Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

04
Янги қабул қилиган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ёритишга бағишланган семинар тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2020 йил 27 октябрь куни қабул қилинган “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга ва тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган юртдошларимизга тушунтириш мақсадида 4 ноябрь куни “Ёшлар инновацион маркази”да кўргазмали тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирлар режа-график асосида туманларда ҳам давом этиши мўлжалланган.




03
Ҳуқуқий тарғибот соҳасини мониторинг қилиш ва баҳолашдан мақсад нима ?

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолашнинг асосий мақсади — аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошириш, бу борада давлат органлари ва ташкилотларнинг масъулиятини кучайтириш ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш бўйича янги инновацион услубларни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этишдан иборат.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги вазифаларини бевосита амалга оширувчи ходимлари билан самарали алоқаларни ўрнатиш орқали бу бордаги ишларни мувофиқлаштириш ва тизимли йўлга қўйиб олиш мумкин. Шу мақсадда ташкил этилган матбуот анжуманида янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг соҳаларга етиб бориши, уларнинг мазмун-мохиятини ижрочиларга ва кенг аҳолига етказишни тўғри ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш орқали барча соҳаларда амалга оширилаётган ислохотларни жадал ривожлантиришга эришиш мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.


02
Сайёр қабуллар давлат ва халқ орасидаги кўприкдир

Эл-юрт манфаати учун амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсонлар ҳаётини, дунёқарашини ҳамда турмуш тарзини ўзгартирмоқда. Масалан, Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ ва Виртуал қабулхоналари, шунингдек, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналари алоҳида ўрин эгалламоқда. Шу билан, бир қаторда юртимизнинг чекка худудларида ташкил қилинаётган сайёр қабуллар давлат ташкилотлари ва фуқароларимизни янада яқинлаштирмоқда.

 Арнасой туман Янгибўстон МФЙда Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган сайёр қабулда Ж.Махмудов ҳамда Ж.Қурбоноваларнинг суюлтирилган газ баллони етказиб берилмаётганлиги юзасидан Арнасой туман адлия бўлимига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат юзасидан Арнасой туман газ таъминоти бўлими билан ҳамкорлик ўрнатилиб мурожаат қаноатлантирилиши таъминланди.

30
Ёшлар иш билан таъминланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланганидек ҳар бир фуқаро эркин касб танлаш ҳуқуқига эга. Дўстлик туман адлия бўлимига 2 нафар ёшларнинг иш билан таъминлашда амалий ёрдам беришни сўраб берган мурожаатлари туман АБКМ ва Мадад ҳуқуқий маслаҳат бюроси билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди. Ж.Ибодуллаева ва Б.Ширинбоевалар мактабгача таълим муассасаларига тарбиячи сифатида қабул қилинди. Билдирилган бундай ишончдан мамнун бўлган ёшлар эгаллаган касблари доирасида самарали ишларни амалга оширишни ният қилдилар.

29
Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга

Давлат тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш, жамиятда барқарорликни, ижтимоий адолатни, қонунийликни таъминлашнинг муҳим шарти халқнинг дарду ташвишлари, муаммоларига ечим топиш, уларнинг ишончига сазовор бўлиш. Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошар экан бу механизмлар ўз-ўзидан ишлай бошлайди, муаммолар ҳам барҳам топади. Айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб туман адлия бўлимлари томонидан уйма-уй кириб юртдошларимизга ҳуқуқий маслаҳатлар берилаётганлигининг асл моҳияти ва аҳамияти ҳам шунда аслида.
Шароф Рашидов туман адлия бўлими ходимлари томонидан шу кунгача 5 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Темир дафтар”га киритилган 96 нафар оилалар ҳолидан хабар олинди. Фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашиш асносида уларга қонунчиликдаги янгиликлар тушунтириб борилмоқда. Бундан ташқари мурожаатлар ҳам қабул қилиниб, ечимини топиш чоралари кўрилмоқда. Тадбирлар давомида туман адлия бўлими томонидан 2 та мурожаат иш юритувига қабул қилинди.

Жумладан, тумандаги Қахромон, Қатортол ва Учтепа МФЙларидаги “Темир дафтар”га киритилган оилалар билан олиб борилган тушунтиришлар давомида уларга Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 02 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлар тўғрисида”ги ЎРҚ-562-сон қонуни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-3680-сон қарори мазмун-моҳияти ва бошқа конун хужжатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Адлия вазирлиги ҳамда Жиззах вилоят адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналлари манзиллари жойлаштирилган флаерлар тарқатиб чиқилмоқда.



28
Кўрсатма ижроси Жиззах вилояти мисолида

Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича Адлия вазирлиги томонидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш, бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир хонадонга кириб борилмоқда. Туман адлия бўлимлари ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари айни кунларда кам таъминланган оилалар рўйхати("темир дафтар")да қайд этилган фуқароларнинг уйларига бориб, уларга кундалик ҳаётларида дуч келадиган қонунчилик билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар олиб бормоқда. Мазкур тадбирларда ҳуқуқий тарғибот материаллари ахолига тарқатилмоқда.

https://telegra.ph/%D2%9Aonunchilikdagi-yangiliklar-ujma-uj-yurgan-tarzda-etkazildi-10-16

27
Пандемия даврида нотариуслар қандай фаолият олиб бормоқда

Мамалакатимизда  COVID-19 тарқалиши  республикамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш жараёнида ҳам нотариуслар халқ хизматида фидокорона меҳнатлари орқали ўз  ҳиссаларини қўшишмоқда.

Кечиктириб бўлмайдиган,  зарур нотариал харакатларни (васиятнома, ишончнома ва бошқаларни) расмийлаштириш учун, албатта, нотариал харакатлар зарурлиги ва фуқароларнинг нотариал идорага бевосита ташрифисиз буларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас. Жумладан, 2020 йил 01 апрель кунидан  Тошкент шаҳридан янги қурилган ва бошқа уй-жойларни сотиб олишга бўлган чекловларнинг бекор қилиниши муносабати билан бир неча йиллардан буён ўз ҳисобидан Тошкент шахрида сотиб олинган уй-жойларни ўз номига расмийлаштириб ололмай юрган фуқароларнинг уйларини ўз номига расмийлаштириб олиш учун эхтиёж ошганлиги ва пандемия даврида йўл харакати қатновларида чекловлар ўрнатилиши муносабати билан  йўлда харакатланиш учун  махсус лицензия ва рухсатнома олиш учун  автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун ишончнома, ижара ҳамда ссуда шартномаларини расмийлаштириш, васиятнома ва бошқа нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш учун нотариусга бўлган эхтиёжлар ошганлигини сабабли Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги 21-сон баёни қабул қилинди. Мазкур махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ нотариуслар карантин талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига ва ишлаётган нотариуслар сонини кўпайтирилишига руҳсат берилди. Шунингдек, фуқароларнинг талаблари ва нотриусга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган холда Республикамизда ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг иш бошлашига руҳсат берилди.

Карантин даврида кўплаб ташкилотлар иш фаолиятини тўхтатган ёки масофавий режимга ўтган бир вақтда, ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш имконияти мавжудлигини инобатга олиб,  тирбандликларнинг олдини олиш учун фуқаролар электрон навбатга ёзиш орқали қабул қилинди. Шуниндек, e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва нотариус колькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имконияти яратилган  ҳамда нотариал харакатлар юзасидан маслахат ва саволларга жавоб олиш учун                                @notariusmaslahatibot канали орқали нотариуслар томонидан доимий ҳуқуқий тушунтиришлар бериб борилди.

Бугунги кунда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг иш бошлаши аҳолига анча қулайлик яратди, жамиятда нотариусларнинг фаоллиги ошди, эндиликда нотариал идораларда навбат кутиш муаммоси бартараф этилди, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига барҳам берилди, нотариат соҳасида эркин рақобат муҳити шакилланди ва нотариуслар янада сифатли хизмат кўрсатишни бошлади. Нотариуслар  сонининг кўпайиши сабаб, аҳолида нотариусни танлаш имконияти пайдо бўлди.

Ҳозирда масофадан туриб айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда видиоконфиренцалоқадан фойдаланган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширишни йўлга қўйиш ишлари ҳам олиб борилаяпти.

        

Жиззах вилояти Жиззах шахрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус : Мухамедова Нодира Эргашевна.

26
Шахсий мулкни сотишдаги муаммо ҳал этилди.

Мирзачўл туман адлия бўлими томонидан Мирзачўл туман “Мирзадала” ШФЙ Янгиобод кўчаси 44 уйда истиқомат қилувчи фуқаро Жуммаев Исроилнинг уйини сотиш ҳужжатларини расмийлаштирилишида кадастр ва нотариус ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Адлия бўлими томонидан ўтказилган ўрганишда фуқаро Жуммаев Исроилнинг мурожаатида келтирилган важлар тўғри эканлиги аниқланиб, ушбу мурожаат муаллиф иштирокида тўлиқ ва холисона ўрганиб чиқилди ҳамда адлия бўлимининг аралашуви билан ўзининг ижобий ечимини топди.



23
Интеллектуал мулк дахлсизлиги қай даражада зарур?

Айни пайтда Адлия вазирлиги хузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг мутасадди вакиллари Жиззах вилоятининг махсус индустриал зонасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишмоқдалар. Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда эса мазкур соҳага даҳлдор бўлган барча ташкилотлар ва тадбиркорлар ўзларига керакли бўлган маълумот ҳамда янгиликларга эга бўлишди.

22
Вилоят адлия бошқармаси жойларда фукароларнинг мурожаатларини қабул қилмоқда

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятнинг чекка ҳудудларида уйма-уй юрган ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маъданиятини ошириш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Шу мақсадда бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Эргашев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан 2020 йил 13 ва 20 октябрь кунлари Бахмал ҳамда Арнасой туманларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.