Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

07

Мазмун – моҳият муҳокамаси


Жиззах вилояти адлия бошқамаси томонидан вилоят ҳокимлиги, солиқ бошқармаси ва тижорат банклари ҳамкорлигида барча туман ва шаҳар ҳокимликларида тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 16 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб – таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4453-сонли ва 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сонли Фармонларининг мазмун-моҳияти юзасидан семинар йиғилишлари бўлиб ўтди.

Тадбирларда давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг яқинда қабул қилинган “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларининг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди. Кичик бизнес субъектларини ташкил этиш жараёнларини соддалаштириш, уларнинг янада эркин фаолият юритишини таъминлаш мақсадида ортиқча бюрократик ғовларни бартараф этиш, давр талабига мос келмайдиган лицензия ва рухсат бериш тартиби, турли хил ҳисоботлар шаклларини қисқартириш, уларни тақдим этиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган ишлар хусусида сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олди.