Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008
02.11.2020

Жиззах вилояти юридик техникумидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИ

 

Факультет декани

2 051 000 сўм

Олий юридик

Ўзбекистон мустақиллиги принципларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига муносиб хисса қўша оладиган юқори малакали юридик кадрларни шакллантириш борасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, ҳуқуқий, сиёсий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича самарали тизимни яратиш, уларда ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш мақсадида миллий қадриятлар ва анъаналар, аждодларимизнинг бой маданий меросини тарғиб этиш, миллий байрамлар, тарихий саналар, буюк аждодлар таваллудини нишонлашга доир тадбирларни амалга ошириш;

ўқувчилар томонидан коллежнинг ички тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш;

ёшларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган илмий-инновацион клубларни ташкил этилиши ва фаолият юритишини таъминлаш;

ёшлар иштирокида турли ижодий-инновацион тадбирлар, хусусан конференциялар, форумлар, семинар-тренинглар ва бошқа тадбирларни тизимли равишда ўткзалишини таъминлаш;

ўқувчилар томонидан глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурслари имкониятларидан кенг фойдаланишни таъминлаш;

амалга ошириладиган инновацион лойиҳалар ва уларни амалиётга жорий этиш, инновацион механизмларни татбиқ этиш борасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура ва бошқа ташкилотлар билан алоқалар ўрнатишига кўмаклашиш;

ўқувчилар контингентини юритиш;

ўқувчилар билан бевосита учрашувлар ташкил этиш орқали семестр давомида уларнинг ўқув жараёни сифати ҳақида фикрларини ўрганиш ва натижаси бўйича коллеж Кенгаши ва раҳбариятига ҳисобот бериш;

ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва давоматини доимий ўрганиш, умумлаштириш ва ўз ваколати доирасида тегишли чоралар кўриш;

Ёшлар билан ишлаш бўлими билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг давоматини яхшилаш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш;

ўқувчиларнинг жорий, оралиқ ва якуний назоратлар натижаларини Ўқув-методик бўлим билан ҳамкорликда таҳлил қилиб бориш;

ўқувчиларнинг ўқув дастури бўйича ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати мониторингини олиб бориш;

ўқувчиларнинг билим олишга, малака ва кўникмаларга эга бўлишга қизиқишларини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ўқув жараёнида назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлаш, ўқувчиларда касбий кўникмаларни ривожлантириш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш, интерфаол усулларни қўллашни такомиллаштириш мақсадида дарсларга қатнашиш ва натижаси бўйича коллеж Кенгаши ва раҳбариятига ҳисобот бериш;

деканатга бириктирилган ҳудудларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш ва тозаликни сақлаш, ўқув бино қисмлари ҳолати ва жиҳозланишини доимий назорат қилиш, ўқув хоналарида ўқув жараёни учун шарт-шароитларни яхшилаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш;

гуруҳ сардорларини тайинлаш ёки уларни вазифасидан озод қилиш;

ўқувчилар томонидан контракт тўловларининг амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни Маркетинг бўлимига умумлаштириш учун тақдим этиш;

ўқувчиларга нисбатан интизомий чоралар қўллаш ва академик таътил бериш тўғрисидаги директор буйруқлари лойиҳаларини тайёрлаш;

ўқувчиларнинг шахсий йиғмажилдларини юритиш;

 

 

Ўқув методик бўлим услубчиси

862 000 сўм

олий

методик ишларни ташкил қилиш, ўқув-методик ва тарбиявий ишларнинг ҳолатини ва уларнинг таълим стандартларига мослигини таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ўқув гуруҳлари, тўгараклар ва ўқувчилар уюшмаларини шакллантиришда иштирок этиш, педагог ходимларга ўқитиш мазмуни, шакллари, усуллари ва воситаларини аниқлашда ёрдам бериш;

педагогик ходимларга тегишли фаолият йўналишлари бўйича маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш, тегишли йўналишлар бўйича ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишда иштирок этиш;

ўқув, ўқув-мавзу режалар, фанлар ва ўқув курслари бўйича дастурлар тузиш;

ўқув-методик ҳужжатлар, қўлланмалар (ўқув фанлари, қурилмалар намунавий рўйхати, дидактик материаллар ва ҳоказо) ишлаб чиқишни, уларга тақриз беришни ва тасдиқлашга тайёрлашни ташкиллаштириш;

педагогик ходимларнинг методик уюшмалари ишларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш, конференциялар, семинарлар, танловлар, кўргазмалар, олимпиадалар, мусобақалар ва ҳоказоларни ўтказиш бўйича зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

нашр этилаётган дарсликлар, ўқув қўлланмалар, видеоматериаллар, аудиовизуал ва бошқа ўқитиш воситалари хусусида педагог ходимларни хабардор қилиш ва мактабнинг уларга бўлган эҳтиёжини таҳлил қилиш;

илғор педагогик технологиялар тажрибаси тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш, ўқитиш ва тарбиялашнинг самарали технологияларини амалга оширишни ташкил қилиш;

таълим муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.

Малака талаблари:

педагогика йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий (юридик ёки ҳуқуқ ва маънавият асослари) маълумот;

хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.

Факультет услубчиси

862 000

олий

 

Ахборот технологиялари ва ўқитишнинг техник воситалари бўлими етакчи мутахассиси

1 192 000

Мутахассислик бўйича олий

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, уларнинг дастурий таъминотини ва соз ҳолатда ишлашини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашда:

компьютерлардаги мавжуд техник ва дастурий муаммоларни бартараф этиш ва такрорланишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўқув жараёнида компьютер техникаси ва технологиясидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш;

компьютер ўқув хоналарига ва компьютерларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, жавобгар шахсларни белгилаш ҳамда компьютер ўқув хоналаридан самарали фойдаланишни назорат қилиш;

таркибий бўлинмаларда фойдаланилаётган компьютерларнинг тизим ва офис дастурларини ўрнатиш ва янгилаб бориш;

мавжуд компьютерларга ўқув жараёни учун зарурий дастурий воситаларни ўрнатиш ҳамда компьютер техника воситаларига хизмат кўрсатиш;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш масалаларига бағишланган ўқув-услубий ва амалий семинарлар ташкил этиш;

 

 

Бухгалтер

940 000

Олий ёки ўрта-махсус

бухгалтерия ҳисобини Йўриқнома ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритиш, шунингдек, ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;

бухгалтерия ҳужжатларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини олдиндан назорат қилиш;

бюджет маблағларини, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назорат қилиш;

бухгалтерия ҳисобини қонунчилик талабларига мувофиқ юритилишини назорат қилиш;

ташкилотда ходимларнинг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларини белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш;

смета ижроси жараёнида вужудга келадиган юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;

пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек, бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилишда қатнашиш, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;

жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш;

моддий қимматликларни олиш учун берилган ишончномаларнинг ҳисобини юритиш ва улардан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш;

молиявий ҳисоботларни белгиланган муддатларда тузиш ва топшириш;

ташкилот раҳбари тасдиқлаши учун харажат сметаларини ва уларга илова қилинадиган ҳисоб-китобларни тузиш (агар режалаштириш бўлимлари ёки ушбу вазифани амалга оширувчи лавозим штатлар жадвалида назарда тутилмаган бўлса);

бухгалтерия ҳужжатларини, ҳисоб регистрларини, шунингдек, харажатлар сметаларини (илова ҳисоб-китоблари билан бирга) сақланишини таъминлаш (агар режалаштириш бўлимлари ёки ушбу вазифани амалга оширувчи лавозим штатлар жадвалида назарда тутилмаган бўлса);

 

Юристлар учун хорижий (инглиз) тили ўқитувчиси

Тариф ставка

Мутахассислик бўйича олий

Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларига мувофиқ предмет, фан бўйича ўқувчиларга назарий ва амалий машғулотларни тайёрлаш ва ўтказишни таъминлаш;

 ўқувчилар томонидан олинган билимларни амалиётга мустақил татбиқ этишга тайёрлаш;

 ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишини объектив баҳоланишини таъминлаш;

 рейтинг назоратини амалга ошириш;

 оралиқ ва якуний назоратларини амалга ошириш;

 ўқувчиларнинг ёзма ишларини ва дафтарларини текшириш; рейтинг балларини ҳисоблаш, давомат ҳисобини юрииш, қийин ўзлаштирувчи ўқувчилар билан машғулотлар олиб бориш, машғулот режасини ишлаб чиқиш, дидактик, кўргазмали ва тарқатма материалларни, лаборатория ва амалий машғулотларга, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларига топшириқлар тузиш;

 ўқувчиларни фан олимпиадаларига, турли кўрик танловларга, илмий конференциялар ва фестивалларга тайёрлаш, очиқ дарс (машғулотлар) ўтказиш, фан тўгараклари ишларига раҳбарлик қилиш, ўқув гуруҳига раҳбарлик қилиш.

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 18 ноябрь кунига қадар ўз шахсий варақасини Жиззах вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Номзодлар ўз ҳужжатларини jizzax@adliya.uz электрон почта манзили орқали ҳам юборишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: 72-223-52-00, 72-223-55-04 манзил: Жиззах шаҳри, Кўтарма маҳалласи, Тўқимачилар кўчаси, 2-уй.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

Агар!

Бўш иш ўринларига ишга кириш юзасидан ўтказиладиган танлов жараёнларида бирон-бир шахс томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграмм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot телеграмм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш