Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008
30.06.2021

Жиззах вилояти юридик техникумидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИ

 

 

Директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари

2 700 000 сўм

Олий юридик

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси қарорлари ва буйруқлари, Тошкент давлат юридик университети буйруқлари, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг техникумга тегишли талаблари бажарилишини таъминлаш;

Давлат таълим стандартлари асосида таълим жараёнини ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг назарий билим, амалий кўникма ва касбий тайёргарлигини таъминлаш;

ўқув жараёнларига оид масалалар бўйича техникум Кенгаши қарорлари ва директорнинг буйруқлари бажарилишини ташкил қилиш;

ривожланган мамлакатлар таълим тизимининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш, таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасидаги услуб ва воситалар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шакллари, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиётларини яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилишини ташкил этиш;

педагог ходимларни белгиланган тартибда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

барча мутахассислик ва касбларни ўқув режа ва ўқув дастурлари билан таъминлаш;

ўтилаётган дарсларнинг сифатини ошириш, педагог ходимларнинг шахсий иш режалари сифати ҳамда бажарилиши юзасидан назорат олиб бориш ва бажарилишини таъминлаш;

ўқув режаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ўқув ва услубий конференцияларни ташкил этиш, илғор услубий тажрибаларни умумлаштириш;

ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёргарлигига умумий раҳбарлик қилиш ва натижаларини таҳлил қилиш;

ўқувчилар билимини баҳолашнинг рейтинг тизимларини татбиқ этиш, ўқувчилар билимларини объектив баҳолаш ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш;

уч ёки ундан ортиқ фанларни ўзлаштира олмаган (қониқарсиз баҳоланган) ўқувчиларни курсда қолдириш ва қолдирилган ўқувчиларни қайта тиклаш, академик таътил бериш, ўқувчиларни курсдан курсга ўтказиш ишларини амалга ошириш;

ўқув машғулотлари жадвалини тузиш, тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш, кафедралар ўқув юкламалари ва йиллик ҳисоботларини таҳлил этиш ва ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ўқув-услубий семинарларни ташкил этиш ва бу йўналишдаги илғор услубий тажрибаларни умумлаштириш;

педагог ходим лавозими бўш иш ўринларига ишга қабул қилишни ташкил этиш;

ўқув хоналаридан унумли фойдаланиш масалалари бўйича таклифлар киритиш;

техникум Кенгаши томонидан тасдиқланган режа асосида ўкув жараёнига тегишли масалаларни белгиланган муддатда сифатли ижро этилишини, ўқув-услубий ҳисоботларни белгиланган шаклларда техникум директорига тақдим этилишини таъминлаш;

ўқув жараёнини самарали ва сифатли ташкил этиш бўйича кафедралар фаолиятини назорат қилиш;

меҳнат ва ўқув интизомини бузган педагог ходимларга нисбатан чора кўриш ва улар билан шартномани бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш;

педагог ходимларнинг йиллик ҳисоботларини таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш;

бошқа олий ва профессионал таълим муассасалари билан ўқув-услубий йўналишда доимий ҳамкорликни амалга ошириш, конференция, семинарларда педагог ва бошқа ходимларнинг фаол иштирокини таъминлаш, бу соҳада давлат органлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми, меҳнат ва ўқув интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар, техникум Устави, техникум Кенгаши қарорлари, техникум директорининг буйруқлари, мазкур Қоидалар ва лавозим йўриқномалари талабларига риоя этиш.

 

2

Ахборот технологиялари ва ўқитишнинг техник воситалари бўлими етакчи мутахассиси

1 192 000

Мутахассислик бўйича олий

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, уларнинг дастурий таъминотини ва соз ҳолатда ишлашини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашда:

компьютерлардаги мавжуд техник ва дастурий муаммоларни бартараф этиш ва такрорланишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўқув жараёнида компьютер техникаси ва технологиясидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш;

компьютер ўқув хоналарига ва компьютерларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, жавобгар шахсларни белгилаш ҳамда компьютер ўқув хоналаридан самарали фойдаланишни назорат қилиш;

таркибий бўлинмаларда фойдаланилаётган компьютерларнинг тизим ва офис дастурларини ўрнатиш ва янгилаб бориш;

мавжуд компьютерларга ўқув жараёни учун зарурий дастурий воситаларни ўрнатиш ҳамда компьютер техника воситаларига хизмат кўрсатиш;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш масалаларига бағишланган ўқув-услубий ва амалий семинарлар ташкил этиш;

 

3

Юридик клиника раҳбари

1 200 000

Олий юридик

Ўқувчиларнинг назарий билимларини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлаш орқали уларни ҳуқуқни қўллаш амалиётига кенг жалб этиш;

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва шу орқали амалиётчи мутаҳассисларни клиника фаолиятига кенг жалб этиш;

Мурожаат қилган шахслар билан мулоқотлар олиб бориш;

Клиниканинг фаолиятига оид умумлашма материаллар тайёрлаш ва уларни ҳар семестр якунида ўқув жараёнига татбиқ этиш учун кафедраларга тақдим этиб бориш;

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини беғараз юридик маслаҳат олиш тўғрисидаги мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш;

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини беғараз юридик маслаҳат олиш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш натижасида уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, давлат ва хўжалик бошқаруви, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотларга мурожаатларини шакллартиришга кўмаклашиш;

Мурожаатларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, муаллифларга ўз вақтида асослантирилган жавоблар берилишини ташкил этиш мақсадида педагог ва бошқа ходимлардан иборат эксперт гуруҳларини шакллантириш;

Ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан хорижий адабиётлар фонди, клиник таълим учун зарур техник воситалар, шунингдек электрон ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларини янгилаб бориш юзасидан таклифлар бериш.

4

Юристлар учун хорижий тил ўқитувчиси (инглиз тили)

1 700 000

Олий маълумот (IELTS)

Дарс бераётган фани бўйича давлат таълим стандартлари ва ўқув режаларига мувофиқ назарий ва амалий ўқув дарсларини ўтказилишини таъминлаш;

ўқувчиларнинг олган билимларини амалиётда қўллаш тайёрлигини амалга ошириш;

ўқувчиларнинг ўзлаштиришини рейтинг назоратини амалга ошириш;

жорий оралиқ ва якуний тестларни (назорат сўрови)ни амалга ошириш;

ўқувчиларнинг ёзма ишлари ва дафтарларини текшириш;

ўзлаштира олмаган ўқувчилар билан алоҳида ишлар олиб бориш;

давлат таълим стандартлари талабларига мос равишда ўзлаштиришни таъминлаш;

дидактик, кўргазмали ва тарқатма материаллар, методик кўрсатмалар тайёрлаш;

ўқувчиларнинг мустақил, индивидуал ва ўқув тадқиқот ишлари, билимини назорат қилиш учун топшириқлар ишлаб чиқиш;

педагогик кенгаш, услубий кенгаш ишида, семинарлар, илмий анжуманлар, тренинглар, йиғилишларда қатнашиш;

ўқувчиларни фан олимпиадалари, турли танловларга тайёрлаш;

ўқув жараёнига прогрессив ахборот ва коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш;

таълим муассасасининг маслаҳат марказлари ишларида иштирок этиш;

дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, услубий қўлланмалар яратиш, илмий мақолалар нашр этиш, илмий, ўқув тадқиқот ишларини ташкил этиш, маърузалар тайёрлаш;

гуруҳга раҳбарлик қилиш, ўқувчилар билан тарбиявий ишлар олиб бориш;

ўқувчиларнинг тарбиявий масалалари бўйича ота-оналар, психолог ва бошқа ўқитувчилар билан учрашувлар ўтказиш;

ўқувчиларни музейлар, кўргазмаларга ташрифини, ижодий кечаларни ташкиллаштириш;

Техникум Уставида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажариш.

5

Мутахассислик фанлар ўқитувчиси

1 700 000

Олий юридик

Дарс бераётган фани бўйича давлат таълим стандартлари ва ўқув режаларига мувофиқ назарий ва амалий ўқув дарсларини ўтказилишини таъминлаш;

ўқувчиларнинг олган билимларини амалиётда қўллаш тайёрлигини амалга ошириш;

ўқувчиларнинг ўзлаштиришини рейтинг назоратини амалга ошириш;

жорий оралиқ ва якуний тестларни (назорат сўрови)ни амалга ошириш;

ўқувчиларнинг ёзма ишлари ва дафтарларини текшириш;

ўзлаштира олмаган ўқувчилар билан алоҳида ишлар олиб бориш;

давлат таълим стандартлари талабларига мос равишда ўзлаштиришни таъминлаш;

дидактик, кўргазмали ва тарқатма материаллар, методик кўрсатмалар тайёрлаш;

ўқувчиларнинг мустақил, индивидуал ва ўқув тадқиқот ишлари, билимини назорат қилиш учун топшириқлар ишлаб чиқиш;

педагогик кенгаш, услубий кенгаш ишида, семинарлар, илмий анжуманлар, тренинглар, йиғилишларда қатнашиш;

ўқувчиларни фан олимпиадалари, турли танловларга тайёрлаш;

ўқув жараёнига прогрессив ахборот ва коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш;

таълим муассасасининг маслаҳат марказлари ишларида иштирок этиш;

дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, услубий қўлланмалар яратиш, илмий мақолалар нашр этиш, илмий, ўқув тадқиқот ишларини ташкил этиш, маърузалар тайёрлаш;

гуруҳга раҳбарлик қилиш, ўқувчилар билан тарбиявий ишлар олиб бориш;

ўқувчиларнинг тарбиявий масалалари бўйича ота-оналар, психолог ва бошқа ўқитувчилар билан учрашувлар ўтказиш;

ўқувчиларни музейлар, кўргазмаларга ташрифини, ижодий кечаларни ташкиллаштириш;

Техникум Уставида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажариш.

 

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 19 июль кунига қадар ўз шахсий варақасини Жиззах вилоят юридик техникуми Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.


Рўйҳатга қайтиш