Янгиликлар
Фавқулодда ва техноген вазиятлардан огоҳлик
Жиззах вилояти адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 208-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Зилзила оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариал идоралари ходимлари, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси маъсул вакиллари иштирок этди.
Тадбирда қарор ижроси юзасидан фавқулодда ҳолатлар, фуқаро муҳофазаси каби тадбирлардан хабардор қилиш ва бу борада олиб борилаётган тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари, вилоятда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва шундай ҳолатда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, фавқулодда вазият вақтида фуқароларимиз қолаверса ҳар бир ходим ўзини қандай муҳофазалаш усуллари, ҳар доим шай ва зийрак туриш лозимлиги, аҳолининг гавжум жойлари ҳисобланган турли идоралар ва корхоналарда аҳолини маънавий-руҳий тайёрлаш мақсадида фуқаро муҳофазаси бўйича мунтазам ўқув семинарлар, амалий машғулотлар ўтказиб бориш мақсадга мувофиқлиги, амалий машғулотларни ўтказиш тартиби, Адлия бошқармасида ҳамда вилоятдаги барча идораларда ташкил қилинган Фуқаро муҳофазаси гуруҳларини Фавқулодда вазият содир бўлганда ФВДқТ тузилмалари етиб келгунга қадар қандай вазифани бажариши, техноген вазиятлар салбий оқибатлари таъкидлаб ўтилди.