Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

29

Ватан равнақи йўлида бирлашайлик


Жиззах вилоят маънавият-тарғибот марказида 29 октябрь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгашининг бошланғич ташкилотлари етакчилари учун 3 кунлик ўқув-семинари иш бошлади.

“Ватан равнақи йўлида бирлашайлик” шиори остидаги тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ва Тошкент давлат жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрида бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган қоида ҳамда хулосалар ҳақида батафсил фикр юритилди.

Шундан сўнг “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгашининг Ҳаракатнинг Низоми ва Ўзбекистонда ННТлар фаолиятига оид қонунчилик, “Ёшлар билан ишлашнинг психологик усуллари, етакчилик психологияси” мавзулари юзасидан маърузалар тингланди.