Yangiliklar
Ёшларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти билан яқиндан таништириш, сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш орқали уларнинг фаол фуқаролик позицияси ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бугуннинг долзарб масалаларидан.
Адлия вазирлигида ҳужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси амалиёти, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек бошқарув жараёнини автоматлаштирилишини таъминлаш учун замонавий ахборот тизимлари ва дастурий таъминот воситаларини қўллаш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Жиззах ҳуқуқшунослик коллежида “Битирувчи ёшларга диплом топшириш”маросими бўлиб ўтди, маросимда вилоят адлия ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари вакиллари, Жиззах шаҳар ҳокими, коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари, коллеж битирувчиларининг ота-оналари иштирок этди.
Вилоят адлия бошқармасида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан адлия бошқармаси, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари муҳаррирлари ва мухбирлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси ижроси юзасидан, Адлия вазирлиги томонидан “Қонун ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолият” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент давлат юридик университети талабаларининг ота-оналари билан 2013-2014 ўқув йили якунига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан 2008 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ёш сиёсатчи” кўрик танлови партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилиб, танловнинг вилоят босқичи Жиззах давлат педагогика институти қошидаги 2-сонли академик лицейда бўлиб ўтди.
Ғаллаорол туманидаги Жиззах политехника институти қошидаги 2-сонли академик лицейда тумандаги ёшлар, жумладан, коллежлар ва олийгоҳ битирувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар бандлиги - бугуннинг талаби” тарғибот лойиҳаси юзасидан семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида вазирлик ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган янги ўзгартириш ва қўшимчаларга бағишланган анжуман ташкил этилди.
Зомин туманидаги мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан, Жиззах вилояти ҳокимининг 2014 йил 11 февралдаги 42-сонли қарори билан тасдиқланган вилоятда 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вилоятда ёшларни шу жумладан, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш билан боғлиқ қонун-ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш, ёшларни иш билан банд қилишга жалб этишга қаратилган “Ёшлар бандлиги - бугуннинг талаби” тарғибот лойиҳаси юзасидан тумандаги ёшлар, жумладан, коллеж ва олийгоҳ битирувчилари иштирокида семинар ўтказилди.