Янгиликлар
Соғлом муҳит – инсон саломатлиги
Жиззах политехника институтида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмасининг ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси раиси, қўмита девони гуруҳ раҳбари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи аъзолари, Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси аъзолари ва фаоллари, вилоятдаги олий таълим муассасалари маъсул вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Тадбир аввалида Экологик ҳаракат Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмасининг 5 йиллик ҳисоботи тингланди, шундан сўнг ҳаракатнинг атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича 2015-2016 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури лойиҳаси, Экоҳаракатнинг янги Низомига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи, шунингдек, ҳудудий бўлинма Кенгаши ва назорат тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш, экоҳаракат ҳисобот сайлов конференциясига делегатлар сайлаш, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ вилоятда экоҳаракат аъзолари ва фаоллари, қолаверса кенг жамоатчилик томонидан атроф-муҳит ва экологияни асраб авайлаш, экологик барқарорликни таъминлаш лозимлиги ва бу борада тегишли зарурий чора-тадбирларни белгилаш муҳокама этилди.
Тадбир якунида атроф-муҳит ва экологияни ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда ўз ҳиссаларини қўшган ва ўрнак бўлган бир гуруҳ Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси аъзолари ва фаолларига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.