Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008
01.12.2020

Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1

Арнасой туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

2 989 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

Ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика – вилоят – туман – маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш белгилансин.

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ

2

Пахтакор туман 1-сон давлат нотариал идораси ёрдамчиси (Бола парвариши таътили даври учун)

1 000 000 сўм

Олий юридик маълумот

- Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

- битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

- ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

- нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

- жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;

- юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

- ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

- Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

3

Шароф Рашидов туман 1-сон туман давлат нотариал идораси котиби (Бола парвариши таътили даври учун)

800 000 сўм

Олий ёки ўрта махсус маълумот

- Нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

- статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;

- нотариал ҳаракатни умумлаштиришда иштирок этиш;

- ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

- нотариал идорада нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланиши, архив ишларини юритишни таъминлаш;

- Нотариус ва нотариус ёрдамчисининг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

4

Фориш туман давлат нотариал идораси нотариус котиби

800 000 сўм

Олий ёки ўрта махсус маълумот

5

Зафаробод туман давлат нотариал идораси нотариус котиби

800 000 сўм

Олий ёки ўрта махсус маълумот

 

 

 

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 15 декабрь кунига қадар ўз шахсий варақасини Жиззах вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Номзодлар ўз ҳужжатларини jizzax@adliya.uz электрон почта манзили орқали ҳам юборишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: 72-223-52-00, 72-223-55-04 манзил: Жиззах шаҳри, Кўтарма маҳалласи, Тўқимачилар кўчаси, 2-уй.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

         Агар!

         Бўш иш ўринларига ишга кириш юзасидан ўтказиладиган танлов жараёнларида бирон-бир шахс томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграмм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot телеграмм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш