Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008
07.06.2021

Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ

1

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси (Бола парваришлаш таътили даври учун)

3 700 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

бўлим бошлиғи раҳбарлигида фаолият юритади;

бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқ ва кўрсатмаларни тўлиқ, сифатли ва муддатида бажаради;

ижро учун топширилган ҳужжат ижросини муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлайди, ҳужжат ижроси юзасидан шахсан жавоб беради;

ҳуқуқий тарғибот аҳволини таҳлил қилади, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга, қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида тарғиб қилинишини ташкил этади;

жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича дастурлар ва тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

бошқарма тизимидаги идораларнинг қонун ҳужжатларини туркумлаш, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарликни амалга оширади;

қонун ҳужжатларини тарқатиш ва ҳуқуқий тарғибот аҳволини таҳлил қилади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашида ҳар йили тегишлича Жиззах вилоят адлия бошқармасининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотнинг тайёрланишини ташкил этишда иштирок этади.

бошқарма тизимига кирувчи ҳамда бошқа идоралар билан ўзаро ҳамкорликда илмий-амалий конференциялар, ўқув машғулотлари, давра суҳбатлари, семинарлар ва учрашувларни ҳамда очиқ мулоқотларни ўтказишни ташкил этади;

давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, услубий раҳбарлик қилиш ва назоратни амалга ошириш мақсадида ўрганишларда иштирок этади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олади ва қонун ҳужжатларининг туркумлаштириш ишларини олиб боради;

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхалари юритади;

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари банкини (фондини) шакллантиришда иштирок этади ва бошқарма кутубхонаси фаолиятини юритади;

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади ва тегишли тақдимномалар киритади;

адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларни зарур қонунчилик материаллари билан таъминлаш чораларини кўради;

адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар учун ҳуқуқий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологиялари жорий этилишини ташкил этиш юзасидан таклиф киритади;

бўлим фаолиятига оид масалалар бўйича фуқаролар ва ташкилотлардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқади;

бўлим фаолиятининг йиллик режалари лойиҳаларини тайёрлаш ва раҳбариятга тасдиқлаш учун тақдим этишда иштирок этади;

бошқарма ва бўлим бошлиғининг топшириқ ва кўрсатмаларига кўра, мажлис, семинар, йиғилишлар ва муҳокамаларда қатнашади;

оммавий ахборот воситаларида чиқишларни амалга оширади;

ижро ва меҳнат интизомига қатъий риоя этади.

доимий равишда ўз мутахассислиги бўйича малакасини ошириб боради.

2

Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими катта маслаҳатчиси (Бола парваришлаш таътили даври учун)

3 500 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасидаги ишлар ҳолатини тизимли таҳлил қилади, натижаси бўйича тегишли чора-тадбирларни кўради;

соҳадаги муаммоларни аниқлайди, Нодавлат нотижорат ташкилотлар тизимини такомиллаштиради, шу жумладан кўрилган амалий чора-тадбирларни жойларда халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш орқали кўради;

нодавлат нотижорат ташкилотлар бўйича фаолияти самарадорлигини, ушбу жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилишини тизимли таҳлил қилади;

илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, Нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;

соҳадаги масалалар юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказади ва иштирок этади, юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;

вазирлик ва бошқарма раҳбариятининг топшириқлари, фармойишлари, буйруқлари ва кўрсатмаларининг бажариши, ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди;

бўлим фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди, бўлим фаолиятига оид муҳим масалалар ҳақида бошлиқ, унинг ўринбосарлари ва бўлими бошлиғига мунтазам равишда ахборот беради;

нодавлат нотижорат ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказишда қонунийликка риоя қилинишини таъминлайди;

бошқарма раҳбарияти топшириғига кўра, йиғилиш ва анжуманларда қатнашади;

бошқарма раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 21 июнь кунига қадар ўз шахсий варақасини Жиззах вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Номзодлар ўз ҳужжатларини jizzax@adliya.uz электрон почта манзили орқали ҳам юборишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: 72-223-55-04, 72-223-52-00 манзил: Жиззах шаҳри, Кўтарма маҳалласи, Тўқимачилар кўчаси, 2-уй.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

         Агар!

         Бўш иш ўринларига ишга кириш юзасидан ўтказиладиган танлов жараёнларида бирон-бир шахс томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграмм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot телеграмм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш