Янгиликлар
ННТлар адлия органлари эътиборида
Жиззах вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлигида вилоят адлия бошқармаси, прокуратураси, вилоятдаги нодавлат - нотижорат ва диний ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги буйруғи билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги буйруғи билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги НИЗОМ талабларидан келиб чиқиб, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўтказиладиган тадбирларни адлия органлари билан келишиш тартиби йиғилиш қатнашчиларига тушунтирилди.
Тадбирда бугунги кундa мaмлaкaтимиздa жaмият ҳaётининг турли сoҳaлaридa 8000 дaн зиёд, шу жумладан, Жиззах вилоятида 500 дан зиёд нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри фaoлият юритаётганлиги, ўтгaн дaвр мoбaйнидa мaмлaкaтимизни дeмoкрaтик янгилaш жaрaёнидa фуқaрoлик институтлaрининг рoли вa aҳaмиятини кучaйтиришгa, фуқaрoлaрнинг энг муҳим сoциaл-иқтисoдий муaммoлaрини ҳaл этишгa қaрaтилгaн 200 дaн oртиқ қoнун ҳужжaтлaри қaбул қилингaнлиги, фуқaрoлик жaмияти институтлaри, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришдаги рoли жaмиятимиздa тoбoрa oртиб бoраётганлиги, ушбу масалаларга Юртбошимиз томонидан алоҳида аҳамият қаратилаётганлигини таъкидланди.
Шунингдек, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, мазкур қарорни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги қарори қабул қилиниб, “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомлар тасдиқланганлиги, шулар қаторида, жорий йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан бу борадаги бир қатор ҳуқуқий асослар белгиланганлиги қайд этилди.