Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

18

Оилавий тадбиркорлик ривожи


Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ва Арнасой туман ҳокимликлари мажлислар залида вилоят адлия, солиқ, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бошқармалари Хотин-қизлар қўмитаси, тижорат банклари, савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда “Оилавий тадбиркорлик жамият ривожининг гаровидир” мавзусида семинар ўтказилди.

2013 йил - “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан аҳоли фаровонлигини ошириш, бандлик масаласини ечиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида тоғли, чегара ҳудудларда ҳамда туман марказидан узоқда жойлашган фуқаролар йиғинлари ҳудудларида истиқомат қилувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар учун микромолиявий хизматлардан фойдаланишни таъминлаш учун ташкил этилган семинарда тадбиркорлик ва уй меҳнатини ташкил этиш истагида бўлган 500 ортиқ хотин қизлар, шунингдек, коллеж талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Хотин қизларни иш билан таъминлашда, аввало уларнинг қизиқишлари доирасида аниқ йўналишли чора тадбирлар белгилаш, жумладан, ҳудуддаги ижтимоий иқтисодий вазиятни тўғри баҳолаш, ишсизликка барҳам беришнинг биринчи механизми сифатида тадбиркорлик ташаббусларини аниқлаб, уларни молиявий қўллаб қувватлаш, аёллар ва ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш баробарида хизмат кўрсатиш ва сервис, саноат ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарур.

Шу нуқтаи назардан, тадбир ташкилотчилари бўлган банк соҳаси ходимлари, меҳнат бўлими мутахассислари ҳамда жамоат ташкилотлари мутахассислари томонидан аёлларни иш билан таъминлашнинг ҳудуд мисолидаги истиқболлари тақдимоти ўтказилди.

Тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида тоғли, чегара ҳудудларда ҳамда туман марказидан узоқда жойлашган фуқаролар йиғинлари ҳудудларида истиқомат қилувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга микромолиявий хизматлардан фойдаланиш юзасидан оммавий ахборот воситаларида чиқиш, олинган кредитлардан мақсадли фойдаланиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг реализацияси, шартномалар тузилиши ва бошқа ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнларда ижтимоий ҳамкорлик зарур.

Бўлиб ўтган семинарларда, бўлғуси тадбиркорларга ўз бизнесларини йўлга қўйишларида мутахассис маслаҳатлари бериш билан бир қаторда, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги долзарб масалалар тўғрисида маҳаллий ҳокимлик, мутасадди ташкилотлар ўзаро келишиб олдилар.