Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

08
Ҳал этилган мурожаат

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан “MEGA MOTTO MIX” МЧЖ раҳбари Т.Зокировнинг Жиззах вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳузуридаги “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК ҳамда “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК Ғаллаорол туман филиали томонидан етказилган зарарни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида МЧЖ манфаатида тегишли тартибда Жиззах туманлараро ҳамда Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судларига даъво аризалар киритилди.

Натижада ҳар иккала даъво аризалар тўлиқ қаноатлантирилиб, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 23 сенятбрдаги ҳал қилув қарори билан Жиззах вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳузуридаги “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКдан МЧЖ фойдасига 12.330.111 сўм асосий қарз ҳамда 1.850.000 сўм пеня ундириш белгиланди.

Шунингдек, Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК Ғаллаорол туман филиалидан МЧЖ фойдасига 30.418.192 сўм асосий қарз ва 1.400.000 сўм пеня ундириш белгиланди.

(Ҳал қилув қарорлари илова қилинади)

07
"Ойнинг энг яхши ходими" эълон қилинди.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан Шароф Рашидов туман адлия бўлими бошлиғи Шерматов Анвар Хужамбердиевич 2020 йил сентябрь ойининг энг яхши ходими деб эълон қилинди.

А.Шерматов адлия тизимидаги меҳнат фаолиятини 2018 йилда бошлади ва бугунги кунда тизимдаги турли лавозимларда меҳнат қилиб келмоқда.

А.Шерматов адлия бўлимларига юклатилган вазифаларни самарали бажарилишида юқори натижаларга эришмоқда.

Шароф Рашидов туман адлия бўлими бошлиғи Шерматов Анвар Хужамбердиевични табриклаб, келгусидаги ишларига муваффақият ва улкан зафарлар тилайди.

05
Жиззах вилоят юридик техникумига кириш имтихон бўлиб ўтди.

Бугун Жиззах вилоят юридик техникумига ҳужжатларини топширган абитуриентлар тест синовларини топширдилар. Имтихонлар 2 сменада (1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, 2-смена соат 14.00 дан 17.00 га қадар) ўтказилади.

02
Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринларига таклиф қилади.

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ
МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ

1

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи

4 000 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

3 йиллик иш стажи

жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга, қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида тарғиб қилинишини ташкил этади;

жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича дастурлар ва тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Халқ депутатлари вилоят Кенгашида ҳар йили вилоят адлия бошқармасининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотининг тайёрланишини ташкил этади;

бошқарма тизимига кирувчи ҳамда бошқа идоралар билан ўзаро ҳамкорликда илмий-амалий конференциялар, ўқув машғулотлари, давра суҳбатлари, семинарлар ва учрашувларни ҳамда очиқ мулоқотларни ўтказишни ташкил этади;

давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, услубий раҳбарлик қилиш ва назоратни амалга ошириш мақсадида ўрганишлар ўтказади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олади ва қонун ҳужжатларининг туркумлаштириш ишларини олиб боради;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади ва низомда кўрсатилган бошқа вазифаларни амалга оширади.

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 20 октябрь кунига қадар қуйидаги ҳужжатларни jizzax@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Жиззах вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим:

- номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка);

- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

- номзоднинг паспорт нусхаси.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.

30
Савол йўлланг, жавоб берамиз!

Савол:  Иш берувчининг кўрсатмаси бўйича 2 ҳафта олдин ишга чиқишни бошладим. Аммо ташкилот раҳбари шу кунга қадар ишга қабул қилиш бўйича буйруқ чиқармаган экан. Ушбу ҳолатда мен билан ташкилот раҳбари ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаган ҳисобланадими?

Жавоб:  Меҳнат кодексининг 82-моддасига кўра, ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

Шунингдек, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Шу ўринда, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Улмас АБДИЕВ

Бошқарманинг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи

29
Судга даъво ариза киритилиши таъминланди.

Жиззах вилояти адлия бошқармасига Шароф Рашидов тумани, Раваллиқ МФЙ, Оқсоқол тўпик кўчаси, 61-уйда яшовчи фуқаро А.Азизов (исм фалияси ўзгартириб кўрсатилган) Жиззах вилояти “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК томонидан иш хақи берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати бўйича тўпланган хужжатлар ўрганиб чиқилди.

Жумладан, фуқаро А.Азизов Жиззах вилояти “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУКда Омбор мудири вазифасида ишлаб келиб, 2020 йилнинг
1 майдаги 21а-к-сонли буйруғи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Бироқ, Жиззах вилояти “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК томонидан Т.Тошпўлатовга 4.286.603 сўм иш ҳақи тўлаб берилмаган.

Жиззах вилояти “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУКнинг Т.Тошпўлатовдан иш ҳақидан бўлган қарздорлиги ДУК томонидан тақдим этилган маълумотнома билан ўз тасдиғини топган.

Ҳолат бўйича бошқарма томонидан фуқаро А.Азизов манфаатида Жиззах вилояти “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУКга нисбатан иш ҳақи ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига ариза киритилиши таъминланди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими

28
Янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари аҳамияти тушунтирилди.

2020 йилнинг 25 сентябрь куни вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида бошқарма ходимлари иштирокида адлия бошқармаси ва Жиззах шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда ''Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида''ги ПФ-6061-сон Президент Фармони ҳамда ''Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида''ги ПҚ-4819-сонли Президент қарорининг мазмуни моҳияти ва аҳамиятига тушунтириб ўтилди шунингдек, иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Тадбир қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тадбир тафсилотлари эфирга узатилиши учун вилоят телерадиокомпанияси операторлари томонидан ёзиб олинди.

Улмас АБДИЕВ

Бошқарманинг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи

25
Президент қарорининг мазмун -моҳияти ''ТВ шарх'' кўрсатувида

Жиззах вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатиладиган ''ТВ шарх'' кўрсатувининг бу галги сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори шархига бағишланди.

Ушбу кўрсатувда Жиззах вилояти Зафаробод туман адлия бўлими бошлиғи Жаҳонгир Эшонқулов ва Республика "Истиқболли авлод" ижтимоий-ахборот маркази Жиззах вилоят бўлими ҳуқуқшуноси Эркин Муродовлар иштирок этишиб, Президентимизнимизнинг ушбу Қарори мазмун ва моҳияти ҳамда аҳамиятини тушунтириб ўтди.

24
Ҳарбий қисмда ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

2020 йилнинг 24 сентябрь куни Мудофаа вазирлигининг Жиззах шаҳридаги 59816-сонли ҳарбий қисмида ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари иштирок этиб, улар томонидан ҳарбий қисм офицер ва сержантларига мамлакатимизда сўнги хафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳияти етказдирилди.

Шунингдек, иштирокчиларга коррупцияга қарши кураш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маъруза қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи ўқиб эшиттирилди.

Ҳуқуқий тарғибот тадбири савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.