Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Жиззах вилоят адлия бошқармаси Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган қуйидаги нотариус лавозимларига ўтказиладиган танловлар ҳақида маълум қилади

Жиззах шаҳар.

1. Жиззах шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси 1 нафар.

2. Жиззах шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси 1 нафар.

Жиззах тумани.

1. Жиззах тумани 2-сон давлат нотариал идораси 1 нафар.

Бахмал тумани.

1. Бахмал тумани давлат нотариал идораси 1 нафар.

Пахтакор тумани.

1. Пахтакор тумани давлат нотариал идораси 1 нафар.

Фориш тумани.

1. Фориш тумани давлат нотариал идораси 1 нафар.

Янгиобод тумани.

1. Янгиобод тумани давлат нотариал идораси 1 нафар.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган нотариус лавозимларига ўтказиладиган танловларда иштирок этиш учун, малака имтиҳони топширмоқчи бўлган талабгорлар малака имтиҳони топшириш ҳамда малака имтиҳони топширган, лекин нотариус лавозимларида 3 йил мобайнида ишламаган талабгорларни қайта малака имтиҳони топшириш учун вилоят адлия бошқармасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги маълум қилинади:

1. Комиссия номига ариза.

2. Паспорт нусхаси.

3. Белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа.

4. Меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси.

5. Олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси.

6. Талабгорнинг малака имтиҳони топширганлиги тўғрисидаги малака комиссиясининг қароридан кўчирма (малака имтиҳони топширган, лекин нотариус лавозимларида 3 йил мобайнида ишламаган талабгор эса малака имтихонини қайта топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма. (бу ерда Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган нотариус лавозимларига ўтказиладиган танловларда иштирок этиш учун назарда тутилмоқда).

7. Охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисида тавсифнома.

Танловда, малака имтиҳони ва қайта малака имтиҳони топширишда 25 ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида 3 йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан белгиланган тартибда стажировка ўтаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

Ҳужжатлар ҳар ҳафтанинг душанба-жума кунлари тақдим этилиши мумкин.

Манзил: Жиззах шахри, Тўқимачилар кўчаси, 2-уй.

Телефонлар: (0-372) 223-52-54. (0-372) 223-55-13.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бўлими  


Рўйҳатга қайтиш