Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

29

Юристлар малакасини ошириш бўйича давра суҳбати ташкил этилди.


 Жиззах вилоят Адлия бошқармаси Хуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан Вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари юридик хизмат ходимлари иштирокида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик техник жихатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби, мазкур ишларни амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари юзасидан давра сухбати ўтказилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этиб, барча саволлар ва тушунмовчиликлар бўйича батафсил маълумот бериб ўтди.