Гиёҳвандлик ва ичкиликбозликнинг оилага салбий таъсири

Барчамизга маълумки, инсон гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик натижасида турли хавфли ва юқумли касалликларга чалиниб, оиласига ва жамиятга катта ташвиш ва муаммолар келтиради, қолаверса охир-оқибат мутлақо кераксиз шахсга айланади.

Ана шундай хавфли каасалликлардан бири бу ОИВ инфекцияси ва ОИТСдир. Ҳамон ечими қидирилаётган ОИВ инфекцияси масаласи барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. Бу касаллик асосан аҳолининг меҳнатга қобилиятли қисмини зарарлаши, касалликка чалинганларни ижтимоий ҳимоя қилиш мажбурияти ва унга кетадиган сарф-харажатларнинг катталиги, шунингдек, мамлакатнинг демографик ҳолатига таъсир қилиши орқали иқтисодий тараққиётга хавф туғдирса, бошқа томондан ушбу касалликка чалинганлар камситилишга учраши мумкинлиги ва аҳолининг соғлом, бехавотир турмуш кечиришига хавф туғдириши орқали барқарорликка ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Республикамизда мазкур касалликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида мунтазам равишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу соҳага оид барча муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масаласи ҳам босқичма-бос­қич такомиллаштириш орқали амалга оширилмоқда.

Бу йўналишдаги ҳуқуқий масалалар 1999 йил 19 августда қабул қилинган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

Қонун қабул қилингандан кейин ўтган давр ичида тўпланган тажрибаларга асосланиб, ОИВ касаллиги тарқалишига қарши кураш масаласига ёндашувлар кескин ўзгарди. Шундан келиб чиқиб, соҳани тартибга солувчи амалдаги қонунни такомиллаштириш зарурати туғилди.

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ касаллигининг тар­қалишига қарши курашнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида бу йўналишдаги устувор қўшимча чора-тадбирлар тўлиқ назарда тутилган бўлиб, ушбу қарор ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш масалаларига қаратилган.

Президентимиз Қарори билан Бош вазир раислигида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш Республика комиссияси тузилди, комиссия таркиби ва комиссия ҳақидаги Низом тасдиқланди ҳамда мазкур Комиссиянинг ваколатлари ҳам белгилаб берилди.

Амалдаги Қонуннинг 3-моддасида ОИТС/ОИВ касаллиги юққан-юқмаганлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтиш ҳуқуқи белгиланган. Бироқ тиббий текширув турлари, яъни ихтиёрий, шартли ва мажбурий тиббий текширувлардан ўтиш тартиби қонун билан тартибга солинмаган.

Инсон ҳуқуқлари таъминланишини ифода қилувчи тегишли халқаро ҳужжатлардаги “касалликка чалинганларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларнинг махфийлигини сақлаш” қоидаларига риоя қилиш ҳақидаги талабларга кўра, қачон ихтиёрий тиббий текширувдан ўтиш мумкинлиги, қачон тиббий текширувдан ўтиш шарт эканлиги, қачон шахсни тиббий текширувдан мажбуран ўтказилиши ҳақидаги қоидалар қонунда белгилаб қўйилмаган.

Қонуннинг 6-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларда ОИВ касаллиги аниқланган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекис­тон Республикасидан чиқариб юборилиши мумкин”, дейилган.

Бу норма БМТ Бош Ассамблеясининг 2001 йил 27 июнда қабул қилинган “ОИВ/ОИТСга қарши кураш ишларида тарафдорлик тўғрисида”ги Декларация талабларига зид бўлиб, ОИВ касаллигига чалинганларнинг камситилишига олиб келади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ инфекцияси) келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди. Унда амалдаги қонунда мавжуд бўлмаган, бироқ соҳа тартибга солинишида муҳим бўлган қоидалар белгилаб берилди.

Қонун лойиҳаси мазмуни, номланиши ва унда ишлатилган атамалар Президентимизнинг 2008 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекция­си тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мослаштирилди.

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш соҳасидаги давлат сиёсати белгиланди, Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш соҳасидаги ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.

Кўрсатиб ўтилган қонунлар ва қарорларнинг қабул қилиниши орқали соҳада олиб борилаётган барча ишлар, чора-тадбирларнинг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди, муносабатлар қонун билан тартибга солинди, мутасадди органларнинг ваколатлари эса аниқ белгилаб қўйилди.

Шу ўринда адлия органларига ҳам ОИВ инфекцияси ва ОИТС касалликлари келиб чиқиш омиллари ҳисобланган гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка қарши кураш соҳасида бир мунча вазифалар юклатилди ва оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оилада соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамда ФҲДЁ органлари томонидан мунтазам равишда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва соғлом оилани шакллантириш мақсадида гиёҳвандлик ва ичкиликбозликнинг жирканч иллат эканлиги, унинг оилага салбий таъсири, носоғлом оилалар ва носоғлом фарзандлар туғилиши манбаи эканлиги тўғрисида чекка туманларда яшовчи аҳоли ўртасида кенг тарзда учрашув, давра суҳбатлари, мулоқотлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Дўстлик тумани ФҲДЁ органи томонидан ИИБ, хотин-қизлар қўмитаси, соғлиқни сақлаш, маҳалла жамғармаси билан ҳамкорликда жойларда 2015 йилда 35 маротаба, 2016 йил давомида 25 маротаба давра суҳбатлари, учрашувлар ва тушунтириш маърузалари ўтказилди.

Ўтказилган тадбирларда оила соғлом бўлса унинг барқарорлиги ва ободлиги таъминланиши, аксинча оилада гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик ҳукмрон бўлса оиланинг таназзулга юз тутиши аҳолига содда ва тушунарли тарзда, ҳаётий мисолларни келтирган ҳолда, плакатлар ва буклетлар ҳамда слайдлар ёрдамида тушунтириб берилмоқда.

Оиланинг мустаҳкамлиги кўпгина омиллар қатори – она ва боланинг саломатлигига боғлиқдир. Она соғлом бўлсагина, ундан жисмоний ва ақлий жиҳатдан соғлом фарзанд дунёга келади.

Она қачон соғлом бўлади ва ундан соғлом фарзанд дунёга келади, агарда у гиёҳванд ва алкоголь маҳсулотларни истемол қилмаса.

Она ва фарзандлар саломатлиги бу оила соғлиги ва бардавомлигида.

Ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка йўлиққан шахслар бу иллатнинг нақадар жирканч эканлиги ва келажаги йўқлигини англаб етмоқдалар, қолаверса бу йўлдан қайтиб ўз оилаларида ижобий муҳит яратмоқда, бунинг таъсирида эса ажримлар сони камайишига эришилмоқда.

Бундан ташқари ФҲДЁ бўлимларида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар” мактабларида ФҲДЁ, хотин қизлар, соғлиқни сақлаш, ички ишлар бўлимлари, маҳалла жамғармалари билан ҳамкорликда никоҳланувчи шахслар ўртасида тиббий кўрикнинг келажак авлод учун зарурлиги, касаллик аниқланган ҳолатларда даволаниш курсларини ўтаб, кейин никоҳ тузиш бўйича шунингдек, аҳоли ўртасида, айниқса хотин-қизлар ва никоҳдан ўтувчи ёшлар орасида соғлом оила қуриш, соғлом болалар туғилиши ва тарбиялаш масалалари, коллеж талабаларини ҳуқуқий онгини ўстириш, Оила қонунчилиги, унинг аҳамияти, соғлом турмуш тарзи борасидаги етарли маълумотларни бериш, оила ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириб, оила жамият устуни эканлиги юзасидан кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Л.Халитова, Дўстлик тумани ФҲДЁ бўлими мудираси 


Рўйҳатга қайтиш