Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 4 июлдан 10 июлгача бўлган маълумотни маълум қилади
I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 7 июлдаги 61, 8, 12-сонли «Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 7 июлдаги 64-сонли «Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 3.2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 117-В-2, 02-02/12-25-сонли «Чет эл автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун йиғимлар ундириш тартиби, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сонли «Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
9. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 6 июлдаги 110-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларининг 2-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи.
II. Давлат реестридан чиқарилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 949, 2000 йил 25 июль), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 949-1, 2000 йил 21 декабрь), (рўйхат рақами 949-2, 2002 йил 14 май), (рўйхат рақами 949-3, 2005 йил 20 июнь), (рўйхат рақами 949-4, 2007 йил 13 декабрь), (рўйхат рақами 949-5, 2010 йил 20 январь), (рўйхат рақами 949-6, 2010 йил 20 май), (рўйхат рақами 949-7, 2013 йил 30 январь).
Адлия вазирининг 2015 йил 6 июлдаги 216-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган Чет эл автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун йиғимлар ундириш тартиби (рўйхат рақами 674, 1999 йил 15 март), шунингдек унга ўзгартириш (рўйхат рақами 674-1, 2000 йил 27 июль).
Адлия вазирининг 2015 йил 9 июлдаги 221-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.
Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.