Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

16

"Оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантириш давр талаби"


Жиззах вилоятидаги барча давлат органлари ва ташкилотлари матбуот хизмати вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 июндаги "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" га Қарори мазмун-моҳиятига бағишланган пресс конференция бўлиб ўтди. Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда ҳар бир соҳа замон билан ҳамнафас қадам ташлаши, ўз фаолиятини янада самарали ташкил этиши учун оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни мустаҳкам йўлга қўйиш кераклиги сир эмас. Айниқса медиа маконда юз бераётган ўзгаришлар, маълумотларнинг кўз илғамас даражада янгиланиб бориши ҳар бир журналистдан тезкорлик, аниқлик ва катта маҳоратни талаб этмоқда. Мазкур Қарорнинг қабул қилиниши маҳаллий хокимликлар, давлат органлари ва ташкилотлари тизимида матбуот хизмати йўналишини ташкил этиш ва журналистнинг ўткир қалами, интеллектуал салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш кераклигини кўрсатиб турибди. Бугун ўзининг матбуот хизматига эга бўлган ҳар қандай соҳа борки у ташки танқидий фикрлардан мустаҳкам ҳимоялана олган ва унга муносиб жавоб қайтаришга, ўзининг ижобий имиджини яратишга қодир бўлган кучга эгадир. Демак, айни пайтда матбуот хизмати соҳасида фаолият олиб бораётган барча ҳамкасбларимиз учун жуда катта хурсандчилик ва қизиқиш билан қабул қилинган     бундай эътибор ва эътироф янада самарали, эркин, тезкор, холис, таҳлилий фаолият олиб боришимизга замин яратади.