Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

18

Бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясида


Жиззах политехника институтида “Соғлом бола йили” муносабати билан “Бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясида” мавзусида ўқув-семинар тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят суди раиси ва судьялари, фуқаролик ишлари бўйича туман (шаҳар) судьялари, вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, ФҲДЁ органлари мудиралари, вилоят ИИБ, вилоят прокуратураси, вилоят халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари, вилоят ва туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари, вилоят “Маҳалла” жамғармаси, маҳалла маслаҳатчилари, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда болалар фаровонлигини таъминлашда аёллар нодавлат-нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамияти, бу борада хотин-қизлар қўмитаси томонидан олиб борилаётган ишлар, болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш юзасидан қабул қилинган халқаро ва миллий қонун-ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро қонун-ҳужжатларига қўшилиши, “Соғлом бола йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ва унинг ижроси, хусусан Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунлари лойиҳалари, “Болаларни уларнинг жисмоний ва руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик хотиржамлиги тўғрисида”ги ва бошқа бир қанча қонун лойиҳалари, мамлакатимизда бола ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича 2014-2018 йилларга мўлжалланган дастур лойиҳаси атрофлича муҳокама этилди.

Тадбир якунида болалар фаровонлигини таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшган ва ўрнак бўлган бир гуруҳ давлат ва нодавлат ташкилотлари вакилларига Республика хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.