Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008
01.04.2019

Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛИНАДИ.

 

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ

1

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бош маслаҳатчиси

3 500 000 сўм

 

 

Олий, ҳуқуқшунос

 

Давлат нотариал идораларини ташкил этиш ва тугатиш, нотариус лавозимини таъсис этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар киритади, нотариал идоралар реестрини юритишда, нотариуслар лавозимлари умумий сонини ва муайян ҳудуддаги (нотариал округидаги) нотариуслар лавозимлари сонини белгилаш бўйича таклифлар киритишда, нотариат соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича тушунтиришлар беради.

Адвокатлик тузилмалари ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фаолияти кафолатларини таъминлашда кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси билан биргаликда Палата ҳузуридаги малака комиссияси таркибини тасдиқлаш юзасидан таклифлар киритади;

Бўлим томонидан адвокатларга лицензиялар берилишини ва адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказилишини, шунингдек юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга қўйилишини таъминлайди;

Бошқармада давлат рўйхатидан ўтган (ҳисобга қўйилган) адвокатлик тузилмаларида ишлаётган адвокатларнинг Йиғма давлат реестрини юритади;

2

Жиззах вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими катта маслаҳатчиси

3 200 000 сўм

 

6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий, ҳуқуқшунос

 

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашишда қатнашади

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ

1

Жиззах шаҳар 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 000 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини тушунтириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

2

Жиззах шаҳар 8-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

3

Арнасой туман ДНИ нотариус ёрдамчиси

4

Ғаллаорол туман 3-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

5

Зарбдор туман ДНИ нотариус ёрдамчиси

6

Зафаробод туман ДНИ нотариус ёрдамчиси

7

Мирзачўл туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

8

Пахтакор туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

9

Пахтакор туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

10

Зомин туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ НОТАРИУС КОТИБИ

1

Ғаллаорол туман 1-сон ДНИ

нотариус котиби

800 000 сўм

Олий ёки ўрта махсус маълумот

Нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;

нотариал ҳаракатни умумлаштиришда иштирок этиш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

нотариал идорада нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланиши, архив ишларини юритишни таъминлаш;

Нотариус ва нотариус ёрдамчисининг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

2

Ғаллаорол туман 3-сон ДНИ

нотариус котиби

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 15 апрель кунига қадар ўз шахсий варақасини jizzax@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Жиззах вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.


Рўйҳатга қайтиш