Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ
МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
№ |
Вакант лавозим номи |
Ойлик маоши |
Малакага оид талаблар |
Асосий вазифаси |
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ |
||||
1 |
Шароф Рашидов туман 1-сон туман давлат нотариал идораси котиби (Бола парвариши таътили даври учун) |
800 000 сўм |
Олий ёки ўрта махсус маълумот |
Нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш; статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш; нотариал ҳаракатни умумлаштиришда иштирок этиш; ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш; нотариал идорада нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланиши, архив ишларини юритишни таъминлаш; Нотариус ва нотариус ёрдамчисининг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади. |
2 |
Фориш туман давлат нотариал идораси нотариус котиби |
800 000 сўм |
Олий ёки ўрта махсус маълумот |
|
3 |
Зафаробод туман давлат нотариал идораси нотариус котиби
|
800 000 сўм |
Олий ёки ўрта махсус маълумот |
|
4 |
Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариал архив иш юритувчиси |
800 000 сўм |
Олий ёки ўрта махсус маълумот |
|
|
|
|
|
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 15 ноябрь кунига қадар ўз шахсий варақасини Жиззах вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.
Номзодлар ўз ҳужжатларини jizzax@adliya.uz электрон почта манзили орқали ҳам юборишлари мумкин.
Мурожаат учун телефон: 72-223-52-00, 72-223-55-04 манзил: Жиззах шаҳри, Кўтарма маҳалласи, Тўқимачилар кўчаси, 2-уй.
Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.
Агар!
Бўш иш ўринларига ишга кириш юзасидан ўтказиладиган танлов жараёнларида бирон-бир шахс томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграмм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot телеграмм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.