Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

26

Т А Б Р И К Л А Й М И З !


Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун Адлия органлари ва муассасаларининг қуйидаги ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 25 август кунги Фармонига асосан, Фахрий унвонлар ва Давлат мукофотлари билан тақдирландилар;

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист»

Азимова Зухра Музаффаровна - Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Икрамов Музраф Мубаракходжаевич - Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари

Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун:

«Дўстлик» ордени билан

Ахмедова Ракия Каримовна - Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази лаборатория мудираси

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Кубейсинова Ханипа Турсунбаевна - Қорақалпоғистон Республикаси “Куч адолатда” адвокатлар ҳайъатининг адвокати

«Шуҳрат» медали билан

Болиев Азамат Артикбоевич - Самарқанд вилояти Пайариқ тумани 2-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси

Болиев Беҳзод Рахматиллоевич - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи

Ханиев Баходир Закиржонович - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бўлим бошлиғи

Тургунова Замира Дедашевна - Наманган вилояти Учқўрғон тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси

Мукофотлаганларни адлия органлари ва муассасаларининг кўпмингкишлик жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.