Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

14

Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти


1.jpgЖиззах вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда барча давлат бошқаруви органлари, маҳалий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирокида бошқарманинг мажлислар залида “Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш – фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятлардан бири” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Мустақил давлатимизнинг биринчи Президенти И. Каримов “Аҳолининг ҳуқуқий тарбиясини тубдан яхшилаш, унинг ҳуқуқий маданият даражасини ошириш, ҳуқуқий ахборотнинг кенг майдонини яратиб бериш ҳуқуқий давлатнинг қарор топишида муҳим йўналишдир” – дея таъкидлаб ўтгандилар.

1.jpgДарҳаҳиқат, жамиятда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан биридир.

Зеро, фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятларидан бири – аҳолининг давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлардан қанчалик даражада хабардорлиги ва ушбу қонунларга нисбатан уларнинг мустақил муносабати масаласидир.

Бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини доимий равишда юксалтириб бориш эса, барча давлат органларининг асосий вазифаларидан биридир.

Шунингдек, мазкур соҳадаги ишларни янада жонлантириш, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлардан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиб бориш эса долзарб аҳамият касб этади.

1.jpgШу ўринда, мазкур семинар ташкил этилишидан мақсадҳам Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 23 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланади.

Шунга кўра, кун тартибида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалардан келиб чиққан ҳолда, маърузачилар томонидан қуйидаги йўналишларда атрофлича тўхталиб ўтдилдар.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон парламентаризмини ривожлантиришга оид қонунчиликнинг моҳияти, Ўзбекистонда оила қонунчилигини ривожлантиришнинг аҳамияти фуқароликка оид қонунчиликнинг моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

1.jpgХулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, семинарда кўриб чиқилган масалаларнинг долзарблиги ва буни жамиятимизнинг ҳар бир чеккасигача, узоқ-узоқ туманларгача ўз вақтида етказиб бориш ҳар биримизнинг фуқаролар ва жамият олдидаги вазифамиздир.

Чунки, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам ошириб бориш, уларнининг ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, давлатимиз қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг давлат олдидаги бурчимиздир.