Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

16

Лоқайд банк ходими жазоланди


Зафаробод туман адлия бўлими “Агробанк” АТБ Зафаробод филиали тадбиркор мурожаатини кўриб чиқишда қонун бузилиш холатига йўл қўйганлигини аниқлади. Хусусан, туманидаги Бош вазирнинг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси” томонидан фуқаро Р. Ш.нинг ёзган аризаси “Агробанк” АТБ Зафаробод филиалига 13 январь 2020 йилда кўриб чиқишлик учун юборилган ва банк бошқарувчиси томонидан кўриб чиқишлик учун мутахассис С.Кулкараевга юклатилган. Лекин мурожаат белгиланган муддатда куриб чиқилмаган.

Адлия бўлими томонидан аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида “Агробанк” АТБга киритилган "Тақдимнома" га асосан айбдор шахс "Интизомий жазо"га тортилди.