Янгиликлар
Соғлом турмуш асоси
Жиззах вилояти адлия бошқармасида Соғлом тумуш тарзини такомиллаштиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман (шаҳар) ҳокимликлари хотин-қизлар қўмиталари, “Маҳалла” жамғармаси вилоят бўлинмаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, ФҲДЁ бўлимлари, Жиззах шаҳридаги диний ташкилотлар вакиллари, туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий масалалари бўйича маслаҳатчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда оналик ва болалик ҳимоясини таъминлаш, она ва боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом боланинг дунёга келиши ва тарбияланиши масалалари, ўсмир қизлар орасидаги туғруқлар сонини камайтириш, ҳомиладор аёлларни ўз вақтида рўйхатга олиш, исталмаган ҳомиладорликларнинг ва оналар ўлимининг олдини олиш, никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, қишлоқ врачлик пунктларини янада такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, патронаж хизмати сифатини яхшилаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Шунингдек, тадбирда оналар, болалар ва ўсмирларнинг саломатлигини сақлаш бўйича давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, уларнинг ижроси ва аҳамияти, бу борада хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ, ФҲДЁ бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан олиб борилаётган ишлар, қабул қилинган қонун-ҳужжатлари, “Соғлом бола йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритилди.