Жиззах вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларда бўш иш ўринлар ҳақида Э Ъ Л О Н
Т/р |
Идора номи |
Вакант лавозим |
Вакант бўлган лавозим штат бирлиги |
Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар |
Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар ўрнига |
ФҲДЁ органлари бўйича | |||||
1. |
Мирзачўл туман ФҲДЁ бўлими |
Мудира |
1 |
Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга эга бўлган, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан, ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. |
|
2. |
Арнасой туман ФҲДЁ бўлими |
Мудира |
1 |
Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга эга бўлган, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан, ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
|
|
3. |
Арнасой туман ФҲДЁ бўлими |
1-тоифали инспектор |
1 |
Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. (Инспекторлар чиройли дастхатга эга бўлиши лозим) |
|
4. |
Ғаллаорол туман ФҲДЁ бўлими |
1-тоифали инспектор |
1 |
Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. (Инспекторлар чиройли дастхатга эга бўлиши лозим) |
|
5. |
Янгиобод туман ФҲДЁ бўлими |
1-тоифали инспектор |
1 |
Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. (Инспекторлар чиройли дастхатга эга бўлиши лозим) |
|
6. |
Пахтакор туман ФҲДЁ бўлими |
1-тоифали инспектор |
1 |
Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. (Инспекторлар чиройли дастхатга эга бўлиши лозим) |
|
Давлат нотариал идоралари бўйича | |||||
7. |
Жиззах шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси |
Нотариус ёрдамчиси |
1 |
Олий юридик маълумотга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига |
8. |
Бахмал туман давлат нотариал идораси |
0,5 ставка нотариус котиби |
0,5 |
Олий ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
9. |
Дўстлик туман давлат нотариал идораси |
Нотариус котиби |
1 |
Олий ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
10. |
Жиззах туман 1-сон давлат нотариал идораси |
Нотариус котиби |
0,5 |
Олий-юридик,
|
Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига |
Изоҳ:
Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
- белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
- қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
- илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
- адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
- ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.
22-бандига мувофиқ,танловга ҳужжатларни топшириш муддати эълон тегишли расмий веб-сайтда жойлаштирилган кундан бошлаб камида 15 календарь кунни ташкил этиши лозим.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ариза билан тегишли адлия органи ёки муассасасига мурожаат қилади.
Шунингдек, 23-бандига мувофиқ танловда иштирок этиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
- ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
- мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;
- таржимаи ҳол;
- 086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома;
- 3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;
- шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);
- солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
- фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
- яшаш жойидан маълумотнома.
Жизззах вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўлимининг телефони (0372) 223-52-56