Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

26

“Дастлабки тергов ва судлов жараёнида экспертиза ўтказишнинг долзарб муаммолари” мавзусида семинар йиғилиши


jn1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий суд, Олий хўжалик суди ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳамкорликда тасдиқланган Суд экспертиза имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида суриштирувчи, тергов органи ходимлари ва судъялар иштирокида ўтказиладиган амалий ўқув-семинар машғулотлари жадвалига асосан “Дастлабки тергов ва судлов жараёнида экспертиза ўтказишнинг долзарб муаммолари” мавзусида 2012 йил 26 март куни Жиззах политехника институтида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

jn2.jpgЎқув-семинар йиғилишда Х.Сулаймонова номидаги Руспублика суд экспертиза маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош суд-тиббий экспертиза бюроси, вилоят ҳокими, адлия, прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, судлар, Ички ишлар, божхона бошқармалари ходимлари, туман ва шаҳар прокурорлари, терговчилари, суруштирувчилари, судъялари, судга оид тиббиёт экспертиза бюроси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбир тафсилотлари вилоят ва шаҳар телерадиокомпанияларида намойиш этилди.