Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008
26.04.2021

Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ

1

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бўлими бошлиғи

4 500 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

асосий вазифаси мамлакатда ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиришдан иборатдир.

ўзига юкланган вазифага мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ҳуқуқий саводсизликни йўқ қилишга, жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга қаратилган аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш бўйича аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади (бунда турли мавзуларда акциялар, жумладан смс, хештег, сўров, беллашув, кўрик танлов, ўйин, викторина ва конкурсларни ташкил қилиш, буклет, флаер, наклейка, лифлетларни тайёрлаш ва тарқатиш ҳамда бошқа тадбирларни амалга оширади);

энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган масалаларни белгилайди ва улар бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга оширади, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўради (бунда веб-ресурслар, онлайн платформа ва ижтимоий тармоқларда турли қизиқарли муҳокама майдончалари, вертуал ўйинларни яратади ва уларни амалга оширади, ижтимоий тармоқларда қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш бўйича турли фаол гуруҳлар, ботлар ва бошқаларни ташкил қилади);

ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланишни, шу жумладан веб-технологияларни қўллашни кенгайтиришни таъминлайди;

аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чораларини кўради;

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишга принципиал

янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди;

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг устувор йўналишлари тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганади, таҳлил қилади, ушбу соҳадаги ишларни янада такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқади;

ҳуқуқий мавзуларда видеоролик ва бошқа лойиҳалар (аудиоёзув, аннимация, мултфильм, фотосуръат, артмаҳсулотлар, комикслар, троллар, реклама роликлари) ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва амалга оширади;

2

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи

4 500 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

Бошқарма ва унинг тизимида иш юритишни ташкил этиш, назорат қилиш, уларнинг бу борадаги фаолиятига услубий раҳбарликни амалга ошириш, ижро интизоми талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш, бу йўналишдаги фаолиятни тартибга солишга қаратилган бошқарув ҳужжатларини тайёрлаш;

Бошқарма иш режаларини тузиш, уларнинг ижросини назорат қилиш, умумлаштириш;

Бошқарма Ҳайъатининг мажлислари ва Бошқарма раҳбарияти ҳузурида ўтказиладиган тезкор мажлисларни ўтказилишини таъминлаш;

Бошқарма раҳбарлигида ташкил этиладиган ишчи гуруҳлари, шунингдек бошқа тадбирлар юзасидан ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни таҳлил ва назорат қилишни амалга ошириш;

Бошқарма ва унинг тизимлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги статистик ҳисоботларни юритиш, умумлаштириш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний кўриб чиқилишини назорат қилиш, Бошқарма биносига кириш-чиқишни ташкиллаштириш.

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1

Жиззах шаҳар адлия бўлими бошлиғи

4 500 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

Ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика – вилоят – туман – маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш белгилансин.

2

Мирзачўл туман адлия бўлими бошлиғи

4 500 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

3

Бахмал туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

2 500 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

 

 

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 10 май кунига қадар ўз шахсий варақасини Жиззах вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Номзодлар ўз ҳужжатларини jizzax@adliya.uz электрон почта манзили орқали ҳам юборишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: 72-223-55-04, 72-223-52-00 манзил: Жиззах шаҳри, Кўтарма маҳалласи, Тўқимачилар кўчаси, 2-уй.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

         Агар!

         Бўш иш ўринларига ишга кириш юзасидан ўтказиладиган танлов жараёнларида бирон-бир шахс томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграмм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot телеграмм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш