Yangiliklar
Шароф Рашидов тумани адлия бўлими томонидан "Ёш сайловчилар ҳуқуқ минбари" лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексида белгиланган нормаларни ижрочилар ва кенг ахолига, айниқса, биринчи марта сайловларда иштирок этаётган ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда сайловларда иштирок этиш бўйича билимларини ошириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур акция юртдошларимиз учун тажриба мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Тадбирда дастлаб сайлов жараёнлари акс эттирилган ролик намойиш этилган бўлса, шундан сўнг слайдлар орқали мазкур жараён хақида иштирокчиларга тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди. Йигит-қизлар сайлов муҳитини аниқ тасаввур этишлари учун шартли равишда сайлов участкаси ҳам ташкил этилда. Энг асосийси ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишлари ва керакли жавобларни олишлари учун барча шароитлар яратилган. Мавзуга алоқадор тарқатма материаллари барча иштирокчиларга тақдим этилди. "Ёш сайловчилар ҳуқуқ минбари" лойиҳасининг кейинги манзили Мирзачўл тумани.