Янгиликлар
Бунёдкорлик ютуқлари
Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимига кирувчи Жиззах тумани ФҲДЁ бўлимининг кўркам, замонавий янги биносини фойдаланишга топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, туман ҳокимлиги, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоятдаги турли давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари, вилоят адлия бошқармаси, бошқарма тизимига кирувчи барча туман ФҲДЁ бўлимлари, давлат нотариал идоралари ходимлари, вилоят ва туманлар фаоллари, адлия фахрийлари, ОАВ вакиллари ҳамда мустақиллигимизнинг 23 йилиги муносабати билан рамзий маънода 23 нафар келин-куёвлар иштирок этишди.
Тадбирни туман ҳокими кириш ва табрик сўзи билан очиб берди, шундан кейин, тадбир меҳмонларининг табрик сўзлари, туман ФҲДЁ бўлими мудирасининг меҳмонлар ва тадбир иштирокчиларига дил сўзлари тингланди.
Тадбирда сўзга чиққанлар дунё миқёсида давом этаётган иқтисодий, молиявий инқироз шароитида диёримизда улкан қурилиш, бунёдкорлик ишларининг амалга оширилаётгани танланган тараққиёт йўлимиз тўғри эканлигии, қилинаётган эзгу ишларнинг тасдиғини давлатимиз ва адлия вазирлиги раҳбариятининг ФҲДЁ органлари ва уларнинг моддий-техник базасини такомиллаштиришга бўлган юксак эътибори тимсолида мазкур туман ФҲДЁ бўлими биносининг қисқа муддатда кўркам ва замонавий қилиб қуриб битказилганлиги, бинода барча шароитлар яратилганлиги ҳамда техник жихозлар билан таъминланганлиги, буларнинг барчаси аввало инсон манфаатларига хизмат қилишга қаратилганлиги, адлия вазирлиги томонидан сўнги йилларда тизимни ривожлантириш, ходимларни қолаверса фахрийларни ижтимоий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш, тизим идоралари моддий-техник таъминотини яхшилаш, янги бинолар қуришга алоҳида эътибор қаратилиб келинаётганлиги, буни мазкур туман ФҲДЁ бўлими биноси мисолида кўриш мумкинлиги, бинони қуриш учун 1,7 миллиард сўм маблағ сарфланганлиги, Жиззах тумани ФХДЁ бўлими биноси “Соғлом бола йили”да фойдаланишга топширилганлиги туман аҳолиси, айниқса ёшлари учун байрамга муносиб совға бўлганлиги таъкидланди.
Тадбирда 23 нафар келин-куёвларнинг никоҳлари тантанали равишда қайд этилиб, уларга ФҲДЁ органининг турли эсдалик совғалари тақдим этилди, шунингдек, ФҲДЁ бўлими биносини қурган бир гуруҳ қурувчиларга вилоят адлия бошқармасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.