Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008
10.08.2018

Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ НОТАРИУС КОТИБИ

1

Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариал архив иш юритувчиси

550 000 сўм

Олий ёки ўрта махсус маълумот

Давлат нотариал идораларининг ҳужжатларини қабул қилади, рўйхатга олади, сақлайди ва улардан фойдаланишни таъминлайди;

ижроси тугаган ҳужжатларнинг ўз вақтида архивга топширилишини назорат қилади;

зарурий ҳужжатларни қидириб топишда услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатади;

архив фаолияти билан боғлиқ ижро учун юборилган ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди ва бу ҳақда тегишли тартибда маълумотлар тайёрлайди;

нотариал архивда иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлайди ҳамда белгиланган тартибда ўз нотариал архивини юритиши шарт;

бошқармага келиб тушган хат ва ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш;

бошқарма бошлиғи ва архив мудири нинг кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.







Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 25 август кунига қадар ўз шахсий варақасини jizzax@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Жиззах вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.


Рўйҳатга қайтиш