Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

11

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самараси


Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, мақсад ва вазифалар” мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.DSC02083.JPG

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Жиззах вилоят адлия бошқармаси вакиллари, вилоят ИИБ ҲООБ, вилоятдаги барча туман (шаҳар) ИИБ ХООГ ходимлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг вазифалари, принциплари, турлари, жумладан ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар, уларнинг ваколатлари атрофлича муҳокама этилди. DSC02083.JPG

Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, профилактик суҳбат ўтказиш, расмий огоҳлантириш ва профилактик ҳисобга олиш тартиби ва асослари, шахсни профилактик ҳисобга олиш муддатлари, шахсни профилактик ҳисобдан чиқариш асослари, шахсни мажбурий даволанишга юбориш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ИИБ идораларининг маъмурий назорати, ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактика чора-тадбирлари қўлланилаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари таъкидлаб ўтилди.