.
Тегишли иш (лавозим) бериш имконияти бўлмаган тақдирда олдинги иш жойидаги корхона маъмурияти, корхона тугатилган тақдирда эса касаба уюшмаси ходим учун ишга жойлашиш даврида ўртача иш ҳақини сақлаб қолади, лекин бу муддат олти ойдан ошмаслиги керак, малакасини ўзгартириш учун ўқиш чоғида эса бир йил муддатгача ўртача иш ҳақи сақлаб турилади.
Савол: Мева-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари қандай амалга оширилади?
Савол:Пудрат шартномаси ҳақида тушунча беринг.
Жавоб:Пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Савол: Фермер хўжаликлари билан қайта ишлаш (тайёрловчи) корхоналар ўртасида узумни тайёрлаш ва етказиб беришдаги муносабатлар ҳақида нима дея оласиз?
Жавоб:Фермер хўжаликлари ва қайта ишлаш (тайёрловчи) корхоналари ўртасида узум етказиб бериш шартномавий муносабатлар асосида амалга оширилади.
Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, 2013 йил апрель ойида Адлия вазирлигида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси вакиллари билан биргаликда узумни етказиб бериш бўйича контрактация шартномасининг намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилиб, амалиётда тузиш учун тавсия қилинди.
Савол: Фермер хўжаликлари билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ва таъминот ташкилотлари ўртасидаги шартномавий муносабатларда Фермерлар кенгаши қандай вазифаларни амалга оширади?
Жавоб:Фермер хўжаликлари билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида контрактация шартномалари ҳамда моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан шартномалар тузиш туман фермерлари кенгашининг шартномавий-ҳуқуқий муносабатлари бўйича бош мутахассиси иштирокида амалга оширилади ва шартномалар ушбу мутахассис томонидан имзоланади.
Савол: Боғ ва узумзорлардан мақсадсиз фойдаланилганлик учун ер участкасини ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга нималар асос бўлади?
Жавоб: Боғ ва узумзорлардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади. Боғ ва узумзорлардан мақсадсиз фойдаланганлик учун ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш асослари қуйидагилардан иборат:
ердан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун боғ ва узумзорлар бузиб ташланганда;
эскирган майдонларда янги боғ ва узумзорлар ташкил этилмаганда;
қулай табиий — иқлим шароити мавжуд бўлишига қарамасдан, ижарага олувчининг айби билан боғ ва узумзорларнинг ҳосилдорлик даражаси кейинги уч йил мобайнида белгиланган нормативдан (кадастр баҳосига кўра) пасайтириб юборилганда;
боғ ва узумзорлар олинган пайтдан бошлаб бир йил ичида улардан фойдаланишга киришилмаганда.
Ер участкасини ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш шартнома тарафларининг келишувига асосан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, туман ҳокимининг ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича даъво аризасига мувофиқ, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.
Ерни ижарага олувчи ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, шунингдек бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида тузилган далолатнома ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича даъво аризаси киритиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича даъво аризасини судга киритиш масаласи ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси (кейинги ўринларда «Комиссия» деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.
Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходими
О.Бекмурадов жавоб берди
Савол: Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22-апрелда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритилиб, Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Эндиликда энг аввало, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш қандай тартибда амалга оширилади?
Ш.Маҳмудов, Зомин тумани.
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, белгиланган намунадаги муҳрга эга бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олинади.
Шу муносабат билан юқоридаги Қонунга мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 196-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор асосида тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳисобга олиш фуқаролар йиғини жойлашган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, яъни туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга оширилади.
Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш учун инспекцияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1) Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза. Ушбу ариза фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланган бўлиши лозим;
2) Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги маҳаллалар ташкил этиш тўғрисидаги тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори;
3) Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши)нинг баёни. Мазкур баёнда фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қоидалар ифода этилган бўлиши керак;
4) Фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) йиғин раисини (оқсоқолини) сайлаш тўғрисидаги қарори;
5) 2 нусхадаги фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом;
6) 2 нусхадаги муҳр ва штамп намуналари эскизи.
Саволга Жиззах вилоят адлия бошқармаси
бош маслаҳатчиси М.Савопова жавоб берди.
Савол:
Ўғлим чет элда ишлайди, бир иш сабабли ўғлимни имзоларини ҳақиқийлигини тасдиқлаш керак. Эшитишимча консуллар ҳам ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлар экан, шу тўғрими ҳамда улар яна қандай нотариал ҳаракатларни амалга оширади шу ҳақда маълумот берсангиз?
Х.Самадов, Зарбдор тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига асосанЎзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:
1) битимларни (шартномалар, васиятномалар, ишончномалар ва ҳоказоларни) тасдиқлайди, ушбу Қонун 44-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасида жойлашган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномалар бундан мустасно;
2) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;
3) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;
4) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;
5) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;
6) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;
7) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради;
8) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи ҳақида гувоҳномалар беради;
9) ҳужжатларнинг нусхалари ва ҳужжатлардан олинган кўчирмалар тўғрилигини шаҳодатлайди;
10) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;
11) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;
12) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;
13) сақлаш учун ҳужжатларни қабул қилиб олади;
14) ижро хатларини ёзади;
15) денгиз протестларини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Саволга Зарбдор тумани нотариал идораси
нотариуси И.Артиқмуродова жавоб берди.
Ўзбекистонда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар
Савол-жавоб
1. Ўзбекистон Республикасида дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолияти қайси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади?
2. Виждон эркинлиги ҳуқуқи нима?
Виждон эркинлиги фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.
Фуқаро ўзининг динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод этмасликка, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка, диний таълим олишга ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди.
Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитишга йўл қўйилмайди.
Динга эътиқод қилиш ёки ўзга эътиқодлар эркинлиги миллий хавфсизликни ва жамоат тартибини, бошқа фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги, ахлоқи, ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш учун зарур бўлган даражадагина чекланиши мумкин.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
3. Фуқароларнинг динга муносабатидан тенг ҳуқуқлилиги қайси қонунда белгиланган ва унда нима дейилган?
Фуқароларнинг динга муносабатидан тенг ҳуқуқлилиги принципи Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасида белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар. Расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муносабати кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг динга муносабатига қараб уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш ва уларга бевосита ёки билвосита имтиёзлар белгилаш, душманлик ва адоват уйғотиш ёхуд уларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний зиёратгоҳларни оёқ ости қилиш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ҳеч ким диний эътиқодини рўкач қилиб қонунда белгиланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортишга ҳақли эмас. Қонунга мувофиқ бажарилиши мажбурий бўлган бир вазифани диний эътиқоди туфайли бошқаси билан алмаштиришга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.
4. Динни давлатдан ажратилганлигини тушунчаси нима?
Ўзбекистон Республикасида дин давлатдан ажратилган. Ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмайди.
Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ва ўзга мутаассибликка ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди.
Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
Давлат диний ташкилотлар зиммасига ўзининг ҳеч қандай вазифасини бажаришни юкламайди, уларнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган фаолиятига аралашмайди. Диний ташкилотлар давлат вазифаларини бажармайди. Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятини ҳамда даҳрийлик тарғиботига оид фаолиятини маблағ билан таъминламайди.
Ўзбекистон Республикасида диний моҳиятдаги сиёсий партия ва жамоат ҳаракати, шунингдек республикадан ташқарида тузилган диний партияларнинг филиаллари ва бўлимларини тузишга ва уларнинг фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
Диний ташкилотлар амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари шарт. Диндан давлатга ва конституцияга қарши тарғибот олиб боришда, душманлик, нафрат, миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, бўҳтон, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатишда, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришда ҳамда давлатга, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа хатти-ҳаракатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Терроризм, наркобизнес ва уюшган жиноятчиликка кўмаклашадиган, шунингдек бошқа ғаразли мақсадларни кўзловчи диний ташкилотлар, оқимлар, секталар ва бошқаларнинг фаолияти ман этилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, мансабдор шахсларга тазйиқ ўтказишга қаратилган ҳар қандай уриниш, шунингдек яширин диний фаолият қонун билан тақиқланади.
5. Давлат органларининг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабат борасидаги ваколатлари нималардан иборат?
Давлат органлари билан диний ташкилотларнинг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита зиммасига юкланади. Қўмитанинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудларда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун қонун бўйича жавобгардирлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг асосий вазифаси нимадан иборат?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Қўмитанинг асосий вазифаларига қуйидагилар ҳисобланади:
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний масалаларни ҳал қилишда ягона сиёсатни амалга ошириш;
давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;
давлат сиёсатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш.
7. Диний ташкилот ва диний ўқув юртлар нима?
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузилган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, диний ўқув юртлари, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар) диний ташкилотлар деб эътироф этилади.
Диний ташкилот Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган юз нафардан кам бўлмаган фуқаролари ташаббуси билан тузилади.
Тегишли конфессияга қарашли диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва йўналтириб бориш учун уларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича ягона марказий бошқарув органлари (бундан кейин – марказий бошқарув органлари деб юритилади) тузилиши мумкин.
Марказий бошқарув органи Ўзбекистон Республикасининг камида саккизта ҳудудий тузилмасида (вилоят, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси) фаолият кўрсатаётган, тегишли конфессияларнинг рўйхатга олинган диний ташкилотлари вакиллари таъсис йиғилиши (конференцияси) томонидан тузилади.
Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ёки унинг жойлардаги органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин юридик шахс мақомига эга бўлади ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Тегишли диний маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диний ташкилотларнинг раҳбарлари бўлишлари мумкин. Диний ташкилотлар раҳбарлигига Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахсларнинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишиб олинади.
Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари руҳонийлар ва ўзларига зарур бўлган диний ходимлар тайёрлаш учун диний ўқув юртлари тузишга ҳақли. Диний ўқув юртлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб, тегишли лицензия олганидан кейин фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Олий ва ўрта диний ўқув юртларида таълим олиш учун фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ умумий мажбурий ўрта таълим олганидан кейин қабул қилинади.
Диний ўқув юртларида диний фанларни ўқитаётган шахслар диний таълим олган бўлишлари ва ўз фаолиятларини тегишли марказий бошқарув органининг рухсати билан амалга оширишлари лозим.
Хусусий тартибда диний таълим бериш ман этилади.
8. Диний урф-одатлар ва маросимлар қаерларда ўтказилади?
Диний ташкилотлар ибодат қилиш ёки диний расм-русумлар ўтказиш учун қулай жойлар ташкил этиш ва уларни сақлаб туриш, шунингдек зиёратгоҳларни сақлаб туриш ҳуқуқига эгадир.
Ибодат, диний расм-русумлар ва маросимлар диний ташкилотлар жойлашган манзилдаги ибодатхоналарда ва уларга тегишли ҳудудларда, зиёратгоҳларда, қабристонларда, зарур ҳолларда фуқароларнинг ихтиёрига биноан уларнинг уйларида ўтказилади.
Касалхоналарда, госпиталларда, кексалар ва ногиронлар уйларида, дастлабки қамоқ ва жазони ўташ жойларида ибодатлар ва диний расм-русумлар шу ердаги фуқароларнинг илтимосларига биноан ўтказилади.
Диний маросим ва ибодат биноларидан ташқарида ўтказиладиган оммавий ибодатлар, диний расм-русумлар ва маросимлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди.
Диний ташкилотлар диндорлар мажбурий пул йиғимлари ва тўловлар ундиришга, шунингдек уларга нисбатан шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи чораларни қўллашга ҳақли эмас.
Савол: Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қандай шаклларда амалга оширилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 791-моддасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари, аккредитивлар, чеклар, инкассо бўйича, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган.
Савол: Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгилаб қўйиш зарурати нима билан изоҳланади?
Жавоб: Фуқаролик кодексида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг энг муҳим ва устувор қоидалари белгиланган. Бироқ, мазкур муносабатларнинг кенг қамровлилиги, ушбу жараёнда ноаниқликлар, тушунмовчиликлар ёки суиистеъмолликлар келиб чиқишига йўл қўймаслик ва айни шу мақсадларда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишни расмийлаштиришда ягона ёндашувни ишлаб чиқиш зарурати мазкур соҳадаги муносабатларни янада батафсил ҳуқуқий тартибга солишни тақозо этади.
Савол: Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимида тўлов топшириқномаларидан кенг фойдаланилади. Ҳисоб-китобларнинг мазкур шакли қандай ўзига хос хусусиятларга эга?
Савол: Баъзан кундалик ҳаётимизда “акцептли тўлов талабномаси” ва “акцептсиз тўлов талабномаси” деган тушунчаларга дуч келамиз. Улар ўртасида қандай фарқ мавжуд?
Жавоб: Юқорида айтиб ўтилган Низомнинг 41-бандида акцептли ва акцептсиз тўлов талабномаларининг фарқи кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга кўра, акцептли тўлов талабномаси тўлов талабномасида назарда тутилган сумма маблағларни тўловчи томонидан акцептланганидан, яъни тан олинганидан сўнг, тўловлар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжати ҳисобланади. Акцептсиз тўлов талабномаси эса, тўлов талабномасида назарда тутилган сумма маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, тўловлар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжати ҳисобланади.
Савол: Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомнинг янги таҳририда қандай муҳим масалалар белгиланди?
Жавоб: Ҳужжатнинг янги таҳририда қуйидаги муҳим масалалар белгиланди:
биринчидан, ҳужжатнинг нормалариқонун ҳужжатлари талаблари асосида тўлиқ қайта кўриб чиқилди;
иккинчидан, давлат тилида ишлаб чиқилди;
учинчидан, солиқ органлари томонидан электрон равишда тақдим этиладиган инкассо топшириқномаларини электрон равишда чақириб олиш тизими жорий этилди;
тўртинчидан, иссиқлик энергияси учун тўловлар акцепли тўлов талабномалари асосида амалга оширилиши белгиланди;
олтинчидан, мазкур соҳада банк амалиётида юзага келган бошқа муаммолар ўз ечимини топди.
Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходими О.Файзиев жавоб берди.
Савол:
Норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштиришда адлия органларининг вазифа ва функциялари нималардан иборат?
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга биноан мамлакатимизда норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш йўналишида Адлия вазирлиги зиммасига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган ёки қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга ошириш; амалдаги қонун ҳужжатларида «оқ доғлар»ни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган қоидалар ва нормаларни аниқлаш вазифалари юклатилган.
Ушбу вазифаларни бажариш учун Адлия вазирлиги бир қатор функцияларни амалга оширади. Хусусан:
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарликни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;
қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таъминлаш, қонунчиликдаги «оқ доғлар»ни бартараф қилиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади, қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифларни таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тақдим қилади, қонун ҳужжатларини кодекслаштириш бўйича ишларни олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари билан қонунчилик фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича доимий амалий алоқада бўлади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказади ва уларнинг реестрини юритади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритади.
Савол:
Адлия вазирлиги томонидан қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши жараёни ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз?
Жавоб:
Конституциямизнинг 15-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Унинг 16-моддасида эса бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва тамойилларига зид келиши мумкин эмаслиги ҳақидаги тамойил мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу меъёр қонунийликни, қонун лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мослигини таъминлашга хизмат қилади. Мазкур конституциявий тамойилни амалга ошириш мақсадида мамлакатимизда қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси институти шакллантирилди.
Қонун лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг шартлиги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга асосланади. Қонуннинг 21-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши зарурлиги белгилаб қўйилган бўлиб, у экспертиза қилишнинг энг анъанавий ва синалган турларидан бири саналади ва норма ижодкорлиги фаолиятининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Қонун лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг аҳамияти шу билан белгиланадики, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, илмий ва бошқа соҳалардаги кўплаб масалалар фақат экспертиза ёрдамида ҳал қилиниши мумкин ва ўтказилган экспертиза хулосаси мақбул қарор қабул қилиш учун асос вазифасини ўтайди.
Савол:
Адлия вазирлиги томонидан қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш йўналишида амалга оширилган ишлар тўғрисида рақамларга мурожаат қилган ҳолда, қисқача маълумот берсангиз?
Жавоб:
Йил давомида ҳуқуқий экспертизанинг хажмига қисқача тўхталадиган бўлсак, биргина 2012 йил мобайнида вазирлик ва идоралар томонидан Адлия вазирлигига 1500 тага яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган бўлиб, улардан 150 тадан зиёд қонун лойиҳалари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари лойиҳалари, 200 га яқин Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳалари ва 750 тадан зиёд Ҳукумат қарорлари лойиҳаларидир.
Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилинишида ҳуқуқий экспертиза жараёни муҳим аҳамият ва ўринга эга. Ваҳоланки, ҳуқуқий экспертиза қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли бўлишига, сифатли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат ва жамият ҳаётида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятли бўлишига хизмат қилади.
Саволларга Адлия вазирилиги масъул ходими
О.Файзиев жавоб берди.
Савол:
Мамлакатимизда ташкил этилган эркин индустриал-иқтисодий зоналар ҳақида маълумот беринг?
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги Фармонига асосоан Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона, 2012 йил 13 апрелдаги Фармонига асосан «Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳамда 2013 йил 18 мартдаги Фармонига асосан «Жиззах» махсус индустриал зонаси ташкил этилган.
Cавол:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан солиқ соҳасида қандай имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар белгиланди?
Жавоб:
Хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш айланмаси), мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўлланилиши мумкинлиги белгиланди.
Cавол:
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкларга қандай имтиёзлар берилган?
Жавоб:
“Бож тарифи тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси ҳамда “Чет эл инвестициялари тўғрисида” ги Қонуннинг 12-моддасида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинади. Чет эллик инвесторларнинг ва чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқароларининг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкдан бож ундирилмаслиги белгиланган.
Cавол:
Инвестицияга оид низолар қандай тартибда ҳал этилади?
Жавоб:
“Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ чет эл инвестициялари билан бевосита ёки билвосита боғлиқ низо (инвестицияга оид низо), тарафлар келишувига кўра, улар ўртасидаги маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилиши мумкин. Агар тарафлар келишилган ҳал қилувга эриша олмасалар, бундай низо Ўзбекистон Республикасининг хўжалик суди томонидан ёхуд ҳакамлик воситасида инвестицияга оид низоларни ҳал этишга доир Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномаларнинг (битимлар ва конвенцияларнинг) қоидалари ва тартиботига мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Инвестицияга оид низога жалб этилган тарафлар ўзаро келишувга кўра бундай низони кўриб чиқувчи органни, шунингдек инвестицияга оид низо бўйича ҳакамлик судловини амалга оширувчи мамлакатни аниқлашлари мумкин.
Чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низоларни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади, шартномада низоларни ҳал қилишнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ўзга тартиби назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.
Саволларга Адлия вазирлиги бошқарма бўлим бошлиғи А.Турдиев жавоб берди.
Савол:
Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари қандай нотариал ҳаракатларни амалга оширади шу ҳақда маълумот берсангиз?
Ш.Жўраев, Жиззах шаҳри
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 28 моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:
1) битимларни (шартномалар, васиятномалар, ишончномалар ва ҳоказоларни) тасдиқлайди, ушбу Қонун 44-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасида жойлашган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномалар бундан мустасно; 2) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;
3) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;
4) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;
5) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;
6) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;
7) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради;
8) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи ҳақида гувоҳномалар беради;
9) ҳужжатларнинг нусхалари ва ҳужжатлардан олинган кўчирмалар тўғрилигини шаҳодатлайди;
10) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;
11) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;
12) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;
13) сақлаш учун ҳужжатларни қабул қилиб олади;
14) ижро хатларини ёзади;
15) денгиз протестларини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Савол:
Менинг отам касалхонада даволанаётган пайтда васиятномани бош шифокор томонидан тасдиқлатган. Эшитимча ушбу васиятномани нотариал идорага юбориш керак экан. Бу қандай амалга оширилади?
М.Номозов, Жиззах тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 27 моддасига асосан ушбу Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ўзлари тасдиқлаган васиятномаларнинг биттадан нусхасини васият қилувчи доимий яшайдиган жойдаги нотариал идорага сақлаш учун кечиктирмай юборишлари шарт.
Агар васият қилувчининг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўлмаса ёки унинг яшаш жойи номаълум бўлса, васиятнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгилайдиган нотариал идорага юборилади.
Нотариус сақлаш учун келиб тушган васиятномани текшириб кўриши ва унинг қонунга номувофиқлиги аниқланган тақдирда, бу хусусда васият қилувчига ва васиятномани тасдиқлаган мансабдор шахсга маълум қилиши шарт.
Саволларга Жиззах шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси катта нотариуси Н.Маҳмудов жавоб берди.
Савол: Ўғлимнинг туғилиш тўғрисидаги гувоҳномаси бир неча йил олдин йўқолган эди. Ҳозирда ўғлим паспорт олиш учун ички ишлар идораларига борган эди, туғилиш тўғрисидаги гувоҳномани тиклаши лозимлигини айтишди. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тиклаш қандай ва қаерда амалга оширилади шу ҳақда маълумот берсангиз?
Т.Нурматова, Жиззах тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 231-моддасига асосан туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ҳақидаги далолатномалар ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса, фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.
Агар ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса, ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади.
Ёзувни тиклашдан манфаатдор тарафлар ўртасида низо бўлса, ёзувни тиклаш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан амалга оширилади.
Шунингдек, Оила кодексининг 232-моддасига асосан фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида тикланади.
Савол: Қандай ҳолларда фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари бекор қилинади?
О.Тоҳирова, Зарбдор тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 231-моддасига асосан агар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи икки ва ундан ортиқ бир хил ёзувлар борлигини аниқласа, тикланган ёзувлар ўша ёзув тузилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бекор қилиниши мумкин.
Агар топилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларида фамилия, исм, ота исми, туғилган санаси, ота-она тўғрисидаги маълумотларда жиддий фарқ бўлса, тикланган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари суднинг ҳал қилув қарори билан бекор қилинади.
Саволларга Зарбдор туман ФҲДЁ
органи мудираси Муқаддас Ортиқова жавоб берди
Корхоналарни ихтиёрий тугатишда қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиши
Савол: Корхоналарни ихтиёрий тугатиш қайси қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади?
Жавоб: Корхоналарни ихтиёрий тугатиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–630-сон Қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва бошқа қонун ҳужжатларида корхоналарни ихтиёрий тугатишни назарда тутувчи нормалар мавжуд.
Савол: Тадбиркорлик субъекти ихтиёрий тартибда тугатилаётганда иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасида нималар акс эттирилган бўлиши лозим?
тугатувчи – тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс (паспорти маълумотлари);
мўлжалланаётган тугатиш муддати.
Савол: Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни ихтиёрий тугатиш учун тугатувчи рўйхатдан ўтказган органга қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозим?
–бир ёки бир неча даврий босма нашрларда чиққан корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги эълонни;
– давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани;
– корхонанинг барча ҳисоб рақамлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномаларини;
– корхонанинг муҳр ва штампларини;
– ваколатли органнинг, агар мавжуд бўлса, чиқарилган қимматли қоғозларини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотномасини;
– агар мавжуд бўлса, барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхаларини;
– давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги маълумотномасини;
– тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Суд департаменти органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби;
– корхона ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этади.
Савол: Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказган органга қандай ҳужжатлар тақдим этиши лозим?
– корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисида бир ёки бир неча даврий босма нашрларда чиққан эълонни;
– давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани;
– банкларда ҳисоб рақамлари очилмаганлиги тўғрисидаги хат ёки, агар мавжуд бўлса, асосий ҳисоб рақами ёпилгани тўғрисидаги банк маълумотномасини;
– тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Суд департаменти органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби.
– муассислар (қатнашчилар)нинг улар ўртасида мол-мулк тақсимланганлиги тўғрисидаги қарорини;
– корхонанинг муҳр ва штампларини;
– корхона ҳужжатлари давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этади.
Савол: Корхоналарни ихтиёрий тугатишга оид қонун нормаларини такомиллаштирилиши муносабати билан қандай қонун ҳужжатлари қабул қилинди?
Жумладан, мазкур Низомнинг 9, 17-бандларига асосан тугатувчига корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатларининг ижросини тугатиш тартиботи доирасида таъминлаши, корхонанинг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказиши, шу жумладан корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузиши каби вазифалар юклатилди. Шунингдек, ушбу Низомнинг 18-бандига рўйхатдан ўтказган органга корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги қарор нусхаси олингандан сўнг кейинги кундан кечиктирмай юридик шахсларнинг давлат реестрига корхонанинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу тўғрида суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимини хабардор қилиш вазифаси юклатилди.
Бундан ташқари, юқоридаги Низомнинг 34, 46-бандларига тугатувчи томонидан корхонани давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказган органга тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Суд департаменти органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавобини тақдим этиши вазифаси ҳам юклатилганлиги алоҳида аҳамият касб этади.
Юқоридагилардан келиб чиқадики, корхоналарни ихтиёрий тугатишнинг ҳуқуқий асослари ҳам қонун нормалари билан мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, бу жараённи амалга оширишда ваколат берилган органлар қонун талабларига қатъий амал қилишлари лозим.
Саволларга Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигининг масъул ходими
Э.Холмахматов жавоб берди.
Савол:
Набирамни фарзандликка олмоқчи эдим, бунинг учун унинг ота-онасинин розилиги талаб қилинади деб эшитдим. Қандай ҳолларда ота-онанинг розилигисиз фарзандликка олиш мумкин ?
М.Муродова,
Мирзачўл тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 160-моддасига асосан Ота-онанинг розилигисиз фарзандликка олиш қуйидаги ҳолларда:
ота-онанинг кимлиги номаълум бўлса;
ота-она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса;
ота-она муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган бўлса;
ота-она бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар ёки даволаш муассасаларидаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган бўлса, ота-онанинг розилигисиз амалга оширилади.
Савол:
Фарзандликка олишни бекор қилиш тартиби қандай амалга оширилади шу ҳақда маълумот берсангиз?
М.Солиев,
Зафаробод тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 165-моддасига асосан фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилишда ўн ёшга тўлган боланинг фикри ҳисобга олинади.
Суднинг фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб суд уч кун ичида ушбу ҳал қилув қароридан кўчирмани фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юбориши шарт.
Савол:
Фарзандликка олишни бекор қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот берсангиз?
Ш.Бахрамов,
Мирзачўл тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 165-моддасига асосан фарзандликка олиш бекор қилинганда фарзандликка олинувчи бола билан фарзандликка олувчиларнинг (фарзандликка олувчиларнинг қариндошлари) ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари тугатилади ҳамда бола билан унинг ота-онаси (ота-онанинг қариндошлари) ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар тикланади.
Фарзандликка олиш бекор қилинганда, бола суднинг ҳал қилув қарори билан ота-онасига олиб берилади.
Боланинг ота-онаси йўқ бўлса, шунингдек болани ота-онасига бериш унинг манфаатларига зид бўлса, у васийлик ва ҳомийлик органлари қарамоғига берилади.
Суднинг ҳал қилув қарорида фарзандликка олинувчининг фамилияси, исми ва ота исмини сақлаш-сақланмаслиги кўрсатилиши керак.
Ўн ёшга тўлган боланинг фамилияси, исми ва ота исми фақат унинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Саволларга Мирзачўл туман ФҲДЁ
бўлими мудираси С.Бобобекова жавоб берди.
Савол:
Мени келажакда нотариал идорада ишлаш ниятим бор, шу сабабли менга нотариуслар қандай нотариал ҳаракатлар амалга оширилиши тўғрисида тушунча берсангиз?
А.Шерқулов,
Бахмал тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 23 моддасига асосан нотариуслар қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:
1) битимларни тасдиқлайди;
2) васиятномаларни тасдиқлайди;
3) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар беради;
4) мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди ва тақиқни бекор қилади;
5) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беради;
6) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;
7) ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди;
8) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;
9) ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;
10) кўчмас мулк очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома беради;
11) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;
12) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;
13) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;
14) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;
15) жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топширади;
16) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;
17) ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олади;
18) пул тўлаш учун чекларни тақдим этади ва чеклар бўйича пул тўланмаганлигини тасдиқлайди;
19) ижро хатларини ёзади;
20) векселларнинг протестларини амалга оширади;
21) денгиз протестларини амалга оширади;
22) нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини ҳамда реестрлардан кўчирмаларни беради. Нотариуслар қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Савол:
Мен ўғлимга уй жойимни васиятнома асосида қолдирмоқчиман, лекин нотариал идорага бора олмайман. Нотариал ҳарактни уйимда амалга оширса бўладими шу ҳақда маълумот берсангиз?
Б.Хасанов,
Ғаллаорол тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 23 моддасига асосан Нотариал ҳаракатлар нотариал идораларнинг биноларида амалга оширилади.
Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмайдиган айрим ҳолларда нотариал ҳаракатлар мазкур фуқаро турган жойда амалга оширилиши мумкин.
Қонун ҳужжатларида нотариал ҳаракатлар нотариал идораларнинг биноларидан ташқарида амалга ошириладиган бошқа ҳоллар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Савол:
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларга қандай талаблар қўйилади, шу ҳақда маълумот берсангиз?
Б.Бозоров,
Жиззах тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 35 моддасига асосан нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган ҳужжатларни, шунингдек қаламда ёзилган ҳужжатларни қабул қилмайди.
Нотариал тасдиқланадиган битимларнинг матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши керак, ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан, юридик шахсларнинг номлари эса - улар органларининг манзилларини кўрсатган ҳолда қисқартиришларсиз ёзилиши лозим. Фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ ёзилиб, яшаш жойи кўрсатилган бўлиши керак. Бир варақдан ортиқ бўлган ҳужжат ип ўтказиб тикилган, варақлари рақамланган ва муҳр босиб тасдиқланган бўлиши керак.
Саволларга Бахмал туман давлат
нотариал идораси нотариуси А.Умаров жавоб берди.
Савол:
Кекса ёшдаги яқин қариндошимиз касалхонада оғир аҳволда ётганлиги туфайли диний расм-русмларни ушбу касалхонада ўтказиш мумкинми?
Ж.Абдуллаев,
ўқитувчи
Жавоб:
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 14-моддасига биноан ибодат, диний расм-русумлар ва маросимлар диний ташкилотлар жойлашган манзилдаги ибодатхоналарда ва уларга тегишли ҳудудларда, зиёратгоҳларда, қабристонларда, зарур ҳолларда фуқароларнинг ихтиёрига биноан уларнинг уйларида ўтказилади.
Касалхоналарда, госпиталларда, кексалар ва ногиронлар уйларида, дастлабки қамоқ ва жазони ўташ жойларида ибодатлар ва диний расм-русумлар шу ердаги фуқароларнинг илтимосларига биноан ўтказилади.
Савол:
Мен олий ўқув юртида ибодат либосда юришим мумкинми, шу ҳақда ҳуқуқий тушунтириш берсангиз?
Н.Каримова,
талаба
Жавоб:
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 14-моддасига биноан ибодат, Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди.
Савол:
Диний ташкилотлар ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлими шу ҳақда маълумот берсангиз?
И.Одилов,
иқтисодчи
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 17-моддасига биноан, ибодат, диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари уставдаги мақсадларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, ноширлик, ишлаб чиқариш, таъмирлаш-қурилиш, қишлоқ хўжалик корхоналари ва бошқа корхоналарни, шунингдек хайрия муассасаларини (етимхоналар, касалхоналар) таъсис этишга ҳақлидир.
Савол:
Фаолиятини тугатган диний ташкилотларнинг мол-мулкини тасарруф этиш қандай тартибда амалга оширилади?
А.Махмудов,
пенсионер
Жавоб:
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 18-моддасига асосан, диний ташкилотларнинг фаолияти тугатилгандан кейин уларга фойдаланиб туриш берилган мол-мулк ўз эгаларига қайтарилади.
Диний ташкилотларнинг фаолияти тугатилган тақдирда, уларга қарашли мол-мулкка эгалик қилиш уларнинг устави ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Кредиторларнинг талабларини қондириш учун ундириш қаратилиши мумкин бўлмаган ибодатга оид мол-мулк рўйхати диний ташкилотларнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳуқуқий ворислари бўлмаган мол-мулк давлат мулки ҳисобига ўтади.
Савол:
Виждон эркинлиги ва унинг қонуний асослари ҳақида тушунча берсангиз?
Б.Жалилов,
хайдовчи
Жавоб:
Виждон эркинлиги ва унинг қонуний асослари 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида ва Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунида мустаҳкамлаб қўйилган. Мазкур қонуннинг 3-моддасига асосан, Виждон эркинлиги фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.
Фуқаро ўзининг динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод этмасликка, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка, диний таълим олишга ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди.
Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитишга йўл қўйилмайди.
Динга эътиқод қилиш ёки ўзга эътиқодлар эркинлиги миллий хавфсизликни ва жамоат тартибини, бошқа фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги, ахлоқи, ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш учун зарур бўлган даражадагина чекланиши мумкин.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
Савол:
Жамоат бирлашмалари қандай мақсадларни кўзлаб тузилиши мумкин?
Ф.Бозорбоев,
тадбиркор
Жавоб:
“Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонуни 3-моддасига кўра, жамоат бирлашмалари фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий, ҳуқуқлар ҳамда эркинликларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш; фуқароларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини, давлат ва жамият ишларини бошқаришда уларнинг иштирок этишини ривожлантириш; касб-кор ва ҳаваскорлик қизиқишларини қондириш; илмий, техникавий ва бадиий ижодкорликни ривожлантириш; аҳолининг сиҳат-саломатлигини сақлаш, хайрия фаолиятида қатнашиш; маданий-маърифий, физкультура-соғломлаштириш ва спорт ишларини ўтказиш; табиатни, тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш; ватанпарварлик ва инсонпарварлик тарбияси; республикалараро ва халқаро алоқаларни кенгайтириш, халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш; қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш мақсадида тузилади.
Савол:
Жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?
Ў.Нуралиев,
шифокор
Жавоб:
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонуни 9-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жамоат бирлашмаси аъзолари (қатнашчилари) бўладилар. Сиёсий партиялардан ташқари жамоат бирлашмаларининг уставида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бирлашмага аъзо бўлишлари кўзда тутилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари жумҳурият сиёсий партияларининг аъзолари бўлишлари мумкин.
Бир сиёсий партиянинг аъзоси айни вақтда бошқа сиёсий партиянинг аъзоси бўла олмайди.
Сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларидан ташқари жамоат бирлашмаларининг фаолиятида уларнинг уставларида кўзда тутилган ҳолларда жамоа аъзолари: корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меҳнат жамоатлари, фуқароларнинг бирлашмалари иштирок этишлари мумкин.
Савол:
Касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи ҳақида маълумот берсангиз?
Д.Сафоева,
ўқитувчи
Жавоб:
“Ўзбекистон Республикасининг касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг 2-моддасига кўра, меҳнаткашлар, шунингдек олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётган шахслар ҳеч қандай тафовутсиз ўз хоҳишларига кўра ва олдиндан ижозат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмалари тузиш ҳуқуқига, шунингдек уставларга риоя этиш шарти билан касаба уюшмаларига кириш ҳуқуқига эгадирлар.
Меҳнаткашлар корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ва бошқа иш жойларидакасаба уюшмалари тузишга ҳақлидирлар.
Ишламайдиган пенсионерларнинг касаба уюшмаси аъзолигига кириш ёки ундан чиқиш тартиби касаба уюшмаларининг уставлари билан йўлга солиб борилади.
Касаба уюшмалари ихтиёрийлик асосида республика ва бошқа ҳудудий ҳамда тармоқ бирлашмалари тузишлари, шунингдек уларга киришлари мумкин.
Савол:
Қандай орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари деб эътироф этилади?
Н.Ваҳобов,
талаба
Жавоб:
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 8-моддасига асосан, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинлари (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, белгиланган намунадаги муҳрга эга бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиниши керак.
Савол:
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назорати қандай тартибда амалга оширилади?
М.Тошпўлатов,
пенсионер
Жавоб:
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 16-моддасига кўра, жамоатчилик назорати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш;
тегишли чоралар кўрилиши учун давлат органларига мурожаат этиш;
давлат органлари ваколатига кирувчи ва ижтимоий аҳамиятга молик масалалар бўйича сўровлар юбориш.
Жамоатчилик назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Жамоатчилик назорати оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин.
Давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жамоатчилик назоратини амалга оширишда кўмаклашиши ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг мурожаатлари юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши шарт.
Савол:
Яқин қариндошимизнинг вафот этди унинг ўлимини қайд эттирмоқчимиз лекин ФҲДЁ органлари анча узоқда жойлашганлиги сабабли ўлимни Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан ҳам ўлимни қайд этиш мумкинми?
У.Расулов,
фермер
Жавоб:
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” (янги таҳрирда) ги қонунининг 15-моддасига кўра, шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) белгиланган тартибда ўлимни қайд этиши мумкин.
Савол:
Хизмат сафарига кетаётганлим сабабли ойлик маошимни касбдошларим бири олиб қўйишлиги учун ишончнома бермоқчиман. Ушбу ишончномани фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ҳам тасдиқлаши мумкинми шу ҳақда маълумот берсангиз?
А.Турсунов,
банк ходими
Жавоб:
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 15-моддаси 2-қисмига биноан, шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек банклардан суммаларни олишга ишончномаларни белгиланган тартибда тасдиқлаши мумкин.
Савол:
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга қандай талаблар қўйилиши мумкин шу ҳақда маълумот берсангиз?
Ш.Муродов,
тадбиркор
“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 17-моддасига асосан, Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларда ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар, шунингдек суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас.
Савол:
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатларини муддатидан илгари қайси ҳолатларда тугатиш мумкин шу ҳақда маълумот берсангиз?
Ф.Қосимова,
ҳунарманд
Жавоб:
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 24-моддасига асосан, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади:
у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) умумқабул қилинган ахлоқ, одоб нормаларини қўпол равишда бузувчи, раис (оқсоқол) мақомини бадном қилувчи ва фуқаролар йиғини обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар ва ножўя ишлар содир этган, шунингдек ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаган тақдирда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан қарор қабул қилинганда;
у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
у суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
у соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
у вафот этганда.
Оталикни белгилаш тартиби
Савол:
Боланинг насл-насабини белгилаш қандай асосларга кўра белгиланади шу ҳақда маълумот берсангиз?
М.Узақов,
Фориш тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 60-моддасига асосан, боланинг шу онадан туғилганлиги (оналик) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органи томонидан тиббий муассасанинг ҳужжатларига кўра, бола тиббий муассасада туғилмаган ҳолда эса, бошқа далилларга асосан белгиланади.
Аёлнинг никоҳ тузилгандан кейин ёки эрининг ўлими, никоҳдан ажратилганлиги ёхуд никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги туфайли никоҳ тугаганидан сўнг уч юз кун ичида туғилган боласи никоҳда туғилган бола ҳисобланади.
Агар никоҳ тугаганидан кейин уч юз кун ичида бола туғилса ва бу даврда аёл янги никоҳга кирган бўлса, бола янги никоҳда туғилган ҳисобланади. Бундай ҳолларда собиқ эр ёки унинг ота-онаси боланинг насл-насаби хусусида низолашиш ҳуқуқига эга.
Савол:
Ота-онанинг аризаси бўйича боланинг насл-насабини белгилаш асослари ҳақида маълумот берсангиз?
К.Саидова,
Жиззах тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 61-моддасига асосан, Боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган шахснинг оталиги ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс ва онанинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органига биргаликда топширган аризасига биноан белгиланади.
Она вафот этганда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда онанинг қаердалигини аниқлаш имконияти бўлмаганда ёки у оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, оталик васийлик ва ҳомийлик органи билан келишилган ҳолда ўзини боланинг отаcи деб тан олаётган шахснинг аризасига биноан белгиланади.
Боланинг отаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, оталикни белгилаш тўғрисидаги аризани унинг номидан васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан унинг ҳомийси бериши мумкин.
Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза боланинг туғилганлигини қайд этиш вақтида, шунингдек бола туғилганлиги қайд этилгандан кейин ҳам берилиши мумкин. Агар оталикни белгилаш тўғрисида бола туғилгандан сўнг эр-хотин биргаликда ариза беришининг имкони бўлмай қолиши ёки мушкул бўлишини кўрсатувчи асослар мавжуд бўлса, туғилажак боланинг ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онаси шундай аризани она ҳомиладорлик вақтида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига беришга ҳақли.
Оталикни белгилаш рад этилганда, ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс суд тартибида шикоят қилиши мумкин.
Саволларга Фориш туман ФҲДЁ
бўлими мудираси Г.Шаҳарова жавоб берди.
Савол:
Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган билан қандай битимлар тузилади ва битимлар юзасидан кимлар жавобгар бўлади шу ҳақда маълумот берсангиз?
Р.Абдиев,
Зомин тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 29-моддаси иккинчи қисмига асосан олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган кичик ёшдаги болалар қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар:
1) майда маиший битимлар;
2) текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал тасдиқлашни ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар;
3) қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томонидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маблағларни тасарруф этиш борасидаги битимлар.
Кичик ёшдаги боланинг битимлари бўйича, шу жумладан ўзи мустақил тузган битимлар бўйича унинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васий, агар улар мажбуриятнинг бузилишида ўзларининг айблари йўқлигини исботлай олмасалар, мулкий жавобгар бўладилар. Ушбу шахслар қонунга мувофиқ кичик ёшдаги болалар етказган зарар учун ҳам жавобгар бўладилар.
Савол:
Вояга етмаган болалар мулкка эга бўлиши мумкинми? Умуман, бундай мулк бола учун нимага керак?
О.Нарзиев,
Зарбдор тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 93-моддасига кўра, вояга етмаган болалар қонунда белгиланган тартибда хусусий мулк эгаси бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Вояга етмаган болаларнинг қонунда белгиланган тартибда ҳадя, мерос тариқасида олган мол-мулки, шунингдек шахсий меҳнати ва тадбиркорлик фаолияти натижасида орттирган мол-мулки уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Вояга етмаганларнинг тадбиркорлик фаолиятига қўшган маблағи ва ундан орттирган даромади, агар бола билан ота-она ёки оиланинг бошқа аъзолари ўртасида бошқача тартибни белгиловчи шартнома бўлмаса, вояга етмаганларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Вояга етмаганларнинг шахсий фойдаланишидаги буюмлари (кийим-кечак, пойабзал, ишлаб чиқариш қуроллари, ўқув анжомлари ва бошқалар) уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Савол:
Менинг 16 ёшли ўғлим оилавий шароит туфайли тадбиркорлик билан билан шуғулланаяпти. Ўғлимни вояга етган деб топса бўладими. Бу қандай амалга оширилади, шу ҳақда маълумот берсангиз?
А.Болиев,
Жиззах тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28 моддасига асосан, ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.
Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд, бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг қарори билан амалга оширилади.
Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмансипация қилинган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар.
Саволларга Зомин туман 2-сон давлат
нотариал идораси нотариуси Одил Бахриддинов жавоб берди.
Савол:
Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган билан қандай битимлар тузилади ва битимлар юзасидан кимлар жавобгар бўлади шу ҳақда маълумот берсангиз?
Р.Абдиев,
Зомин тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 29-моддаси иккинчи қисмига асосан олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган кичик ёшдаги болалар қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар:
1) майда маиший битимлар;
2) текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал тасдиқлашни ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар;
3) қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томонидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маблағларни тасарруф этиш борасидаги битимлар.
Кичик ёшдаги боланинг битимлари бўйича, шу жумладан ўзи мустақил тузган битимлар бўйича унинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васий, агар улар мажбуриятнинг бузилишида ўзларининг айблари йўқлигини исботлай олмасалар, мулкий жавобгар бўладилар. Ушбу шахслар қонунга мувофиқ кичик ёшдаги болалар етказган зарар учун ҳам жавобгар бўладилар.
Савол:
Вояга етмаган болалар мулкка эга бўлиши мумкинми? Умуман, бундай мулк бола учун нимага керак?
О.Нарзиев,
Зарбдор тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 93-моддасига кўра, вояга етмаган болалар қонунда белгиланган тартибда хусусий мулк эгаси бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Вояга етмаган болаларнинг қонунда белгиланган тартибда ҳадя, мерос тариқасида олган мол-мулки, шунингдек шахсий меҳнати ва тадбиркорлик фаолияти натижасида орттирган мол-мулки уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Вояга етмаганларнинг тадбиркорлик фаолиятига қўшган маблағи ва ундан орттирган даромади, агар бола билан ота-она ёки оиланинг бошқа аъзолари ўртасида бошқача тартибни белгиловчи шартнома бўлмаса, вояга етмаганларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Вояга етмаганларнинг шахсий фойдаланишидаги буюмлари (кийим-кечак, пойабзал, ишлаб чиқариш қуроллари, ўқув анжомлари ва бошқалар) уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Савол:
Менинг 16 ёшли ўғлим оилавий шароит туфайли тадбиркорлик билан билан шуғулланаяпти. Ўғлимни вояга етган деб топса бўладими. Бу қандай амалга оширилади, шу ҳақда маълумот берсангиз?
А.Болиев,
Жиззах тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28 моддасига асосан, ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.
Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд, бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг қарори билан амалга оширилади.
Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмансипация қилинган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар.
Саволларга Зомин туман 2-сон давлат
нотариал идораси нотариуси Одил Бахриддинов жавоб берди.
Оталикни белгилаш тартиби
Савол:
Боланинг насл-насабини белгилаш қандай асосларга кўра белгиланади шу ҳақда маълумот берсангиз?
М.Узақов,
Фориш тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 60-моддасига асосан, боланинг шу онадан туғилганлиги (оналик) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органи томонидан тиббий муассасанинг ҳужжатларига кўра, бола тиббий муассасада туғилмаган ҳолда эса, бошқа далилларга асосан белгиланади.
Аёлнинг никоҳ тузилгандан кейин ёки эрининг ўлими, никоҳдан ажратилганлиги ёхуд никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги туфайли никоҳ тугаганидан сўнг уч юз кун ичида туғилган боласи никоҳда туғилган бола ҳисобланади.
Агар никоҳ тугаганидан кейин уч юз кун ичида бола туғилса ва бу даврда аёл янги никоҳга кирган бўлса, бола янги никоҳда туғилган ҳисобланади. Бундай ҳолларда собиқ эр ёки унинг ота-онаси боланинг насл-насаби хусусида низолашиш ҳуқуқига эга.
Савол:
Ота-онанинг аризаси бўйича боланинг насл-насабини белгилаш асослари ҳақида маълумот берсангиз?
К.Саидова,
Жиззах тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 61-моддасига асосан, Боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган шахснинг оталиги ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс ва онанинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органига биргаликда топширган аризасига биноан белгиланади.
Она вафот этганда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда онанинг қаердалигини аниқлаш имконияти бўлмаганда ёки у оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, оталик васийлик ва ҳомийлик органи билан келишилган ҳолда ўзини боланинг отаcи деб тан олаётган шахснинг аризасига биноан белгиланади.
Боланинг отаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, оталикни белгилаш тўғрисидаги аризани унинг номидан васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан унинг ҳомийси бериши мумкин.
Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза боланинг туғилганлигини қайд этиш вақтида, шунингдек бола туғилганлиги қайд этилгандан кейин ҳам берилиши мумкин. Агар оталикни белгилаш тўғрисида бола туғилгандан сўнг эр-хотин биргаликда ариза беришининг имкони бўлмай қолиши ёки мушкул бўлишини кўрсатувчи асослар мавжуд бўлса, туғилажак боланинг ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онаси шундай аризани она ҳомиладорлик вақтида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига беришга ҳақли.
Оталикни белгилаш рад этилганда, ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс суд тартибида шикоят қилиши мумкин.
Саволларга Фориш туман ФҲДЁ
бўлими мудираси Г.Шаҳарова жавоб берди.
Тадбиркор бўлмоқчиман.
Бунинг учун..."
— Мен 5 000 000 сўм устав фонди билан Тошкент шаҳрида корхона ташкил қилмоқчиман. Бунинг учун қаерга учрашим ва қандай ҳужжатлар тақдим қилишим керак бўлади?
А.РАСУЛОВ, Тошкент шаҳри
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорлари билан тасдиқланган Низомларга асосан Сиз корхонангиз жойлашган туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишингиз лозим.
- ариза;
- давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси;
- давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати;
- корхона номини марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль;
- икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари.
— Тадбиркорлик субъектларининг почта манзили ўзгарган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказиладими ва давлат божи тўланадими?
С. АЛИМАРДОНОВ, Наманган вилояти
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорлари билан тасдиқланган Низомларга асосан тадбиркорлик субъектининг почта манзили ўзгарган тақдирда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи орган ёзма равишда хабардор қилинади ва бунда давлат божи ундирилмайди.
— Тадбиркорлик субъектини ихтиёрий тугатиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан амалга оширилади?
П. САТТОРОВ, Тахиатош шаҳри
— Тадбиркорлик субъектини ихтиёрий тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли Қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида"ги Низом билан тартибга солинади.
Саволларга Адлия вазирлиги
масъул ходими Миродил МАҲМУДОВ
жавоб берди.
Қ.Алламуродов, фермер.
— Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатларидир ва улар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари қонунлар деб аталса, Президент фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқ ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари деганда эса Конституциямиз, қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқ ва қарорлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари тушунилади.
Қайд этилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ваколат доирасидан келиб чиқиб ва ҳужжатнинг турига қараб Олий Мажлис палаталари, Президент, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки мансабдор шахсларига қабул қилиш ҳуқуқи берилган.
Умуман олганда, қонун ҳужжатлари “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. Хабарингиз бор, ўтган давр мобайнида қонун ижодкорлиги жараёни кенгайиб, мураккаблашди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сифатига нисбатан талаблар сезиларли даражада ошди. Шу маънода 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган парламент палаталарининг қўшма мажлисида Президентимиз томонидан эълон қилинган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепсиясида ушбу қонуннинг янги таҳриририни қабул қилиш лозимлиги алоҳида қайд этилган эди. Концепцияда билдирилган таклифлардан келиб чиққан ҳолда, ушбу қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.
—Янги таҳрирдаги“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг аввалгисидан қандай асосий фарқлари мавжуд?
Л.Хўжаев, талаба
— Ушбу қонунда нормалар аниқ ва батафсил ёритилган ҳамда кенгроқ қамраб олингани билан аҳамиятга молик. Шу билан бирга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбатини аниқлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш тартиби ҳамда уларнинг мазмунига қўйиладиган асосий талабларни белгилаш, шунингдек, уларнинг ижроси ташкил этилишини таъминлаш кабилар ушбу қонуннинг асосий вазифаларига киритилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон адлия вазири ҳар йили Олий Мажлис Сенатига давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятидаги қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот бериши, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаб қўйилди.
Шунингдек, мазкур қонун юқоридагиларга ўхшаган, бугунги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда қатор янги моддалар билан ҳам тўлдирилди.
— Қонун ҳужжатлари қабул қилингунга қадар текшириладими, бу жараён кимлар томонидан ва қандай амалга оширилади?
С.Саломов, тадбиркор
— Албатта, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. Яъни, ҳуқуқий экспертиза давомида ҳужжат лойиҳасининг нафақат Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларига, балки қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлиги ҳам текширилади.
Ҳуқуқий экспертиза ҳужжат ишлаб чиқувчининг ёки қабул қилувчи органнинг юридик хизмати, шунингдек, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин. Адлия вазирлиги ҳуқуқий экспертизани бошқа турдаги экспертизалар ўтказилганидан кейин амалга оширади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига юклатилган.
— Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатилиб турилиши ёки тугатилиши мумкинми? Бу қандай ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.
Ф.Имомов, банк ходими
— Мазкур саволга жавоб қонуннинг 35-моддасида аниқ ва лўнда кўрсатиб ўтилган. Ушбу моддага кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг қисмининг амал қилиши уни қабул қилган орган ёхуд унинг юқори турувчи органи томонидан муайян муддатга ёки муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги низомнинг 18- ва 20-бандлариҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 14 февралда 1905-сон билан рўйхатга олинган “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари”нинг 94-бандига мувофиқ Ўзбекистон Адлия вазирлиги низоли масалалар келиб чиққанда, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллаш билан боғлиқ бўлган янги ҳолатлар аниқланганда, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши тўғрисидаги талаблар бажарилмаган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга ҳақли.
Саволларга Адлия вазирлиги
масъул ходими Б.Худойқулов жавоб берди.
Тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамияти
Савол: Оила қуришда тиббий кўрик қандай аҳамиятга эга, шу ҳақда тушунча берсангиз?
С.Анварова, Пахтакор тумани
Жавоб: Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек тиббий-ирсий ҳамда оилани режалаштириш масалалари бўйича маслаҳат бериш никоҳланувчи шахсларнинг розилиги билан соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида” ги 365-сонли қарори асосида амалга оширилади. Инсонларнинг соғлиги унинг бугунги куни ва келажак авлодларнинг баркамоллиги жамиятимизнинг энг катта бойлигидур, шунинг учун давлатимиз фуқароларнинг соғлигини сақлаш ва уни мустаҳкамлаш вазифасини ўз зиммасига олган. Тиббий кўрикдан ўтказишдан мақсад тиббий-ирсий касалликлардан келажак авлодни асрашдан иборатдир.
Савол: Никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан қандай касалликлар бўйича ўтишади, шу ҳақда маълумот берсангиз?
М.Абдуллаева, Дўстлик тумани
Жавоб: Никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида” ги 365-сонли қарорига асосан 5 касаллик бўйича яьни;
1.Психик, 2.Наркологик, 3. Таносил касалликлари, 4.Сил, 5.ОИБ/СПИД касалликлари бўйича тиббий кўрикдан ўтадилар.
Саволларга Пахтакор туман ФҲДЁ
бўлими мудираси М.Ўразалиева жавоб берди
Никоҳ шартномаси
Савол:
Мен 2013 йил март ойида туман ФҲДЁ бўлими томонидан никоҳдан ўтганман. Эндиликда никоҳ шартномасини тузсам бўладими. Никоҳ шартномаси қандай тузилади шу ҳақида маълумот берсангиз?
О.Турдиев, Дўстлик тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 30-моддасига асосан никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин.
Никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради.
Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.
Савол:
Мен турмуш ўртоғим билан никоҳ шартномасини тузган эдим. Ушбу шартномани баъзи сабабларга кўра бекор қимоқчиман. Мазкур шартнома бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкинми?
Ж.Қосимов, Фориш тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 32-моддасига асосан никоҳ шартномаси эр-хотиннинг келишуви билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Никоҳ шартномаси қандай шаклда тузилган бўлса, унинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши ҳам шундай шаклда амалга оширилади.
Никоҳ шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Никоҳ шартномаси эр-хотиндан бирининг талаби билан қонунда белгиланган асослар ва тартибда суднинг ҳал қилув қарори билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Никоҳ тугатилган пайтдан бошлаб никоҳ шартномасининг амал қилиши ҳам тугайди.
Саволларга Дўстлик туман ФҲДЁ
бўлими мудираси Ш.Муллабоева жавоб берди.
Фаолиятни текшириш беш йилда бир марта
—“Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамияти нимада?
— Мазкур Қонун хусусий мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, микромолиявий ташкилотлар каби молиявий институтларни ташкил этишнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлиб, ушбу Қонун хусусий банклар ва молия институтлари фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиши, уларнинг фаолияти кафолатларини таъминлаши, молиявий хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириши, бу соҳада рақобатни кучайтириши, шунингдек, халқаро стандартларга мос бўлган банк-молия инфратузилмасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Хусусий банк ва молия институтларига устав фондида муассислар бўлган жисмоний шахсларнинг улуши камида эллик фоизни ташкил этиши лозим бўлган банклар ва бошқа кредит, суғурта ташкилотлари, шунингдек, фақат молиявий хизматлар кўрсатувчи ўзга юридик шахслар киради.
Хусусий банк ва молия институтлари, шунингдек, улар муассисларининг (иштирокчиларининг) мулк ҳуқуқи дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари хусусий банк ва молия институтларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини текшириш қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан режали тартибда кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилиши мумкин.
Ойбек ҲАКИМОВ,
Адлия вазирлиги бошқарма
бошлиғи ўринбосари
Савол: Мен бир йил оғир касалликка чалинган вақтимда яқин қариндошим йўқлиги сабабли қўшним менга ҳар куни аҳволимдан хабар олиб турди. Ҳозирда соғайганман менга ёрдам берган қўшнимга уйимни ҳадя қилмоқчиман. Ҳадя шартномаси ҳақида маълумот берсангиз?
Б.Солиев,
Пахтакор тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 502-моддасига асосан Ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ё бериш мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини олади.
Бирон-бир шахсга ашёни ёки мулк ҳуқуқини текинга беришни ёки бирон-бир шахсни мулкий мажбуриятдан озод этишни ваъда қилиш (ҳадя этишни ваъда қилиш), агар ваъда тегишли шаклда берилган бўлса ва келажакда аниқ шахсга ашё ёки мулкий ҳуқуқни текинга бериш ёки уни мулкий мажбуриятдан озод қилиш мақсади аниқ кўриниб турган бўлса, ҳадя шартномаси деб тан олинади.
Ашё, мулк ҳуқуқи ёки мулкий мажбуриятдан озод қилиш шаклида ҳадя нарсасини аниқ кўрсатмасдан ўзининг мол-мулкини ёки мол-мулкнинг бир қисмини ҳадя этишни ваъда қилиш ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Савол: Менга танишим автомошина ҳадя қилмоқчи ўзимнинг автомошинам борлиги сабабли, танишимга ҳадя қилмоқчи бўлган автомошинасини қабул қилишни рад этмоқчиман. Ҳадяни рад этса бўладими, шу ҳақда маълумот берсангиз?
Ж.Хидиров,
Зомин тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 503-моддасига асосан Ҳадя олувчи ўзига ҳадя топширилгунга қадар истаган вақтида уни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолда ҳадя шартномаси бекор қилинган ҳисобланади.
Агар ҳадя шартномаси ёзма шаклда тузилган бўлса, ҳадяни рад этиш ҳам ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Агар ҳадя шартномаси рўйхатдан ўтказилган бўлса, ҳадяни қабул қилишни рад этиш ҳам давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Агар ҳадя шартномаси ёзма шаклда тузилган бўлса, ҳадя қилувчи ҳадя олувчидан ҳадяни олишни рад этиши оқибатида етказилган ҳақиқий зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Савол: Мен танишимга автомошина ҳадя қилган эдим, лекин танишим автомошинани яроқсиз аҳволга келтирмоқда. Мен ҳадя шартномасини бекор қилсам бўладими. Шу ҳақда маълумот берсангиз?
П.Азизов,
Бахмал тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 507-моддасига асосан ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.
Саволларга Пахтакор туман нотариал
Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш
Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кираётган шахслар қайси ҳужжатларни топширади?
Ўриндошлик асосида бошқа ишга кираётган шахслар паспортни ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ва меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган шакл бўйича маълумотномани тақдим этади.
Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинадими?
Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди.
Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш учун асосий иш жойидан бериладиган маълумотнома ҳамда ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотнома шакллари тасдиқланганми?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2012 йил 29 декабрда 77-сон “Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш учун асосий иш жойидан бериладиган маълумотнома ҳамда ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотнома шаклларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи билан тасдиқланиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган (рўйхат рақами 2417, 2013 йил 29 январь).
Ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишларга қайси ишлар киради?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишларга қуйидаги ишлар киради:
1.Илмий фаолиятни ёки ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш, агар бундай фаолият асосий иш жойи бўйича бажариладиган иш ҳисобланмаса.
2. Фан, адабиёт ва санъат асарлари яратиш.
3. Ходим томонидан, асосий ишдан ташқари, ўша ташкилотнинг ўзида штат лавозимини эгалламасдан бошқа ишни бажариш, шу жумладан:
умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқитувчилари томонидан кабинетларга, лабораторияларга мудирлик қилиш бўйича вазифаларни бажариш, тўгаракларга раҳбарлик қилиш, шунингдек улар томонидан белгиланган юкламадан ортиқ ўқув-тарбиявий ишларни бажариш;
ишнинг ушбу тури бўйича иш вақти нормал давом этишининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда меҳнатга соатбай ҳақ тўланадиган педагогик иш;
таълим муассасалари раҳбарларининг ўқитувчи лавозими бўйича йиллик иш режасида (иш вақти нормаси билан) назарда тутилган жами иш вақтининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда ўқитувчилик иши;
ташкилотлар муҳандис-техник ходимларининг талабалар ва ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш таълими ва амалиётига раҳбарлик қилиш бўйича иши;
тиббиёт ходимларининг белгиланган вақт нормасидан ортиқча навбатчилик қилиши;
Ҳукумат қарорлари билан ходимнинг иш ҳақига устамалар белгиланган вазифаларни бажариш.
4. Муаллифлик гонорари шаклида ҳақ тўланадиган адабий иш, шу жумладан алоҳида асарларни таҳрир, таржима қилиш ва уларга тақриз ёзиш бўйича ишлар.
5. Меҳнатга бир марта ҳақ тўланган ҳолда техник, тиббий, бухгалтерия, ҳуқуқий ва бошқа экспертиза (маслаҳат бериш).
6. Умумтаълим мактаблари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ўқитувчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари усталари, мактабгача таълим муассасаларининг педагог ходимлари, таълим муассасалари концертмейстерлари ва аккомпаниаторларининг айнан бир таълим муассасасидаги ўқув юкламасининг белгиланган нормасидан ортиқча иши.
7. Соғлиқни сақлаш муассасаларида ойига 24 соатдан ортиқ бўлмаган ҳажмда, меҳнатга бир марта ёки соатбай ҳақ тўланган ҳолда, тиббиёт маслаҳатчилари вазифаларини бажариш.
8. Илмий-тадқиқот муассасаларида ва олий таълим муассасаларида ушбу таълим муассасалари штатида турмаган илмий ходимлар томонидан катта илмий ходимларга – изланувчиларга раҳбарлик қилиш.
9. Ходим томонидан сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва жамоат бирлашмалари марказий ва ҳудудий органларининг сайлаб қўйиладиган лавозимларида раҳбар ходим, Кузатувчи кенгаш ёки Директорлар (бошқарувчилар) кенгаши раиси ёки аъзоси, Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида қўмитани бошқарувчи, ишончли бошқарувчи ёки ташкилотда давлатнинг ишончли вакили сифатида бажариладиган иш.
10. Жамоатчилик асосида бажариладиган ишлар.
Саволларга Адлия вазирлиги
бошқарма бош маслаҳатчиси
Хуршид Умаров жавоб берди.
Хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этиш ва тугатиш
Тошкент шаҳрида хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этганимга бир йил бўлди. Аммо, ҳозирги кунга қадар корхона устав фондини тўлиқ шакллантиришга имкон бўлмади. Менга уни шакллантириш учун қўшимча муддат керак. Бундай вазиятда мен кимга мурожаат қилишим керак?
Х.Дониёров, Навоий шаҳри
Сиз бундай ҳолларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги корхоналарни тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссияга мурожаат қилишингиз лозим. Махсус комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида”ги 327-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.7-бандига кўрақонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар бўйича — устав жамғармасини шакллантириш учун қўшимча муддат берилади ва назорат қилиб борилади.
Биз корхонамизни ихтиёрий тугатмоқчимиз. Тугатиш жараёнида корхонани қайта тиклашимиз мумкинми?
Б.Ахмедов, Бухоро вилояти
Албатта тиклашингиз мумкин, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги “Тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тўхтатиш ва ихтиёрий тугатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–630-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандига кўра, корхона муассислари (қатнашчилари), тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс тугатишнинг исталган босқичида фаолиятини тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Биз янги корхона ташкил этдик. Аммо, айрим сабабларга кўра фаолиятимизни йўлга қўя олмадик. Шу сабабли, корхонани тугатишга қарор қилдик. Корхонани қандай тугатишимиз мумкин?
И.Турсунов, Тошкент шаҳри
Корхоналарни ихтиёрий тугатиш тартиби қонунчилик билан тартибга солинган, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги “Тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тўхтатиш ва ихтиёрий тугатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–630-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига кўра, корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг муассислари (қатнашчилари) томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади. Қарорда қуйидагилар кўрсатилади, яъни тугатувчи — тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс (паспорти маълумотлари) ҳамда мўлжалланаётган тугатиш муддати кўрсатилиши лозим. Мазкур қарор қабул қилингандан сўнг Сиз рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилишингиз лозим бўлади.
Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходими
М.Дарбишев жавоб берди.
Риэлторлик фаолияти тўғрисида
Савол: Риэлторлик фаолияти тўғрисида кўп эшитганман. Бу қандай фаолият. Ушбу фаолият қандай қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади?
У.Камолов, Тошкент вилояти
Жавоб:Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.
Риэлторлик фаолияти риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан бериладиган риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширилади.
Риэлторлик фаолият Ўзбекистон Республикасининг “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом ва ушбу фаолиятга оид бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Савол:Риэлторлик хизматларига нималар киради. Мен жисмоний шахс сифатида риэлторлик фаолияти билан шуғулланишим мумкинми?
Р.Султонов, Самарқанд вилояти
Жавоб:“Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга кўра риэлторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади:
кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. Бунда жисмоний шахсга — риэлторга лицензия фақат кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига берилади.
Савол:Риэлторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Қ.Азизов. Наманган вилояти
Жавоб:Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга кўра Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Юридик шахс учун:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари;
лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган риэлторлик хизматларининг тури (турлари);
б) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳамда рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан биргаликда уставнинг нусхалари;
в) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;
г) асосий иш жойи бўйича штатдаги риэлторларни ишга қабул қилиш тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси ва буйруқларнинг юридик шахс муҳри билан тасдиқланган нусхалари;
д) лицензия талабгори штатида турган ходимларнинг риэлторлар малака сертификатларининг юридик шахс муҳри билан тасдиқланган нусхалари;
е) риэлторлик фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда устав капиталининг тўлиқ шакллантирилганлигидан далолат берадиган ҳужжат нусхаси. Бунда риэлторлик хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган мол-мулкни киритиш ҳисобига устав капиталини пулсиз шаклда қисман ёки тўлиқ шакллантиришга йўл қўйилади;
ж) кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидалари нусхаси.
Жисмоний шахс учун:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
фамилияси, исми, отасининг исми, паспортининг маълумотлари;
лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган риэлторлик хизматнинг тури;
б) якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;
д) риэлтор малака сертификатининг нусхаси;
Савол:Мен фаолият кўрсатаётган риэлторлик ташкилоти кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш хизматларини кўрсатиш учун лицензия олмоқчи. Бунинг учун қанча миқдорда устав капиталига эга бўлиши керак?
С.Нодирова, Тошкент шаҳри
Жавоб:Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомда риэлторлик фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун талаб этиладиган устав капиталининг миқдори кўрсатилган. Унга кўра, кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатадиган риэлторлик ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 бараварига тенг миқдорда, кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш чоғида воситачилик қиладиган риэлторлик ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 500 бараварига тенг миқдорда, кўчмас мулк объектларини ишончли бошқаришни амалга оширадиган риэлторлик ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1000 бараварига тенг миқдорда, кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар савдосини ташкил этадиган риэлторлик ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3000 бараварига тенг миқдорда устав капиталига эга бўлиши керак.
Риэлторлик хизматларининг бир неча турларини амалга оширмоқчи бўлган лицензия талабгори риэлторлик хизматларининг устав капиталини максимал миқдорда шакллантириш назарда тутилган тури бўйича шакллантирилган устав капиталига эга бўлиши керак.
Савол:Риэлторлик фаолияти билан шуғулланиш тўғрисида менинг номимга берилган лицензия йўқолиб қолди. Уни қайта тиклаш мумкинми?
А.Жалилов, Навоий вилояти
Жавоб: Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензия талабгори аризасига кўра дубликат берилади. Лицензия дубликатларини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Саволларга Адлия вазирлиги
Ташкилий-назорат ва таҳлил
бошқармаси бош маслаҳатчиси
Жасур АСАДОВ жавоб берди.
Савол: Мен автомошина ижарага олиб, ҳайдовчилик қилмоқчиман. Менга ижарага олиш тартибини тушунтирсангиз?
Я.Завқиев, Зомин тумани
Жавоб:Автомашинани ижарага олишда Ижара шартномаси тузилади.
Ижара шартномаси ёзма шаклда тузилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нотариал тартибда тасдиқланади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Савол: Мен автомошинани ижарага олиб ҳайдовчилик билан шуғулланар эдим, бахтсиз ходиса туфайли автомошинани уриб олдим етказилган зарарни ижарага берувчи тўлайдими ёки ижарага олувчи томонидан тўланадими?
А.Мелиев, Ғаллаорол тумани
Жавоб: Ижарага берилган транспорт воситаси ҳалокатга учраган ёки шикастланганда, ижарага берувчи транспорт воситасининг қонун ёки шартномага мувофиқ ижарага олувчи жавобгар бўладиган ҳолатларда ҳалокатга учраганини ёки шикастланганлигини исбот қилса, ижарага олувчи етказилган зарарни ижарага берувчига тўлаши шарт. Бундай ҳолат ижара шартномасида етказилган зарарни ижарага олувчи тўлашлиги назарда тутилган бўлса, унда ижарага берувчи томонидан тўланади.
Савол: Мен автомошинани 3 йилга ижарага олган эдим, ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилсам бўладими?
К.Олимов, Фориш тумани
Жавоб: Ижара шартномаси шартларининг ўзгартирилишига, унинг бекор қилинишига ва тўхтатилишига томонларнинг келишуви билан йўл қўйилади.
Ижарага берувчи ижарага олувчини ёзма равишда огоҳлантирганидан ва унга ўз мажбуриятларини бажариш учун имконият берганидан кейингина шартнома муддатидан олдин бекор қилинишини талаб қилишга ҳақли.
Томонларнинг бири шартнома шартларини бузган тақдирда иккинчисининг талабига кўра ижара шартномаси тегишли суднинг қарори билан бекор қилиниши мумкин.
Ижарачи ногирон бўлиб қолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган ҳолларда шартноманинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда тўхтатилади. Бундай ҳолларда ижарачининг оила аъзоларидан бири ижара шартномаси тузишда устун ҳуқуққа эга бўлади. Ижарачи содир этган жинояти учун келгусида шартномани бажара олишига имкон бўлмайдиган усулда жазоланган ҳолларда ҳам ижара шартномаси тўхтатилади.
Саволларга Жиззах вилоят Зомин тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Б.Бердиёров жавоб берди.
— Айтинг-чи, чет эл фуқароси Ўзбекистон фуқароси билан қандай тартибда никоҳдан ўтиши мумкин?
Гулноза ТУРДИЕВА,
Тошкент шаҳри
— Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар оилавий муносабатларда мамлакатимиз фуқаролари билан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканликлари Оила кодексининг 234-моддасида ўз аксини топган.
Никоҳ тузиш тартиби ва уни расмийлаштириш учун белгиланган шартлар республикамиз фуқаролари билан бир қаторда чет элликлар учун ҳам тааллуқлидир. Шунга кўра, Оила кодексининг 13-17-моддаларида белгиланган нормаларга зид ва никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлса, никоҳни қайд этишга йўл қўйилмайди. Масалан, агар чет эл фуқароси никоҳ ёшига етмаган бўлса, Ўзбекистон фуқароси билан никоҳ муносабатларига киришишига йўл қўйилмайди. Ёки чет эл фуқаросининг ўз Ватанида кўп никоҳлилик тақиқланмаган ва у бошқа никоҳда бўла туриб, Ўзбекистон фуқароси билан оила қуриш истагида бўлса, амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ бундай никоҳга рухсат этилмайди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон фуқароси билан чет эл фуқароси ўртасида никоҳ тузишга монелик қилувчи ҳолатлар йўқлиги ФҲДЁ органи ходимлари томонидан аниқланади ва буни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилиб олинади.
Никоҳ шахсан никоҳга кирувчиларнинг иштирокида, улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органга ариза берган кундан бошлаб бир ой ўтгандан кейин тузилади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш учун берилган йўлланмалар ФҲДЁ органларида никоҳ тузиш тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида қайд этилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан никоҳланаётган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзларининг вақтинча яшаш жойида тиббий кўрикдан ўтадилар.
Яна бир муҳим ҳолат, МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ва Ўзбекистон Республикасининг хорижда яшовчи фуқароларининг никоҳини қайд этишда агар ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.
Саволга Адлия вазирлиги масъул ходими
Заҳро Каримова жавоб берди.
Адвокатура соҳаси бўйича
Ким адвокат бўлиши мумкин?
“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига мувофиқ олий юридик маълумотга эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси адвокат бўлиши мумкин.
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ким томонидан берилади?
Адвокатлар палатаси нима ва у қандай принцип асосида фаолият юритади?
Адвокатлар палатаси Ўзбекистон Республикаси барча адвокатларининг мажбурий аъзолигига асосланган нотижорат ташкилотидир.
Адвокатлар палатаси ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий бошқармалари билан биргаликда адвокатуранинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади.
Адвокатлар палатаси адвокатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи асосида фаолият кўрсатади.
Қандай адвокатлик тузилмалари давлат рўйхатидан ўтказилади?
Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари давлат рўйхатидан ўтказилади.
Рўйхатдан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Адвокатлик бюроси нима?
Адвокатлик сири нима?
Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари қандай мақсадда ташкил этилади?
Зарур билимлар ва касбий малакаларга эга бўлган шахсларга лицензиялар бериш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, адвокат қасамёдини қабул қилиш мақсадида, шунингдек адвокатларга нисбатан интизомий иш юритишни олиб бориш учун Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузурида малака комиссиялари тузилади.
Қандай ҳолатларда адвокат мақоми тўхтатиб турилиши мумкин?
адвокат адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга сайланганда ёки тайинланганда – иш даврига;
адвокат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилганда – бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарор суд томонидан бекор қилингунига қадар бўлган даврга;
адвокат ҳарбий хизматга чақирилганда – ҳарбий хизматни ўташ даврига;
суд томонидан адвокатга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинганда, агар суднинг мазкур қарори ушбу Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлмаса, – тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари суд томонидан бекор қилингунига қадар ёки ўзгартирилгунига қадар бўлган даврга;
ушбу Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганда – лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган даврга;
адвокатлик тузилмаси тугатилганда ёки адвокат ундан чиққанида – адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган даврга.
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш қандай амалга оширилади?
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
адвокат жиноий жавобгарликка тортилганда, у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар;
адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги аниқланганда (малака комиссиясининг қарорига асосан);
адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармасининг ёки адлия органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган, шу жумладан адвокатнинг зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлари адвокат томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда (малака комиссиясининг қарорига асосан).
Адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этилганда унга нисбатан қандай чора кўрилади?
Бундай ҳолда унинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиш муддати адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг қарори билан тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги адвокатура соҳасида қандай ваколатларга эга?
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:
адвокатлик тузилмалари ва Адвокатлар палатасининг фаолиятига кўмаклашади;
адвокатура фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни ўрганади;
адвокатларнинг малакасини оширишга доир тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;
адвокатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек адвокатлик тузилмалари томонидан таъсис ҳужжатларига, уставда белгиланган фаолиятига, қайта рўйхатдан ўтиш ва тугатиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
адвокатлик гувоҳномасининг шаклини ва уни бериш тартибини тасдиқлайди;
ордер шаклини тасдиқлайди.
Нотариат соҳаси бўйича
Ким нотариус бўла олади?
“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига асосан, йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин.
Кимлар нотариус бўла олмайди?
Қуйидагилар нотариус бўла олмайди:
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс.
Нотариус стажёрини ишга қабул қилишда қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Стажёрни ишга қабул қилишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
ариза;
белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;
паспорт нусхаси;
таржимаи ҳол;
олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
меҳнат дафтарчаси, (биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно);
ўқиш (аввалги иш) жойидан тавсифнома.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари қандай мақсадда ташкил этилади ва уларнинг таркибига қўйилган талаблар?
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари стажировкадан ўтган шахслардан малака имтиҳонларини қабул қилиш мақсадида ташкил этилади.
Малака комиссиялари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаларининг қарорлари билан нотариуслар ҳамда адлия органларининг бошқа ходимлари орасидан тенг миқдорда тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Олий малака комиссияси нима учун тузилади?
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, нотариус қасамёдини қабул қилиш, малака комиссияларининг қарорлари устидан берилган апелляцияларни кўриб чиқиш, шунингдек малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун ўн бир кишидан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Олий малака комиссияси тузилади.
Қайси ҳолатларда нотариал ҳаракатлар ҳақида маълумотлар берилиши мумкин?
“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан нотариуснинг, нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахсларнинг, шунингдек амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлардан хизмат вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади.
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар) бу ҳаракатлар кимнинг номидан ёки кимнинг топшириғи билан амалга оширилган бўлса, ўша шахсларнинг ўзигагина берилиши мумкин.
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) суд, прокуратура, тергов органларининг талабига биноан улар юритаётган ишлар муносабати билан берилади. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади. Кўчмас мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш ва ижара ҳақининг миқдори тўғрисидаги, мерос ёки ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Васиятнома тўғрисидаги маълумотномалар васият қилувчининг вафотидан кейингина берилади. Битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) кредит бюросига унинг сўровига кўра тақдим этилади.
Нотариус, нотариус ёрдамчиси ва стажёри фаолиятида қандай чекловлар мавжуд?
Нотариус, нотариус ёрдамчиси ва стажёри:
илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари, тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланишга;
шартномалар тузишда воситачилик хизмати кўрсатишга ҳақли эмас.
Нотариус лавозимини таъсис этиш ва тугатиш тартиби?
Нотариус лавозими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан таъсис этилади ва тугатилади.
Муайян ҳудуддаги (нотариал округдаги) нотариуслар лавозимларининг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатиладиган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Нотариал округдаги нотариус лавозимига тайинлаш Олий малака комиссияси малака имтиҳонини топширган шахслар орасида ўтказадиган танлов асосида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Нотариус билан меҳнат шартномасини бекор қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Нотариуслар амалга оширадиган нотариал ҳаракатлар?
“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 -моддасига асосан,нотариуслар қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:
1) битимларни тасдиқлайди;
2) васиятномаларни тасдиқлайди;
3) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар беради;
4) мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди ва тақиқни бекор қилади;
5) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беради;
6) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;
7) ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди;
8) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;
9) ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;
10) кўчмас мулк очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома беради;
11) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;
12) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;
13) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;
14) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;
15) жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топширади;
16) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;
17) ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олади;
18) пул тўлаш учун чекларни тақдим этади ва чеклар бўйича пул тўланмаганлигини тасдиқлайди;
19) ижро хатларини ёзади;
20) векселларнинг протестларини амалга оширади;
21) денгиз протестларини амалга оширади;
22) нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини ҳамда реестрлардан кўчирмаларни беради.
Нотариуслар қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жойи?
Нотариал ҳаракатлар нотариал идораларнинг биноларида амалга оширилади.
Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмайдиган айрим ҳолларда нотариал ҳаракатлар мазкур фуқаро турган жойда амалга оширилиши мумкин.
Қонун ҳужжатларида нотариал ҳаракатлар нотариал идораларнинг биноларидан ташқарида амалга ошириладиган бошқа ҳоллар ҳам назарда тутилиши мумкин.
ФҲДЁ соҳаси бўйича
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органлар?
Фуқаролик ҳолати далолатномалари туман ва шаҳарларда ФҲДЁ органларида қайд этилади, шаҳарча, қишлоқ ва овулларда эса, ўлим – фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) томонидан ҳам қайд этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномалари консул томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қайд этилади.
Туғилишни қайд этиш тартиби?
Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги ФҲДЁ органида амалга оширилиши лозим.
Ота-онанинг истагига кўра ФҲДЁ органи боланинг туғилганлигини қайд этишни тантанали вазиятда ўтказиши мумкин.
Туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида берилиши зарур.
Бола туғилганлиги тўғрисидаги ариза ота-онаси ёки улардан бири, алоҳида ҳолларда эса қариндошлари, қўшнилари, тиббиёт муассасалари маъмурияти, ички ишлар ёки васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан берилиши мумкин.
Белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги туғилганликнинг қайд этилишига тўсқинлик қила олмайди. Бундай ҳолларда заруратга қараб, ФҲДЁ органи туғилиш ҳақидаги ҳужжатга қўшимча равишда бошқа ҳужжатлар талаб қилиши мумкин.
Никоҳ тузиш қандай тартибда амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасига асосан, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида никоҳ ёши ва уни қисқартириш асослари?
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига асосан, никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланади.
Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.
Никоҳ тузишга қандай ҳолатлар монелик қилиши мумкин?
Оила кодексининг 16-моддасига асосан никоҳ тузишга:
лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.
Никоҳ шартномаси нима ва қачондан бошлаб кучга киради?
Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.
Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин.
Никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради.
Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.
Никоҳнинг тугатилиш асослари?
Эр-хотиндан бирининг вафоти ёки суд улардан бирини вафот этган деб эълон қилиши оқибатида никоҳ тугайди.
Никоҳ эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никоҳдан ажратиш йўли билан, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган эр ёки хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ тугатилиши мумкин.
Эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлганда ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш?
Вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажратишга ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ажратилади.
Эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш?
Агар эр-хотиндан бири:
суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади.
Ўлимни қайд этиш тартиби?
Ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойи ёки ўлим содир бўлган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Ўлимни қайд этиш тўғрисидаги ариза ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома берилган вақтдан бошлаб 3 кундан кечикмай берилиши керак.
Ўлимни қайд эттириш тўғрисида марҳумнинг қариндошлари ёки яқин кишилари, шунингдек тиббий муассаса маъмурияти мурожаат этишлари мумкин, улар ўлим тўғрисида тиббий гувоҳнома ва марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этадилар.
Ўлимни қайд этишда тақдим этилган тиббий гувоҳнома далолатнома ёзуви иккинчи нусхаси чап томонининг юқори қисмига қистириб қўйилади.
Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўлимини қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.
Чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўлимини қайд этиш марҳум яшаб турган ёки ўлим содир бўлган жойдаги консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.
Агар ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойидан бошқа округда амалга оширилса, у ҳолда ўлимни қайд этган консуллик муассасаси марҳум ҳисобда турган консуллик муассасасига унинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўлган санаси, шунингдек ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами ва ўлим қайд этилган сана кўрсатилган хабарнома юборади.
Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш
Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қанча миқдорда давлат божи тўланади?
– хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари;
– суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинглар) шаклидаги хўжалик бошқаруви органлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган ҳудудий (вилоятлар, вилоятлараро ва туманлараро) базалар ва бозорлар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Давлат божининг 20 фоизи Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига, қолган сумма тегишли равишда республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил қилинадиган акциядорлик жамиятларидан давлат божи олинмайди.
бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларидан давлат божи белгиланган миқдорнинг 20 фоизи миқдорида ундирилади.
Тадбиркорлик субъектларининг почта манзили ўзгарган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказиладими ва давлат божи тўланадими?
Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қандай ҳужжатлар тақдим қилиниши шарт?
– давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари – устав ёки таъсис шартномаси ва устав, оилавий корхона ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун – таъсис шартномаси ва устав, оилавий корхона тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса – фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун – фақат устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади;
– давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларидан ташқари);
– фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль (кейинги ўринларда – фирма номининг захирага олиниши тасдиғи);
– икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари.
Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказиш учун юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) бозорлар учун – бозор ташкил қилишга ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори;
б) хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун:
хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма ёки, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган ушбу юридик шахс фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, булар мавжуд бўлмаган тақдирда эса – муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган бошқа ҳужжат, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Хорижий муассис тўғрисида савдо реестридан кўчирмада ёки ушбу юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатда хорижий юридик шахснинг, у жойлашган жойнинг номи, хорижий юридик шахс номидан имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг маълумотлари мавжуд бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган кўчирма берилган пайтидан бошлаб бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс – Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўз паспортининг нусхасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси билан тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан тайёрланган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак;
кредит ташкилотлари учун – муассислардан ҳар бирининг корхона устав фондидаги улуши миқдоридан 30 фоизи киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (вақтинча жамғариладиган сўм ва валюта ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол-мулк олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкнинг олди-берди далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар.
в) деҳқон хўжаликлари (юридик шахслар) ҳамда фермер хўжаликлари учун – туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори нусхаси.
Юридик шахсларнининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қандай ҳужжатлар тақдим қилиниши шарт?
– ариза;
– тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
– номи ўзгарган тақдирда – давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва фирма номининг захирага олиниши тасдиғи, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек янги муҳр ва штампнинг икки нусхадаги эскизи;
– давлат божи белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақида банк тўлови ҳужжати;
– устав фондининг миқдори кўпайтирилган тақдирда – тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдорининг шакллантирилганлиги ҳақидаги ҳужжат, шунингдек масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун-иштирокчи ҳиссасининг тўлиқ киритилганлиги ҳақида жамият томонидан жамият иштирокчисига берилган гувоҳнома нусхаси ҳамда жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
– устав фонди камайтирилган тақдирда – уларга маълум бўлган барча кредиторлар устав фонди миқдори камайтирилиши ва унинг янги миқдори ҳақида ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қабул қилинган қарор ҳақида ахборот эълон қилинганлигининг тасдиғи (уларга маълум барча кредиторлар устав фонди миқдори камайтирилиши ва унинг янги миқдори ҳақида ёзма равишда хабардор этилган ва оммавий ахборот воситаларида қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда тақдим қилинади);
– улуш (ҳисса) ёки акция бошқага ўтган тақдирда – ушбу улуш (ҳисса) ёки акциянинг бошқага ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат ва шу кабилар);
– тадбиркорлик субъекти ажратиб чиқариш ва қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилган тақдирда – қайта ташкил этилаётган юридик шахсга маълум бўлган барча кредиторлар қайта ташкил қилиш ҳақида ёзма равишда хабардор этилганлигининг ва оммавий ахборот воситаларида ахборот эълон қилинганлигининг тасдиғи, қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлар ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган бўлиш баланси ёки топшириш далолатномаси, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, қўшиб олинаётган юридик шахснинг муҳр ва штампи.
Таъсис ҳужжатларига муассислар таркибига хорижий шахс кириши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма ёки, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган ушбу юридик шахс фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, булар мавжуд бўлмаган тақдирда эса – муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган бошқа ҳужжат, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Хорижий муассис тўғрисида савдо реестридан кўчирмада ёки ушбу юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатда хорижий юридик шахснинг, у жойлашган жойнинг номи, хорижий юридик шахс номидан имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг маълумотлари мавжуд бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган кўчирма берилган пайтидан бошлаб бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс – Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўз паспортининг нусхасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси билан тақдим этилиши керак.
Жавоб: Тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказиш ва таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ–357-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон Қарорлари билан тартибга солинади.
Қайси корхоналар хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар деб ҳисобланади, уларнинг мезонлари?
Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг фаолиятини қайси қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади?
Жавоб: Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг фаолиятини бевосита тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.1996 йилдаги ПФ–1652-сон Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд.
Тадбиркорлик субъекти реестрдан кўчирма олиш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозим ва ушбу реестрдан кўчирма қанча муддатда берилади?
Жавоб: Кўчирма тадбиркорлик субъекти юридик шахсларнинг давлат реестрида турган рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектининг хат билан мурожаат қилинади ва ушбу мурожаат олинган пайтдан бошлаб бир кун мобайнида берилади.
Тадбиркорлик субъекти ихтиёрий тартибда тугатилаётганда иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасида нималар акс эттирилган бўлиши лозим?
тугатувчи – тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс (паспорти маълумотлари);
мўлжалланаётган тугатиш муддати.
Ихтиёрий тартибда тугатилаётган корхоналарни тугатиш ва давлат реестридан чиқариш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
–бир ёки бир неча даврий босма нашрларда чиққан корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги эълонни;
– давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани;
– корхонанинг барча ҳисоб рақамлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномаларини;
– корхонанинг муҳр ва штампларини;
– ваколатли органнинг, агар мавжуд бўлса, чиқарилган қимматли қоғозларини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотномасини;
– агар мавжуд бўлса, барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхаларини;
– давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги маълумотномасини;
– тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Суд департаменти органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби;
– корхона ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этади.
Савол: Мен банкдан мол-мулкимни гаровга қўйиб кредит олган эдим. Шу сабабли мен кредитни тўла олмасам ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тартиби қандай амалга оширилади. Шу ҳақда маълумот берсангиз?
Жиззах шаҳридан О.Турсунбоев
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддасига асосан Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга, агар бу гаров тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади. Мазкур келишув туфайли ҳуқуқлари бузилган шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
Ундирув гаров нарсасига қуйидаги ҳолларда фақат суднинг қарорига мувофиқ қаратилиши мумкин:
1) гаров тўғрисида шартнома тузиш учун бошқа шахс ёки органнинг розилиги ёхуд рухсати талаб қилинганида;
2) гаров нарсаси жамият учун тарихий, бадиий ёки ўзга маданий аҳамиятга эга мол-мулк бўлса;
3) гаровга қўювчи йўқолган бўлса ва унинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаса.
Саволларга Жиззах шаҳар 1-сон давлат нотариал
идораси катта нотариуси
Р.Қўчқаров жавоб берди.
Савол: Иш жойида руй берган бахтсиз ходиса туфайли оғир хасталикка учраган 56-ёшли отамнинг қўллари ишламай қолди.Зарурат бўлгани учун ўз номида бўлган автомашинани сотмоқчиман.Отам олди-сотди шартномасини имзолай олмаса, бундай битимни кандай килиб расмийлаштириш мумкин?
Н.Жўраев, Жиззах шаҳри.
Жавоб: Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг 14-бандига мувофиқ, агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин.Бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилади.
Савол: Бувим бундан 9 йил муқаддам инсульт бўлиб яхши гапира олмай қолдилар, бунинг устига яқинда қулоқлари хам эшитмай қолди. Яқинда уй-жойларини менга яъни ёлғиз невараларига васиятнома қилмоқчи эканликларини айтидилар, лекин сурдо таржимони билан гаплаша олмайдилар чунки махсус мактабда ўқимаганлар, бундай холларда қандай қилиб васиятномани нотариал тасдиқлатиш мумкин?
К.Алиев, Ғаллаорол тумани.
Жавоб: Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжат унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан битим, ариза ёки бошқа ҳужжатнинг мазмунини ўзининг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини нотариус билан ёзма равишда билдирадиган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар битим, ариза ёки бошқа ҳужжатлар билан бирга тикиб қўйилади.
Савол: Бир уйда ёнма-ён подъезда яшаётган қўшним тўғма кар-соқов. Турмуш ўртоғи вафот этганидан кейин оғир бетоб бўлиб қолди. Тақдир тақозаси билан ёлғизланиб қолгани учун унинг холидан тез-тез хабар олиб тураман. Бир куни у мени унинг тилини тушунадиган одам билан чақириб ўзининг уй-жойини менга умрбод таъминдаш шарти билан ўтказиб бериш таклифи ва шартларини айтди. Мен унинг шартларига рози бўлдим. Бу битимни қандй қилиб нотариал расмилаштириш мумкин?
О.Бердиева, Зомин тумани
Жавоб: Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган шахс мурожаат қилса ҳамда у саводсиз бўлса, нотариал ҳаракатни амалга ошириш пайтида у билан муомала қила оладиган ва битим, ариза ёки бошқа ҳужжатнинг мазмунини унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо таржимон ҳозир бўлиши шарт.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжат унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
Таржимон ёки сурдо таржимон ҳужжат таржимасини нотўғри ёки ёлғон таржима қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари ҳақида нотариус томонидан огоҳлантирилади ва бу ҳақда ҳужжат матнида кўрсатилади.
Савол: Отамнинг қандли диабет касаллиги туфайли кўзлари кўрмай қолди. Ўзларига тегишли бўлган автомашинани бошқара олмай қолганликлари туфайли уни менга хадя шартномаси асосида ўтказиб бермоқчилар. Бунлай холларла хадя шартномасини қандай расмийлаштирса бўлади?
Т.Алимов, Жиззах шаҳри
Жавоб: Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
Саволларга Жиззах шаҳар 8-сон
Давлат нотариал идораси нотариуси
М.Маждидова жавоб берди
Оилавий тадбиркорлик деганда нима тушунилади?
“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолият бўлиб, ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади. Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхонадир.Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади
Оилавий корхона нима?
Оилавий корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун ихтиёрий асосда, иштирокчиларнинг улушли ёки умумий мол-мулк, шунингдек иштирокчилардан ҳар бирининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субъектидир. Оилавий корхона фаолияти унинг иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланади. Оилавий корхона фаолиятни фақат юридик шахс сифатида фаолият кўрсатади.
Ушбу корхона иштирокчилари ва ёлланма ходимларининг умумий сони кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ўртача йиллик сонидан кўп бўлиши мумкин эмас. Бунда оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони икки кишидан оз бўлмаслиги керак.
Оилавий корхона иштирокчилари бўлиб ким иштирок этиши мумкин?
Оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоға ва амаки ҳамда амма ва холалари) оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин. Бундан ташқари, иштирокчиларнинг муомала лаёқати қонунга мувофиқ тартибда чекланган бўлмаслиги керак. Давлат органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа шахслар оилавий корхона иш бўлиши мумкин эмас.
Бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўла олмайди.
Оилавий корхонада устав фонди нима асосида шаклланади?
Оилавий корхонанинг устав фонди пул маблағлари, қимматли қоғозлар, бошқа мол-мулк, жумладан пул билан баҳоланадиган мулкий ҳуқуқлар ёки ўзга шахсга ўтказиладиган бошқа ҳуқуқлар ҳисобидан шакллантирилади. Ягона уй (квартира) оилавий корхонанинг устав фондига киритилиши мумкин эмас. Оилавий корхона иштирокчилари оилавий корхонанинг устав фондига корхона таъсис шартномасида назарда тутилган тартибда ўзлари киритадиган мол-мулкни мустақил равишда белгилайди.
Оилавий корхонанинг устав фонди корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этиладиган санадаги қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
Оилавий корхонанинг мол-мулки қайси маблағлардан таркиб топган?
Оилавий корхонанинг мол-мулки оилавий корхона иштирокчилари томонидан унинг устав фондига киритиладиган мол-мулкдан, қарз маблағлари ва кредитлар ҳисобига олинган мол-мулкдан, товарларни реализация қилишдан, ишлар бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан олинган ва оилавий корхонани ривожлантиришга йўналтирилган даромадлардан, шунингдек бу даромадлар ҳисобига олинган мол-мулкдан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлардан таркиб топади.
Оилавий корхона фаолиятини амалга ошириш шартлари нимадан иборат?
Оилавий корхона фаолиятнинг айрим турларини фақат махсус рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлганда амалга ошириши мумкин.
Оилавий корхона акциз солиғи тўланадиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмалар кавлаб олишни, шунингдек юридик шахслар учун қатъий белгиланган солиқ ёки ягона ер солиғи тўлаш назарда тутилган фаолиятни амалга ошириши мумкин эмас.
Оилавий корхона фаолиятида заҳарли, радиоактив моддалар ва материаллардан, юқори босимли асбоб-ускуналардан ҳамда инсон ва атроф-муҳит учун катта хавф туғдирадиган бошқа асбоб-ускуналардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Оилавий корхона фойдаланиши мумкин бўлмаган моддалар, материаллар ва асбоб-ускуналарнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган.
Шунингдек, оилавий корхона томонидан саноат тусидаги фаолиятни кўп квартирали уйнинг турар жойларида амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Оилавий корхонада ҳам ходимлар ижтимоий муҳофаза қилинадими?
Қонуннинг 22-моддасига биноан оилавий корхона:
- иштирокчилар ва ёлланма ходимларига хавфсиз меҳнат шароитларини, ижтимоий муҳофаза чораларини таъминлаши шарт ҳамда уларнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлади;
- иштирокчилар ва ёлланма ходимлари учун қонун ҳужжатларида белгиланганига нисбатан имтиёзлироқ меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни мустақил равишда белгилашга ҳақли.
- иштирокчилар ва ёлланма ходимларнинг ишлаган вақти давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва қонун ҳужжатларидабелгиланган тартибда юритиладиган меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида меҳнат стажига қўшилади;
- иштирокчилари ва ёлланма ходимлари ҳаётига ёки соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки улар ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича ўз фуқаролик жавобгарлигини иш берувчи сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар ва тартиб асосида суғурталаши шарт.
Оилавий корхона фаолияти эркинлигининг кафолатлари нимадан иборат?
Давлат оилавий корхонанинг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Давлат органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
фойдаланилмаётган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар уларда товарлар ишлаб чиқаришни (ишлар бажаришни, хизматлар кўрсатишни) ташкил этиш учун оилавий корхонага ижарага берилишини;
ишлаб чиқариш майдонлари қуриш учун оилавий корхонага ер ажратилишини;
оилавий корхона ишлаб чиқариш объектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини;
оилавий корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилиш учун махсус жойлар берилишини таъминлайди.
Оилавий корхонанинг мол-мулки национализация, мусодара ва реквизиция қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Оилавий корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай фаолият тури билан шуғулланиши мумкин ҳамда битимлар тузишда эркиндир. Технологияларни, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ассортиментини танлашда, маҳсулот нархини ҳамда уни реализация қилиш йўналишларини белгилашда давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди.
Оилавий корхона фаолияти ҳам текширишлар ўтказиладими?
Оилавий корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта амалга оширилади.Янги ташкил этилган оилавий корхонанинг молия-хўжалик фаолияти у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилмайди, бундан бюджет маблағларидан ва марказлаштирилган маблағлардан ҳамда ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ текширишлар мустасно.
Оилавий корхонанинг коммунал инфратузилма объектларидан фойдаланиши қандай таъминланади?
Оилавий корхона турар жойдан унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақини аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида тўлайди.
Коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти корхоналари зарур коммуникация тармоқларининг оилавий корхона фаолияти амалга оширилаётган жойгача етказилишини ҳамда уланишини аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида таъминлайди.
Саволларга Адлия вазирлиги
Бош маслаҳатчиси
Г. Эргашева жавоб берди.