Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008
01.02.2021

Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи

4 500 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

нотариат соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади ва ягона нотариал амалиётни таъминлаш бўйича чоралар кўради;

нотариуслар томонидан нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, уларнинг ишини таҳлил қилади ва умумлаштиради;

“Нотариус” ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг шакллантирилиши

ва юритилишини ҳамда уни бошқарма ва идораларнинг маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграция қилиш чораларини кўради;

шунингдек, нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа функцияларни бажаради;

нотариуслар томонидан статистик маълумотларни тақдим этиш шакллари ва муддатлари бўйича таклифлар киритади;

давлат нотариал идораларини ташкил этиш ва тугатиш, нотариус лавозимини таъсис этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар киритади, нотариал идоралар реестрини юритади;

нотариуслар лавозимлари умумий сонини ва муайян ҳудуддаги (нотариал округидаги) нотариуслар лавозимлари сонини белгилаш бўйича таклифлар киритади;

нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар рўйхатларини, ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун, шунингдек нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатлари, рўйхатлардан кўчирмалар, маълумотномалар ва архив ҳужжатларининг нусхалари берилганлиги учун тўловлар миқдорларини белгилаш юзасидан таклифлар киритади;

нотариат соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича тушунтиришлар беради;

адвокатлик тузилмалари ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фаолияти кафолатларини таъминлашда кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси билан биргаликда Палата ҳузуридаги малака комиссияси таркибини тасдиқлаш юзасидан таклифлар киритади;

Бўлим томонидан адвокатларга лицензиялар берилишини ва адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказилишини, шунингдек юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга қўйилишини таъминлайди;

Бошқармада давлат рўйхатидан ўтган (ҳисобга қўйилган) адвокатлик тузилмаларида ишлаётган адвокатларнинг Йиғма давлат реестрини юритади;

адвокатлар малакасини оширишда кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси билан биргаликда адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотларини тақдим қилиш шакллари ва муддатларини белгилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

адвокатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек адвокатлик тузилмалари томонидан таъсис ҳужжатларига, устав фаолиятига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширилишини таъминлайди;

фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари адвокатлар томонидан бузилиши ҳолатлари аниқланганда, шунингдек адлия органларининг қонуний талаблари адвокатлик тузилмалари раҳбарлари томонидан бажарилмаганда уларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани малака комиссияси мажлисига киритади;

адвокатура фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни ўрганади.

Шунингдек, давлат нотариал идоралари ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2020, 2009 йил 19 октябрь) тартиб-таомилларини жорий этиш ва амалга оширишни ташкил қилади, ҳудудий адлия органларида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахсларнинг рўйхатини юритади, уларнинг ўқиши ва малака оширишини ташкил этади, улар томонидан тақдим этилган ҳисоботларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, шунингдек кўрсатиб ўтилган Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат ишларини амалга оширади.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилоят бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Нотариат ва адвокатура соҳалари бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганади, уларни амалиётда қўллаш чораларини кўради ва бу борада миллий қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.

Ўз ваколатлари доирасида бошқа вазифа ва функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ

2

Пахтакор туман 1-сон давлат нотариал идораси ёрдамчиси (Бола парвариши таътили даври учун)

1 000 000 сўм

Олий юридик маълумот

- Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

- битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

- ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

- нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

- жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;

- юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

- ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

- Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

3

Пахтакор туман 1-сон туман давлат нотариал идораси котиби

800 000 сўм

Олий ёки ўрта махсус маълумот

- Нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

- статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;

- нотариал ҳаракатни умумлаштиришда иштирок этиш;

- ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

- нотариал идорада нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланиши, архив ишларини юритишни таъминлаш;

- Нотариус ва нотариус ёрдамчисининг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

4

Шароф Рашидов туман 1-сон туман давлат нотариал идораси котиби (Бола парвариши таътили даври учун)

800 000 сўм

Олий ёки ўрта махсус маълумот

5

Фориш туман давлат нотариал идораси нотариус котиби

800 000 сўм

Олий ёки ўрта махсус маълумот

6

Зафаробод туман давлат нотариал идораси нотариус котиби

800 000 сўм

Олий ёки ўрта махсус маълумот

 

 

 

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 15 февраль кунига қадар ўз шахсий варақасини Жиззах вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Номзодлар ўз ҳужжатларини jizzax@adliya.uz электрон почта манзили орқали ҳам юборишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: 72-223-55-04, 72-223-52-00 манзил: Жиззах шаҳри, Кўтарма маҳалласи, Тўқимачилар кўчаси, 2-уй.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

         Агар!

         Бўш иш ўринларига ишга кириш юзасидан ўтказиладиган танлов жараёнларида бирон-бир шахс томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграмм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot телеграмм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.



Рўйҳатга қайтиш