Соғлом фарзанд – соғлом оила меваси

Мамлакатимизда она ва бола саломатлиги доимо давлат ва жамият эътиборида бўлиб келган. Аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда

Оиланинг мустаҳкамлиги кўпгина омилларга, жумладан улардан асосийси – она ва боланинг саломатлигига боғлиқдир. Она соғлом бўлсагина, ундан жисмоний ва ақлий жиҳатдан соғлом фарзанд дунёга келади. Аёлнинг болалик, ўсмирлик давриданоқ репродуктив саломатлигига катта аҳамият бериш масъулиятли вазифа ҳисобланади.

Энг аввало, она саломатлиги ва фарзандлар соғлиги, уларнинг ривожланиши ҳозирги кунда энг муҳим масала ҳисобланмоқда. Саломатликни сақлаш энг аввало, ҳар бир инсоннинг ўз қўлида эканлиги. Соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келиши бежиз такрорланмаяпти.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамда ФҲДЁ органлари томонидан мунтазам равишда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва соғлом оилани шакллантириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никохларни олдини олиш, оила муқаддаслиги, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш-туғма ва ирсий касаллиликлар манбаи эканлиги тўғрисида чекка туманларда яшовчи аҳоли ўртасида тасдиқланган жадвал асосида учрашув, давра суҳбатлари, мулоқотлар олиб бормоқда.

Жумладан, Янгиобод тумани ФҲДЁ органи томонидан 2015 йилда 20 марта давра суҳбатлари, 25 марта учрашувлар ўтказилди.

ФҲДЁ органи туманнинг чекка ҳудудларида хотин-қизлар қўмитаси, соғлиқни сақлаш бўлими, маҳалла жамғармаси билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда. Оила муносабатлари, қонуний оиланинг аҳамияти, унда эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғилган фарзандларнинг келажаги, соғлиғи борасида аҳолига содда ва тушунарли тарзда, ҳаётий мисолларни келтирган ҳолда, буклетлар тарқатилмоқда.

Қариндошлар ўртасидаги никоҳлар тузилаётганидан хабардор бўлган ҳолларда, маҳалла маслаҳатчилари билан биргаликда, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, келажак фарзандлари соғлиғига таъсири борасида, наинки ёшларга, балки ота-оналарига ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ана шундай тушунтиришлар натижасида тумани ФҲДЁ органи томонидан 4 та эрта никоҳларнинг олди олинди.

ФҲДЁ органи ходимлари, маҳалла маслаҳатчилари билан биргаликда юришиб, никохдан ўтмасдан шаръий никоҳ билан яшаб келаётган фуқароларнинг сони ва рўйхатини аниқлаб, уларнинг қонуний никохдан ўтмасдан яшаб келаётганлиги сабаби аниқлаштирилиб, қонуний никоҳларини қайд этиш масалалари ҳал этилмоқда.

Кейинги пайтларда никоҳгача тиббий кўрикнинг келажак авлод учун зарурлиги, касаллик аниқланган ҳолатларда даволаниш курсларини ўтаб, кейин никоҳ тузиш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ФҲДЁ органи туман хотин қизлар, соғлиқни сақлаш, ички ишлар бўлимлари, маҳалла жамғармалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган иш режа асосида “Ёш оила қурувчилар” мактаблари ташкил этилиб, ўз фаолиятини жойлардаги ўрта-махсус ва касб ҳунар коллежлари битирувчи талабалари билан ҳар ойда бир маротаба суҳбат уюштиришмоқда.

Ушбу мактабни ташкил этишдан мақсад коллеж талабаларини ҳуқуқий онгини ўстириш, Оила қонунчилиги, унинг аҳамияти, соғлом турмуш тарзи борасидаги етарли маълумотларни бериш, оила ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириб, оила жамият устуни эканлигини ёшлар онгига сингдиришдан иборат.

Жорий “Соғлом она ва бола йили”да ҳам болалар ва ўсмирларни камол топтириш, жисмонан соғлом ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида соғлом ҳаёт тарзини янада тарғибот қилувчи, болалар ва ўсмирларни фаол жисмоний тарбия машғулотларига жалб этиш, уларни спорт секциялари ва сайёҳлик тўгаракларига қизиқтиришни кўзда тутувчи чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Г.Қобилова, Янгиобод туман ФҲДЁ бўлими мудираси 


Рўйҳатга қайтиш